Хакбердиева Сайёра Фармановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ва ўзбек лисоний олам манзарасида оиланинг аксиологик баҳоси (мақол ва маталлар асосида)”. 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма
тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil6882.
Илмий раҳбар: Худайбердиева Дилфуза Мухтаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07.
Расмий оппонентлар: Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Шербак Антонина Семёновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларида “оила” тушунчасининг аксиологик баҳосини ифодаловчи тил бирликларининг таркиби ва семантикасини тавсифлаш, уларнинг лисоний воқеланишининг миллий хусусиятларини аниқлаш ҳамда олинган маълумотлар асосида рус ва ўзбек консептосфераларида ушбу консептнинг мазмуни ва тузилишининг ўзига хос хусусиятларини қайта гавдалантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус ва ўзбек лисоний олам манзарасида “оила” консепти юқори ассосиатив боғлиқлик ва вазифаси жиҳатидан кўп қиррали бўлган ахлоқий, ижтимоий ва эстетик дунёқарашга оид қадриятларни акс эттирувчи универсал; рус тилида ҳиссий яқинлик, маънавий мақбуллик ва шахсий масъулият; ўзбек тилида иерархик бутунлик, мавқеларнинг меъёрий белгиланганлиги ва бурчнинг муқаддаслаштирилиши тамойилларига асосланган миллий ўзига хос аксиологик категорияларнинг устувор жиҳатлари аниқланган;
оила мавзусидаги мақол ҳамда маталларни ўрганишдаги комплекс аксиолингвистик ёндашув нафақат рус ва ўзбек лингвомаданиятлари ўртасидаги воқеликни акс эттириш воситаси, балки миллатнинг дунёқараши, маданий устуворликлари ва ахлоқий-меъёрий мезонларини қайд этиб, борлиқни қадриятлар жиҳатидан талқин қилиш механизми эканлиги ментал фарқлар ва туташ нуқталарни чуқурроқ тушуниш учун зарурлиги асосланган;
рус ва ўзбек лисоний олам манзарасида оиланинг аксиолгик баҳоси этнос тарихи, маданияти, анъаналари ва турмуш тарзи таъсирида шаклланиб, авлоддан авлодга асосан тил орқали ўтиши ҳамда миллий тажриба ва қадриятларни сақлаш ҳамда етказиш усули сифатида “оила”, “меҳнат”, “уй”, “бахт” каби универсал тушунчалар ҳар хил маданиятларда турлича мазмун ва қадриятли маъно касб этиши тилнинг паремиологик, лексик ва фразеологик сатҳларида, айниқса, халқнинг хулқ-атвор меъёрлари ва ижтимоий муносабатларини акс эттирувчи мақоллар ва турғун ибораларда намоён бўлиши далилланган;
“оила” консептининг структураси белгиланган рус ва ўзбек тилларида оиладаги келишувни ижобий идрок этиш ва келишмовчиликни салбий баҳолаш каби семантик ўхшашликлар универсал ва миллий рамзларни танлашда этномаданий ўзига хос белгилари аниқланган, қиёсий-типологик, аксиологик ҳамда лингвокултурологик таҳлиллар ёрдамида консептнинг лексик-семантик модели ишлаб чиқилган ва натижада икки тил маданиятида ушбу тушунчанинг лисоний воқеланишининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мақол-маталлардаги олам лисоний манзарасида оиланинг аксиологик баҳосини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
рус ва ўзбек лисоний олам манзарасида “оила” консепти юқори ассосиатив боғлиқлик ва вазифаси жиҳатидан кўп қиррали бўлган ахлоқий, ижтимоий ва эстетик дунёқарашга оид қадриятларни акс эттирувчи универсал; рус тилида ҳиссий яқинлик, маънавий мақбуллик ва шахсий масъулият; ўзбек тилида иерархик бутунлик, мавқеларнинг меъёрий белгиланганлиги ва бурчнинг муқаддаслаштирилиши тамойилларига асосланган миллий ўзига хос аксиологик категорияларнинг устувор жиҳатларига оид хулосалардан АМ-Ф3-201908172- рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 13-декабрдаги 04/1-4122-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган хулосалар ўзбек тилининг таълимий копрусини яратиш бўйича амалий лойиҳа мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
оила мавзусидаги мақол ҳамда маталларни ўрганишдаги комплекс аксиолингвистик ёндашув нафақат рус ва ўзбек лингвомаданиятлари ўртасидаги воқеликни акс эттириш воситаси, балки миллатнинг дунёқараши, маданий устуворликлари ва ахлоқий-меъёрий мезонларини қайд этиб, борлиқни қадриятлар жиҳатидан талқин қилиш механизми эканлиги ментал фарқлар ва туташ нуқталарни чуқурроқ тушуниш зарурлигига оид илмий асосланган хулоса ва таклифлардан ФА-Ф1-005-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 12-декабрдаги 528/2-сон маълумотномаси). Натижада ахборотларни ўзаро тўлдириш натижасида лойиҳа доирасида яратилган электрон ресурслар мундарижаси бойитилган;
рус ва ўзбек лисоний олам манзарасида оиланинг аксиолгик баҳоси этнос тарихи, маданияти, анъаналари ва турмуш тарзи таъсирида шаклланиб, авлоддан авлодга асосан тил орқали ўтиши ҳамда миллий тажриба ва қадриятларни сақлаш ҳамда етказиш усули сифатида “оила”, “меҳнат”, “уй”, “бахт” каби универсал тушунчалар ҳар хил маданиятларда турлича мазмун ва қадриятли маъно касб этиши тилнинг паремиологик, лексик ва фразеологик сатҳларида, айниқса, халқнинг хулқ-атвор меъёрлари ва ижтимоий муносабатларини акс эттирувчи мақоллар ва турғун ибораларда намоён бўлиши далилланган таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилоят бўлими қошидаги “Садоқат” адабий тўгараги фаолияти жараёнида, шунингдек, адабий кечалар ва ёш ижодкорлар билан учрашувларда синовдан ўтказилган амалий лойиҳасида қўлланилган бўлиб, унда назарий ғоялар, илмий-амалий тавсиялар ва материаллар тақдим этилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан 2024-йил 12-декабрдаги 61-03/981-сон маълумотномаси). Амалга оширилган тадқиқот натижасида турли маданиятлар ва жамиятларда ёшларга таъсир этувчи лисоний ва нолисоний омилларнинг ўзига хослиги аниқланган ҳамда уларнинг шаклланиш тамойиллари ёритилган;
“оила” консептининг структураси белгиланган рус ва ўзбек тилларида оиладаги келишувни ижобий идрок этиш ва келишмовчиликни салбий баҳолаш каби семантик ўхшашликлар универсал ва миллий рамзларни танлашда этномаданий ўзига хос белгилари аниқланган, қиёсий-типологик, аксиологик ҳамда лингвокултурологик таҳлиллар ёрдамида консептнинг лексик-семантик модели ишлаб чиқилган ва натижада икки тил маданиятида ушбу тушунчанинг лисоний воқеланишининг ўзига хос хусусиятларига оид илмий хулосалар ва амалий таклифлар №26-36-996-амалий лойиҳасида - Ўзбекистон Давлат муассасаси “ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИ” Миллий телерадиокомпанияси доирасида қўлланилган (“ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИ”нинг 2025-йил 6-июндаги 26-36-996-сон маълумотномаси). Ўтказилган тадқиқот натижалари “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” каби кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда амалий қўлланилган, уларда “оила” консептининг умумий ва индивидуал хусусиятлари, унинг миллий онгда акс этиши ҳамда оилавий қадриятларнинг паремиологик тизимдаги ифодаси билан боғлиқ ишланмалардан фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish