Бабаев Султонбекнинг диссертация ҳимоясисиз 
патентлар асосида ўтказиладиган техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи). “Базалт тошқолли кам сув талабчан цементлар улар асосидаги бетон қоришмаси ва бетонларнинг самарадорлиги”, 05.09.05 - Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари бўйича фалсафа доктори PhD).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6274.
Илмий раҳбар: техника фанлари номзоди, доцент Юсупов Хамид Ваҳобович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат Архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, ДСc. 10/2025.27.12.Т.01.01.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техноген чиқиндилардан базалт шлакини қўшимча сифатида қўшиб юқори майинликдаги кам сув талабчан цемент олиш усулини ишлаб чиқиш.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фаоллаштирилган қўшимча клинкер ва гипс билан биргаликдаги майдалашга солиштирма юзаси 5500-6000 см2/г гача майинликда бўлган янги цемент олиш, бундай майинликда компонентлараро ўзаро та'сирларни кучайтиради ва аналогларга нисбатан сувга бўлган талабни 15-20% га камайтирадиган оптимал таркиб ишлаб сҳиқилган (УЗ ИАП 8476);
илк бор компонентлар нисбати (мас.%): портландцемент клинкери 45-70%, базалт эритишнинг фаоллаштирилган чиқиндилари 25-50%, гипс тоши (СО3 га қайта ҳисоблаганда) 2-5%. Бу эса М400-М500 маркали цементни 28 сутка давомида 40-60 МПа сиқилишга мустаҳкамлигини ва W12-W20 сув ўтказмаслигини та'минлайди експлуатацион коърсаткисҳларини йахшилашга имкон берувсҳи оптимал усули йаратилган (УЗ ИАП 8476);
илк бор портландцемент, кварц қуми, гранит қолдиқлари, ўта дисперс аморф кремний икки оксиди ва сувни ўз ичига олган бетон қоришмаси шу билан фарқланадики, таркибида 0,5-2,0 мм фракцияли кварц қуми ва 5-20 мм фракцияли гранит қолдиқлари мавжуд бўлиб, қўшимча равишда тўлдирувчи сифатида заррача ўлчамлари 16-20 мкм бўлган базалт толаси ишлаб чиқариш чиқиндиларини, модификацияловчи қўшимча сифатида ултрадисперс аморф кремний икки оксиди билан титаносиликат кукунининг 7:3 масса нисбатидаги аралашмасини, коррозияга қарши кимёвий қўшимча сифатида калсий нитратни ва пластификатор сифатида Глениум С 323 МИХ поликарбоксилат суперпластификаторини ўз ичига оладиган уларнинг експлуатацион хоссаларини йанада йахшилаш имконини берувсҳи оптимал бетон қоришмаси таркиби ишлаб сҳиқилган (УЗ ИАП 7932);
илк бор юқори сифатли цементлар олиш учун техноген чиқиндилар ва маҳаллий хомашёлар танланган ва асосланган, цементнинг хоссаларига солиштирма сирт юзаси, кимёвий, фаол ва минерал қўшимчаларнинг тасири ўрганилган, уларни сейсмик шароитларда самарали қоъллаш имконини берувсҳи технологик йесҳим ишлаб сҳиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Қурилиш ишларини бажариш учун эксплуатацион кўрсаткичлари яхшиланган кўп компонентли цементли композицион материалларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида қуйидаги ишланмалар жорий қилинди:
таркибида    цемент клинкери, басалт шлаки, суперпластификаторни ўз ичига олган жуда майин цементни УCГ АО“Қизилқумцемент” корхонасида тажриба-синов ишларини бажариш натижасида “Маҳаллий хомашё чиқиндиларидан басалт шлакининг клинкерга қўшиб майинлик даражаси 5500-5800 г/см2 (УЗ ИАП 8476)” ихтиро патенти бўйича синовдан ўтказилди ва ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Мазкур корхонада 2025 йил 10 апрелдан 2025 йил 15 июнгасҳа боълган давр мобайнида УЗ ИАП 8476 “Кам сув сарфи билан цемент ишлаб чиқариш усули” ихтиро патенти асосида бино ва иншоотларнинг бетон конструксийаларида ишлатиш учун 150 тонна ҳажмдаги янги цемент таркибининг тажриба-саноат партийаси ишлаб сҳиқарилди ва амалиётга  жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан 02/15-1522-сон маълумотнома олинган). Натижада “УНА СТРОЙ” МЧЖ даги ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, базалт шлакли кам сув талабчан цемент КСЦ-70 асосида цемент ишлаб чиқариш таркибининг умумий иқтисодий самараси 1 128 000 сўмни ташкил этган;
таркибида портландцемент, кварц қуми, гранит элаклари, ултрадисперс аморф кремний икки оксиди ва сувни ўз ичига олган бетон аралашмаси таклиф этилган, ихтирога кўра қўшимча равишда тўлдирувчилар сифатида 0,5-2,0 мм фракцияли кварц қуми ва 5-20 мм фракцияли гранит элаклари, тўлдирувчи сифатида 16-20 мкм ўлчамли базалт толаси ишлаб чиқариш чиқиндиси, модификацияловчи қўшимча сифатида ултрадисперс аморф кремний икки оксидининг титан-силикат кукуни билан 7:3 масса нисбатидаги аралашмаси, коррозияга қарши кимёвий қўшимча сифатида калсий нитрат ва пластификатор сифатида Глениум С 323 МИХ поликарбоксилат суперпластификатори компонентларнинг мавжуд бўлган бетон қоришмаси “ЖБИ МОНАЛИТ” МЧЖ корхонасида тажриба-синов ишларини бажариш натижасида “Маҳаллий хомашё чиқиндиларидан кварц қуми, гранит чиқиндиси,басалт толаси ишлаб чиқариш чиқиндиси калсий нитрат ва Глениум C323 МИХ поликорбоксилат суперпластификатор қўшиб бетон қоришмаси (УЗ ИАП 7932)” ихтиро патенти бўйича синовдан ўтказилди ва ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Мазкур корхонада 2025 йил 23 сентябрдан 2025 йил 15 ноябргача бўлган давр мобайнида УЗ ИАП 7932 “Бетон қоришмаси” ихтиро патенти асосида бино ва иншоотларнинг бетон конструксияларида ишлатиш учун 950 м³ ҳажмдаги бетон қоришмаси таркибининг тажриба-саноат партияси ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан 02/15-1522-сон маълумотнома олинган)ю Натижада “ЖБИ МОНАЛИТ” МЧЖ даги портландцемент асосидаги бетонга нисбатан кам сув талабчан цементига асосланган йиллик қуйма бетон маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги 1 522 800 минг. сўмни ташкил этади. КСЦ-70 асосида бетон махсулотлари ишлаб чиқаришдан олинган умумий иқтисодий самарадорлик 2 650 800 минг сўмни ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish