Тошмаматова Маржона Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудий туристик хизматларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш истиқболлари (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3167.
Илмий раҳбар: Абдувоҳидов Абдумалик Махкамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Исакулов Шухрат Наркулович, иқтисодиёт фанлари доктори; 
Мухитдинов Шохижахон Худоёр ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудий туристик хизматларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва миллий туристик маҳсулотларнинг халқаро туризм бозоридаги ўрнини баҳолашда туристик жозибадорлик (ТЖ), хизмат сифати (ХС), инфратузилма таъминланганлиги (ИТ), нарх мақбуллиги (НМ) ва маркетинг фаоллиги (МФ) индикаторлари ўртасидаги мақбул нисбатнинг (0,15; 0,23; 0,24; 0,17; 0,21) миқдорий чегаралари таклиф этилган;
ҳудудий туристик хизматларни баҳолаш услуби статистик ва бухгалтерия ҳисоботларида тўлиқ акс этмайдиган туристик хизматларни истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси, танлов афзалликлари ва такрорий фойдаланиш мойиллигини ижтимоий сўровнома орқали ҳисобга олувчи баҳолаш ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
хотин-қизлар учун мўлжалланган туристик хизматлар ассортиментини кенгайтириш, хавфсизлик ва сервис қулайликларини кучайтириш, шунингдек, аёллар эҳтиёжларига мос махсус туристик маршрутлар ва хизмат пакетларини жорий этиш орқали ҳудудларда хорижий ва маҳаллий туристлар сонини ошириш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятига ташриф буюрган туристлар, меҳмонхона ва хостеллар, тиббиёт ва соғломлаштириш туризм воситалари, туристик хизматларнинг ҳудудий туризм ривожланишига таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида ҳудудий туристик хизматлар экспортининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудий туристик хизматларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туристик хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва миллий туристик маҳсулотининг халқаро туризм бозоридаги ўрнини баҳолашда туристик жозибадорлик (ТЖ), хизмат сифати (ХС), инфратузилма таъминланганлиги (ИТ), нарх мақбуллиги (НМ) ва маркетинг фаоллиги (МФ) индикаторлари ўртасидаги мақбул нисбатнинг (0,15; 0,23; 0,24; 0,17; 0,21) миқдорий чегаралари таклифидан туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган йўл хариталарида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 17 апрелдаги 02-17/3957-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳудудий туристик хизматларни ривожлантиришда туристик хизматларни халқаро стандартларга мослаштириш, туристик хизматларининг жозибадорлиги ва сифатини оширишга хизмат қилган; 
ҳудудий туристик хизматларни баҳолаш услуби статистик ва бухгалтерия ҳисоботларида тўлиқ акс этмайдиган туристик хизматларни истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси, танлов афзалликлари ва такрорий фойдаланиш мойиллигини ижтимоий сўровнома орқали ҳисобга олувчи баҳолаш ёндашуви асосида такомиллаштириш таклифидан ҳудудий туристик хизматларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 17 апрелдаги 02-17/3957-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф туристик хизматларни истеъмолчиларга мослаштириш ва туристик хизматларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилган;
хотин-қизлар учун мўлжалланган туристик хизматлар ассортиментини кенгайтириш, хавфсизлик ва сервис қулайликларини кучайтириш, шунингдек, аёллар эҳтиёжларига мос махсус туристик маршрутлар ва хизмат пакетларини жорий этиш орқали ҳудудларда хорижий ва маҳаллий туристлар сонини ошириш таклифидан ҳудудий туристик хизматларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 
2026 йил 17 апрелдаги 02-17/3957-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф туризм соҳасида истеъмолчилар сонини ошириш, туристик гуруҳларни шакллантиришга хизмат қилган;
Самарқанд вилоятига ташриф буюрган туристлар, меҳмонхона ва хостеллар, тиббиёт ва соғломлаштириш туризм воситалари, туристик хизматларнинг ҳудудий туризм ривожланишига таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида ҳудудий туристик хизматлар экспортининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Самарқанд вилоятида ҳудудий туристик хизматларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 17 апрелдаги 02-17/3957-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг прогноз кўрсаткичлари асосида Самарқанд вилоятидаги ҳудудий туристик хизматлар экспорти ҳажми 1,14 баробар, ташриф буюриши кутилаётган хорижий туристлар сони 1,14 баробар, ички туристлар сони 1,22 баробар, меҳмонхоналар сони 
1,10 баробар, шу жумладан, хостеллар сони 1,17 баробар, тиббиёт ва соғломлаштириш туризм воситалари сони 1,46 баробар, ҳудуддаги туристик хизматлар 1,38 баробар ва туризм соҳасида банд бўлганлар сони 1,17 баробарга ортишига эришиш прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish