Бахромов Азизбек Алишер ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари  (Андижон вилояти мисолида)”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt4884
Илмий раҳбар Набиева Нилуфар Муратовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12. I.07.02 
Расмий оппонентлар: Мирзаев Абдуллажон Топилович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Муллабаев Бахтияржон Бултурбаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари (Андижон вилояти мисолида) бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналарини интенсив ривожлантиришда иқтисодий самарадорликни баҳолаш мезони сифатида маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, технологик, ижтимоий, инновацион ва маркетинг омиллари индекси орқали кўп тармоқли индикаторлар услуби ишлаб чиқилган;
Андижон вилояти тўқимачилик саноати корхоналарида технологик Т≥0,36, ижтимоий Иж≥0,59, инновацион Ин≥0,63 ва маркетинг М≥0,71 омиллар индексини қамраб олган кўп омилли самарадорлик индикаторлари тизими асосида умумий иқтисодий самарадорлик даражаси Э≥0,63 миқдорида илмий асосланган;
тўқимачилик кластерлари фаолиятини консентрасиялаш асосида зарар кўрмас нуқтасини,  занжирли  ишлаб чиқариш жараёнларини узлюксизлигини таъминлаш ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари Хожаобод, Асака, Булоқбоши туманларида асослаб берилган; 
Андижон вилояти тўқимачилик саноати корхоналарини иқтисодий самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омилларни баҳолаш орқали маҳсулот истеъмолини 2030-йилга қадар оптимистик, писсимистик ва мобилизацион ссенарийлар бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари (Андижон вилояти мисолида) борасида олинган натижалар асосида:
тўқимачилик саноати корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, технологик, ижтимоий, инновацион ҳамда маркетинг омиллари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш индекси орқали кўп тармоқли индикаторлар услуби  таклифдан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/06-2896-сонли маъумотномаси). Мазкур илмий янгилик амалиётга татбиқ этилиши натижасида ишлаб чиқаришдаги диверсификация даражаси, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги ва умумий иқтисодий самарадорлик индекси орқали кўп тармоқли индикаторлар услуби қайд этилган;
Андижон вилояти тўқимачилик саноати корхоналарида технологик Т≥0,36, ижтимоий Иж≥0,59, инновацион Ин≥0,63 ва маркетинг М≥0,71 омиллар индексини қамраб олган кўп омилли самарадорлик индикаторлари тизими асосида умумий иқтисодий самарадорлик Э≥0,63 даражаси миқдорида илмий асосланган таклифдан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/06-2896-сонли маъумотномаси). Натижада маркетинг самарадорлиги М≥0,71 дан юқори бўлгани корхоналар ички ва ташқи бозорларда ўз мавқеини мустаҳкамлаш, инновацион  омиллар Ин≥0,63 дан катталиги сабабли корхонада қулай ишлаб чиқариш шароитларини яратишга муайян даражада хизмат қилган;
тўқимачилик кластерлари фаолиятини консентрасиялаш асосида зарар кўрмас нуқтасини,  занжирли  ишлаб чиқариш жараёнларини узлюксизлигини таъминлаш ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари Хожаобод, Асака, Булоқбоши туманларида фойдаланилган таклифдан “Ўзтўқимачилик-саноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда жорий қилинган (“Ўзтўқимачилик-саноат” уюшмасининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/06-2896-сонли маъумотномаси). Натижада Хожаобод, Асака ва Булоқбоши туманларида тўқимачилик кластерлари фаолиятини консентрасиялаш асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда паст рентабеллик даражаси, хомашё етказиб бериш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва ортиқча харажатларни 20 фоизгача оптималлаштирилган; 
Андижон вилояти тўқимачилик саноати корхоналарини иқтисодий самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омилларни баҳолаш орқали маҳсулот исте'молини 2030-йилга қадар оптимистик, писсимистик ва мобилизацион ссенарийлар бойича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган таклифдан “Ўзтўқимачилик-саноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда жорий қилинган (“Ўзтўқимачилик-саноат” уюшмасининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/06-2896-сонли маъумотномаси). Натижада корхоналар ўз фаолиятини диверсификациялаш, ишлаб чиқариш технологияларини модернизациялаш орқали маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ҳамда оптимистик, писсимистик ва мобилизацион ссенарийлари асосида маҳсулот ассортиментини янгиланиши ва экспорт бозорларидаги эҳтиёжларга мослаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish