Исмойилов Иброҳим Баротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жунни титиш машинаси конструксиясини такомиллаштириш ва ишчи параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5345
Илмий раҳбар: Қаюмов Жўрамирза Абдуриматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қорабоев Шерзод Аҳмаджонович, техника фанлари доктори, профессор, Мирзаумидов Асилбек Шухратжонович, техника фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқмачилик ва энгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жун хомашёсини таъминлаш валиклар конструксиясининг мақбул параметри, қозиқли барабаннинг турли тезликда самарали тозалаш кўрсатгичлари, хомашё қатламини ўзгарувчан ҳолатида юқори унумдорлик ва самарадорликни таъминлайдиган, хомашёни қозиқли барабанда бўлиш вақтини автоматик ростлайдиган конструксиясини ишлаб чиқиш параметрларини ҳамда ишлаш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хом ашёнинг турли зичлиги ҳамда оқимига кўра автоматик ростланадиган жунни титиш-тозалаш машинасининг энергияресурстежамкор такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган;
жунни шикастланишини олдини олиш имконини берувчи қийшиқ тишли силндрик, юқори ва пастга ҳаракатлана оладиган пружинали валиклар орқали ростланувчан жалюза ҳаракатининг оптимал парамертлари аниқланган;
қозиқли барабан тезликларининг жун толасини шикастланиш даражасига, узилиш кучига ва яроқсиз толаларни ажралишига боғлиқлигини аниқлашнинг мотематик модели ҳамда жун хомашёси зичлигини аниқлашнинг янги методикаси ишлаб чиқилган;
янги конструксиядаги қозиқли барабан орқали тола таркибидан бегона аралашмаларни самарали ажратишнинг ва тозалаш жараёнида толанинг табиий узунлигини сақлаб қолишга таъсир қиладиган рационал қийматлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жун толасини дастлабки тозалаш машинасининг оптимал параметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
автоматик ростланадиган жунни титиш-тозалаш машинасининг энергияресурстежамкор такомиллаштирилган конструкцияси Бухоро вилояти Когон шаҳридаги “Тинчлик” ва “Руно Лух Бухара” корхоналарида жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг №01-07/2596 сонли маълумотномаси). Натижада, жун толасини тозалашда ҳамда хомашё таркибидан яроқсиз толани самарали ажратиш имконини берадиган такомиллаштирилган ускунасининг тажриба нусхасини тайёрлаш имконияти яратилган;
жун хомашёсини тозалаш машинасининг тозалаш самарадорлигини юқори энергия тежамкор ускунаси Бухоро вилоятидаги “Тинчлик” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг №01-07/2596 сонли маълумотномаси.) Ишлаб чиқариш синови натижалари мавжуд машина билан таққосланган унга кўра тозалаш самарадорлиги И-навда 10 % дан 14,5% га ИИ- навда 13 % дан 18,7% га ИИИ-навда 16 % дан 22,5% га ортишига эришилган. Тозаланадиган жун хомашёси таркибидан яроқсиз толани ажратиш махсулот сифатини ошишига хизмат қилади. Жумладан яроқсиз толани ажратиш И-навда 1,5 % дан 3% га ИИ- навда 3,2 % дан 6% га ИИИ-навда 6,5 % дан 11,4% га ортишига эришилган. Машина унумдорлиги пасайган бўлсада электренергия сарфи 7 кВ дан 2,5 кВ га камайганлиги аниқланган
валиклар орасидаги масофа, валикларнинг айланиш тезлиги, қозиқли барабан айланиш тезларининг яроқсиз тола ажралиш миқдорига боғлиқлиги Бухоро вилоятидаги “Тинчлик” ҳамда “Руно Лух Бухара” корхоналарида жорий қилинган машинаорқали аниқланган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг №01-07/2596 сонли маълумотномаси). Мазкур такомиллаштирилган машина орқали корхонанинг бир йилда тозалашдан олинадиган иқтисодий самараси 355 218 869 сўмга ошишига эришилган.