Хамраева Ёркиной Набижановнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек ва рус тиллари лексикасининг идеографик хусусиятлари ҳамда уларнинг лексикографик талқини, 10.00.13 – Қиёсий ва чогʻиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Fil438.
Илмий маслаҳатчи: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Маъдиевна, филология фанлари доктори, профессор; Гафуров Бахтиёр Закирович, филология фанлари доктори, профессор; Бабакулов Исмаил Туркманович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус тиллари лексикасининг идеографик хусусиятларини ўрганиш ҳамда лексемаларнинг лексик-семантик хусусиятларини идеографик луғат асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва рус тиллари таржима лексикографиясида лексик бирликларни иерархик структурлаштириш (умумийдан хусусийга қараб тартиблаш) орқали уларни лексик-семантик майдонларга ажратиш ҳамда дескриптив интерпретация методологияси (маъносини тизимли изоҳлаш) воситасида идеографик талқинни шакллантиришнинг назарий-методологик тамойиллари икки тил лексикасининг қиёсий-функсионал таҳлили асосида исботланган;
ўзбек ва рус тиллари лексик тизимининг қиёсий-идеографик тадқиқи натижасида ушбу тилларда инсон, табиат, жамият, макон, вақт, фаолият ва ҳиссий-кечинмаларни ифодаловчи консептуал майдонларнинг семантик-когнитив мосликлари, миллий-маданий хусусиятлар, номинация усуллари, лексик-семантик ҳажм ва услубий бўёқдорлик билан боғлиқ тизимий тафовутлари, шунингдек тўлиқ, қисман ва функсионал эквивалент бирликларнинг қўлланиш имкониятлари аниқ лексик материаллар асосида далилланган;
Ҳар икки тил лексикасини идеографик таснифлашда универсал когнитив категориялар асосида мавҳум тушунчалар ва муносабатлар, борлиқ ва материя, инсоннинг биологик ҳамда интеллектуал табиати, ижтимоий муносабатлар ва фаолият, ҳаракат, ҳолат ҳамда эмоционал жараёнлар каби макромайдонлар ажратилиб, уларнинг микромайдонлар, лексик-семантик гуруҳлар ва алоҳида лексемалар билан иерархик тизим ҳосил қилиши ҳамда мазкур бирликлар ўртасидаги семантик боғлиқлик очиб берилган;
икки тилли идеографик луғатларни яратишда тиллараро семантик майдонларни мазмунан ўзаро мос келувчи (изоморф) ва фақат муайян тилга хос (алломорф) бирликлар, масалан, муқобилсиз лексемалар, миллий-маданий реаллиялар ва семантик ҳажми тўлиқ мос келмайдиган бирликлар асосида қиёслаш, уларнинг ма'носини изоҳлашда контекстуал мисоллар, типик нутқий қурилмалар, синонимик ва фразеологик бирликлар ҳамда лингвокултурологик шарҳлардан комплекс фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилиб, илмий-амалий самарадорлиги далилланган;
ўзбек ва рус тиллари миллий корпуслари учун идеографик семантик теглашнинг кўп босқичли модели ишлаб чиқилиб, унда лексемаларни макромайдон, микромайдон ва лексик-семантик гуруҳлар бўйича автоматик дифференциал таснифлаш, гиперонимик-гипонимик муносабатлар, семантик ядро ва периферия бирликлари ҳамда коннотатив белгиларни аниқлаш ҳамда ҳар бир луғавий бирликни сунъий интеллект ва корпус технологиялари асосида тегишли идеографик майдонга автоматик идентификация қилиш алгоритми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус тиллари лексикасининг идеографик хусусиятлари ҳамда уларнинг лексикографик талқини тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва рус тиллари таржима лексикографиясида лексик бирликларни иерархик структурлаштириш (умумийдан хусусийга қараб тартиблаш) орқали уларни лексик-семантик майдонларга ажратиш ҳамда дескриптив интерпретация методологияси (маъносини тизимли изоҳлаш) воситасида идеографик талқинни шакллантиришнинг назарий-методологик тамойиллари икки тил лексикасининг қиёсий-функсионал таҳлили асосида исботланганига доир янгиликлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 2-майдаги 260/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида амалга ошириладиган тадқиқотларнинг илмий аҳамияти ошган;
ўзбек ва рус тиллари лексик тизимининг қиёсий-идеографик тадқиқи натижасида ушбу тилларда инсон, табиат, жамият, макон, вақт, фаолият ва ҳиссий-кечинмаларни ифодаловчи консептуал майдонларнинг семантик-когнитив мосликлари, миллий-маданий хусусиятлар, номинация усуллари, лексик-семантик ҳажм ва услубий бўёқдорлик билан боғлиқ тизимий тафовутлари, шунингдек тўлиқ, қисман ва функсионал эквивалент бирликларнинг қўлланиш имкониятлари аниқ лексик материаллар асосида далиллангани ҳақидаги хулосалардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда олиб борилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 7-ноябрдаги 04/1-5387-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа маълумотлар базаси лексикани гуруҳлаштириш билан боғлиқ янги маълумот билан бойиган;
Ҳар икки тил лексикасини идеографик таснифлашда универсал когнитив категориялар асосида мавҳум тушунчалар ва муносабатлар, борлиқ ва материя, инсоннинг биологик ҳамда интеллектуал табиати, ижтимоий муносабатлар ва фаолият, ҳаракат, ҳолат ҳамда эмоционал жараёнлар каби макромайдонлар ажратилиб, уларнинг микромайдонлар, лексик-семантик гуруҳлар ва алоҳида лексемалар билан иерархик тизим ҳосил қилиши ҳамда мазкур бирликлар ўртасидаги семантик боғлиқлик очиб берилганига оид янгиликлардан Қарши давлат университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган “Тҳе Энглииш Аccесс Миcро Счоларшип Програм” номли грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 17-январдаги 04/342-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа материаллари лексик сатҳнинг идеографик асосда таснифланиши билан боғлиқ илмий хулосалар асосида бойитилган;
икки тилли идеографик луғатларни яратишда тиллараро семантик майдонларни мазмунан ўзаро мос келувчи (изоморф) ва фақат муайян тилга хос (алломорф) бирликлар, масалан, муқобилсиз лексемалар, миллий-маданий реаллиялар ва семантик ҳажми тўлиқ мос келмайдиган бирликлар асосида қиёслаш, уларнинг ма'носини изоҳлашда контекстуал мисоллар, типик нутқий қурилмалар, синонимик ва фразеологик бирликлар ҳамда лингвокултурологик шарҳлардан комплекс фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилиб, илмий-амалий самарадорлиги далилланганига доир хулосалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда олиб борилган ИЛ-402104209- Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 14-январдаги 04/1-210-сон маълумотномаси). Натижада, қиёсий тилшунослик, адабиётшунуслик фанлари билан амалий дастурий таъминот ўртасидаги интеграция янада мустаҳкамланган;
ўзбек ва рус тиллари миллий корпуслари учун идеографик семантик теглашнинг кўп босқичли модели ишлаб чиқилиб, унда лексемаларни макромайдон, микромайдон ва лексик-семантик гуруҳлар бўйича автоматик дифференциал таснифлаш, гиперонимик-гипонимик муносабатлар, семантик ядро ва периферия бирликлари ҳамда коннотатив белгиларни аниқлаш ҳамда ҳар бир луғавий бирликни сунъий интеллект ва корпус технологиялари асосида тегишли идеографик майдонга автоматик идентификация қилиш алгоритми асослангани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Жаҳон адабиёти”, “Адабий жараён” ҳамда “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларнинг 2025-йил июн ва октябр ойларидаги сонларида тил таълими ҳамда хорижий тилларни ўрганиш масалаларига бағишланган рукнлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 22-декабрдаги 05-09-2073-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатувлар ссенарийлари янги илмий манбалар билан бойиган.