Саидмуродова Сарвара Музаффаровнанинг
диссертация ҳимоясисиз патентлар асосида ўтказиладиган
техника фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи). “Кам сув талабчан цементлар асосидаги вермикулитли енгил бетонларнинг қўлланилиш самарадорлиги”, 05.09.05 - Қурилиш материаллари ва буюмлари диссертация ҳимоясисиз патентлар асосида ўтказиладиган (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4771.
Илмий раҳбар: техника фанлари номзоди, доцент Юсупов Хамид Вахобович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, ДСc 10/2025.27.12.Т.01.01
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кам сув талабчан цемент асосидаги энергия тежамкор, самарадор тан нархи арзон, экологик тоза, юқори сифатга эга вермикулитли енгил бетоннинг оптимал таркиблари, уларнинг хусусиятларини тадқиқ этиш ва вермикулитли енгил бетон блокларни ишлаб чиқаришга тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кам сув талабчан цемент асосидаги кўпчитилган вермикулитли енгил бетон учун мўлжалланган, иссиқлик изоляцион, мустаҳкам, енгил, товуш изоляцион, эксплуатацион хоссаларини янада яхшилаш, ташкил этувчи компонентлар таъсири сабабли янги яхлит структура ҳосил бўлишига имкон берувчи оптимал таркиб ишлаб чиқилган ( УЗ ИАП 7920);
илк бор кам сув талабчан цемент асосида кўпчитилган вермикулитли енгил бетон тайёрлаш учун мўлжалланган маҳаллий хом-ашё материалларнинг механик ва структуравий таҳлили асосида, уларнинг мустаҳкамловчи хоссаларини янада ошириш ҳисобига кимёвий реакция натижасида енгил бетон тошида мустаҳкам структура ҳосил бўлиш механизми аниқланиб, структурасини шаклланишига, қотиш шароитига, физик-техник хоссаларига боғлиқ бўлган вермикулитли енгил бетон тайёрлаш учун оптимал таркиб ишлаб чиқилган (УЗ ИАП 8038);
кам сув талабчан цемент асосида кўпчитилган вермикулитли енгил бетон оптимал таркиблари карбид кремнийли тола, ПЕК каби ташкил этувчилар таъсирида музлашга чидамли, юқори мустаҳкамли иссиқлик изоляцион енгил бетонлар олишга эришилган;
капитал қурилишда маҳаллий хом-ашёлардан фойдаланиб кам сув талабчан цементлар асосида вермикулитли енгил бетон ишлаб чиқаришни технологик ечими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Кам сув талабчан цемент асосидаги вермикулитли енгил бетонларни оптималлаштирилган таркибларини олишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида қуйидаги ишланмалар жорий қилинди:
таркибида портландцемент, майдаланган гранулланган базалт шлаки 5-20 мм фракцияли, дигидрат гипс тоши 5-20 мм фракцияли, қўшимча қобиқсиз карбид кремнийли тола, суперпластификатор мавжуд бўлган енгил бетон тайёрлаш учун таркиби “Триплет Cонструcт Солутионс” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Мазкур корхонада 20 май 2025 йилдан 24 ноябр 2025 йилгача бўлган давр мобайнида УЗ ИАП 7920 “Енгил бетон олиш учун таркиб” ихтиро патенти асосида сиқилиш ва эгилишга юқори механик мустаҳкамликка эга бўлган бетон қоришмаси таркибининг тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилди, мамлакатимиз қурилиш соҳа ва объектларидан “Агромир буилдинг” МЧЖ, “Энгинееринг Қурилиш” МЧЖ, “ЖБИ МОНОЛИТ” МЧЖ корхоналарида ҳам ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2026 йил 1 июндаги 02/15-1413-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу корхоналарда бетон қоришмасининг янги таркибини ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали 380 млн 700 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
таркибида гранитни қуми, 0,63-0,16 мм фракцияли вермикулит қуми, калсий нитрат, техник кремнефторли натрий, кўпчитилган вермикулит, дарахт ПЕКи ҳамда суперпластификатор мавжуд бўлган кам сув талабчан цементлар асосидаги енгил бетон олиш учун таркиби “ЖБИ МОНОЛИТ” МЧЖга қарашли бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Ҳажми 15 м3 бўлган физик-механик ва иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятлари ҳамда эксплуатацион кўрсатгичлари яхшиланган энергия тежамкор, мустаҳкам, экологик тозза вермикулитли енгил бетонлар ишлаб чиқарилди. Мазкур корхонада 2026 йил 13 январдан 2026 йил 18 июнгача бўлган давр мобайнида УЗ ИАП 8038 “Енгил бетон тайёрлаш учун таркиб” ихтиро патенти асосида иссиқлик изоляцион, музлашга чидамли, мустаҳкам енгил бетон қоришмаси таркибининг тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилди, мамлакатимиз қурилиш соҳа ва объектларидан “Агромир буилдинг” МЧЖ, “Оқдарё Алп Қурувчи Сервис” МЧЖ, “ЖБИ МОНОЛИТ” МЧЖ корхоналарида ҳам ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2026 йил 1 июндаги 02/15-1413-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу корхоналарда бетон қоришмасининг янги таркибини ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали 2 030 400 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.