Абдужаббарова Замира Рустамовнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи):
“Оламнинг лисоний манзараси тасвирида нутқий тежамкорликни воқеланишининг миллий-маданий хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: № В2024.3.DSc/Fil860
Илмий маслаҳатчи: Расулов Зубайдулло Изамович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07
Расмий оппонентлар: Қосимова Нафиса Фарходовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Панжиева Насиба Нармахматовна филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз ва ўзбек тиллари мисолида оламнинг лисоний манзараси тасвирида нутқий тежамкорлик воқеланишининг миллий-маданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оламнинг лисоний манзараси тасвирида нутқий тежамкорлик воқеланиши зарурати инсон тафаккурида шаклланган консептуал тузилмаларни минимал лисоний воситалар орқали максимал ахборот сиғими билан воқелантириш эҳтиёжи сабабли мулоқот иштирокчиларининг коммуникатив интенцияси, руҳий ҳолати, фундаментал билими, нутқий вазият дискурси уйғунлигида намоён бўлиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги нутқий тежамкорлик феномени фонетик сатҳда товушларнинг қисқариши, ассимиляция, элизия; морфологик-синтактик сатҳларда аффиксларнинг қисқариши, аббревиатура, эллипсис; лексик сатҳда фразали феъллар, синонимлар ва қисқа иборалар самарадорлигида шаклланганлиги ва инсоният сивилизацияси босқичлари билан параллел равишда юзага келганлиги далилланган;
ҳар иккала тил нутқий тежамкорлик жараёнида фонетик ўзгаришлар, фразали феъллар ва иборалар орқали нутқни қисқартириш, шаклларнинг қисқариши унумдорлиги аниқланиб, инглиз тилида полисемантик фразали феъллар кўпроқ ишлатилса, ўзбек тилида бундай фразалар асосан маълум контекст негизида воқеланиши аниқланган;
оламнинг лисоний манзараси тасвирида нутқий тежамкорлик воқеланишининг миллий-маданий хусусиятлари инглиз ва ўзбек тиллари қатламларида лингвистик бирликлар, стилистик воситалар ҳамда бадиий тасвирлар орқали ифодаланилиб, инглиз тилида инглиз маданиятига хос “эффиcиенcй” (самарадорлик) ва “симплиcитй” (соддалик) тамойиллари асосида намоён бўлса, ўзбек тилида “супрессия” нутқни қисқартириш, сўз ёки ибораларни чиқариб ташлаш орқали тўғридан-тўғри самимий мулоқотга интилишда ифодаланиши асосланган;
чоғиштирилаётган тилларда нутқий тежамкорлик жараёнида экстралингвистик воситалар – имо-ишора, тана ҳаракатлари, контекстуал рамзлар ва рақамли визуал элементлар мулоқотни қисқа, аниқ ва мазмунли қилиш билан бирга, миллий маданиятни ҳам воқелантиришда коммуникатив мазмунни минимал вербал бирликлар ҳисобига максимал даражада ифодалаш ва миллий-маданий консептларни имплицит тарзда реаллаштириш имконини бериши сабабли бирламчи қиймат касб этиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз ва ўзбек тиллари мисолида оламнинг лисоний манзараси тасвирида нутқий тежамкорлик воқеланишининг миллий-маданий хусусиятлари тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
оламнинг лисоний манзараси тасвирида нутқий тежамкорлик воқеланиши зарурати мулоқот иштирокчиларининг коммуникатив интенцияси, руҳий ҳолати, фундаментал билими, нутқий вазиятга бевосита боғлиқ эканлиги ва мазкур жиҳатлар муайян контекстда намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ОТ-Ф1-029 сонли “Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувининг тутган ўрни (мил.ав.ИИ – милодий ХИИ асрлар)” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-апрелдаги № 04/1-1341-сон маълумотномаси). Натижада диссертациядаги лисоний-когнитив ёндашув тилни нафақат грамматика ёки синтактик нуқтайи назаридан, балки уни маънавий ва когнитив жиҳатдан ҳам ўрганиш тарихини, қадимги ўзбек халқининг тафаккур тарзи, ифода услуби, коммуникатив маданиятини очиб беришда хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги нутқий тежамкорликнинг миллий-маданий хусусиятлари халқнинг маданий қадриятлари ва ижтимоий ҳаётга таъсирини метафора, метонимия, аллегория, ирония, муболаға, қисқартириш каби услубий воситалар орқали ифодаланиб, улар тилнинг иқтисодийлиги ва коммуникатив самарадорлигини оширишга хизмат қилишига доир хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сонли буйруғига асосан берилган 676-104-рақамли нашр гувоҳномаси асосида 5111400 – Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши талабалари учун “Тил аспектлари амалиёти (коммуникатив грамматика)” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 11-апрелдаги 11-05-2264/04-сон маълумотномаси). Натижада нутқ тежамкорлиги феноменининг миллий-маданий хусусиятларига доир назарий ҳамда фактик материаллар орқали ўқув адабиёти мазмуни такомиллаштирилган.
ҳар иккала тил нутқий тежамкорлик жараёнида фонетик ўзгаришлар, фразали феъллар ва иборалар орқали нутқни қисқартириш, шаклларнинг қисқариши унумдорлиги аниқланиб, инглиз тилида полисемантик фразали феъллар кўпроқ ишлатилса, ўзбек тилида бундай фразалар асосан маълум контекст негизида воқеланишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзуидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-апрелдаги 04/1-1342-сон маълумотномаси). Натижада нутқий тежамкорлик жараёнида лингвокогнитив ва миллий-маданий хусусиятлари борасидаги материаллардан самарали фойдаланиш имконияти яратилган;
оламнинг лисоний манзараси тасвирида нутқий тежамкорлик воқеланишининг миллий-маданий хусусиятлари инглиз ва ўзбек тиллари қатламларида лингвистик бирликлар, стилистик воситалар ҳамда бадиий тасвирлар орқали ифодаланилиб, инглиз тилида инглиз маданиятига хос “эффиcиенcй” (самарадорлик) ва “симплиcитй” (соддалик) тамойиллари асосида намоён бўлса, ўзбек тилида “супрессия” нутқни қисқартириш, сўз ёки ибораларни чиқариб ташлаш орқали тўғридан-тўғри самимий мулоқотга интилишда ифодаланишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган И-ОТ-2019-42. “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзуидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-апрелдаги 04/1-1343-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги миллий-маданий мазмун билан боғлиқ натижалардан электрон поетик луғатга образларни ихчам, аммо мазмунли ифодалаш имконидан фойдаланилган;
қиёсланаётган тилларда нутқий тежамкорлик жараёнида экстралингвистик воситалар имо-ишора, тана ҳаракатлари, контекстуал рамзлар ва рақамли визуал элементлар мулоқотни қисқа, аниқ ва мазмунли қилиш билан бирга, миллий маданиятни ҳам воқелантиришда бирламчи қиймат касб этишига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Эрасмус+ дастурининг Прожеcт № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) мавзуидаги хорижий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 20-мартдаги 04/11-3935-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларга лойиҳа доирасида тренинг ўтказишда нутқ тежамкорлигидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган;