Ахмедов Ғайратжон Махмуджонвичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Радон гази миқдорини ўлчаш ва назорат қилишнинг метрологик таъминотни такомиллаштириш”, 05.03.02 – Метрология ва метрологик таъминот.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т3132.
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор Матякубова Парахат Майлиевна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/2025.27.12.Т.02.03.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Ўлжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор Ахмедов Барат Махмудович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий метрология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳаво, сув ва тупроқда радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш воситаларининг метрологик таъминотини ва ўлчаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро стандарт талаблари асосида радон консентрациясини турли муҳитларда таққослама аниқлаш имконини берувчи ҳаво, сув ва тупроқда радоннинг ҳажмий фаоллигини аниқлаш бўйича бирлаштирилган комплекс услубиёт ишлаб чиқилган;
ионизация камерасида ҳарорат, намлик ва босимни назорат қилишга асосланган радонометрларнинг сезгирлик коеффициентлари, фон тузатмаларини аниқлаш ва детекторлар ўтказувчанлигини аниқлаш имконини берувчи қиёслаш услубиёти ишлаб чиқилган;
Груббс, Кохрен, З-сcоре каби статистик моделлар асосида радон миқдорини баҳолашда ўлчаш хатолигини икки баравар камайтириш имконини берувчи намунавий ўлчашлар ноаниқлигини аниқлашнинг илмий асосланган тартиб-тамойили ишлаб чиқилган;
икки бурғу қудуқли тизим ва суюқ синтиляцияли детекторга асосланган радоннинг вертикал ва горизонтал миграциясини ўлчашда юқори аниқликга эришиш имконини берувчи тупроқ ҳавосидаги радоннинг ҳажмий фаоллигини аниқлашнинг янги физик-метрологик усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Ҳаво, сув ва тупроқда радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш воситаларининг метрологик таъминотини ва ўлчаш усулларини такомиллаштириш орқали олинган натижалар асосида:
Ўз МСт 402:2024 “Ҳаво, сув ва тупроқ таркибидаги радон миқдорини ўлчаш услубиёти” миллий стандарти “Ўзбекистон стандартлар институти” ДМга жорий этилган (Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2026 йил 11 февралдаги 03-12-576-сон маълумотномаси). Натижада, институт республика ҳудудида радон мониторинги соҳасида фаолият юритаётган корхоналар учун зарур бўлган умумлаштирилган ўлчаш услубиётини тақдим этиш имкониятига эришган;
“Ҳаво, сув ва тупроқда радон миқдорини ўлчаш комплекси РР-4М. Техник тавсифлари ва фойдаланиш бўйича қўлланма” ўлчаш ва қиёслаш услубиёти ҳамда “Сув, ҳаво ва тупроқ таркибидаги радон миқдорини радонометр ёрдамида ўлчаш ва олинган натижаларни ўртача қийматини топиш сўнгра халқаро стандарт ИСО/ИЕC 17025:2017 стандартининг 7.6 банди талаблари бўйича ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш ва сув, ҳаво, тупроқ хавфсизлиги ва яроқлилиги тўғрисида автоматик қарор қабул қилиш учун автоматлаштириш модули” дастурий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А. Азимов номидаги Физика-техника институтига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А. Азимов номидаги Физика-техника институтининг 2025 йил 28 майдаги 01/233-сон маълумотномаси). Натижада ҳаво, сув ва тупроқда радон газининг миқдорини ўлчаш, қиёслаш ҳамда ўлчов ноаниқликларини баҳолаш бўйича ягона илмий-метрологик база яратилган;
ЎзМСт 402:2024 “Ҳаво, сув ва тупроқ таркибидаги радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш услубиёти”, ҚУ16.276:2024 “РР-4М, РР-5М, РР-6М ва РР-7М туридаги радонометр ўлчаш комплекслари. Қиёслаш услубиёти”, “Тупроқ ҳавосидаги радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш усуллари” “Навоий кон-металлургия комбинат” АЖнинг марказий илмий тадқиқот лабораториясига жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2025 йил 21 июлдаги 23/01-01-07/499-сон маълумотномаси). Натижада, селитеб ва саноат ҳудудларида радон хавфини аниқ баҳолаш, ўлчаш натижаларининг ишончлилиги ва қиёсланувчанлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш хавфсизлигини илмий-метрологик асосда назорат қилиш имконияти яратилган.