Авазбеков Бегижон Адхамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “СOVID-19 ўтказган кекса беморларда юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляциясининг клиник хусусиятлари ва даволаниш натижалари” 14.00.05 – «Ички касалликлар», 14.00.06 – «Кардиология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib5863.
Илмий раҳбарлар: Тулабоева Гавхар Мирокбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Хатам Хасанбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.02.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурбанов Нурали Абдурахмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Артикова Сожида Гуламжановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кекса ёшли беморларда СЮЕ ва БФ COVID-19 ўтказган ва ўтказмаган ҳолларда клиник, инструментал ва биокимёвий кўрсаткичларини баҳолаш, уларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ҳамда юқори хавф гуруҳларини ажратиб, индивидуал профилактика-реабилитация чораларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив тадқиқот шароитида илк бор COVID-19 ни ўтказган кекса ёшли СЮЕ ва БФ билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифати клиник-функционал прокси-кўрсаткичлар асосида — функционал синф (NYHA), БФ симптомлари оғирлиги (EHRA), декомпенсация эпизодлари ва қайта госпитализациялар сонини қамраб олувчи композит балл тизими воситасида билвосита аниқланган;
анамнезида COVID-19 бўлган СЮЕ ва БФ билан оғриган беморларда функционал синф ва клиник симптомлар оғирлиги инфекцияга чалинмаганларга қараганда юқорилиги исботланиб, COVID-19 ни ўтказиш касаллик зўриқишининг мустақил предиктори сифатида асосланган;
COVID-19 ни ўтказган беморларда касалликнинг клиник-функционал оғир кечиши (NYHA III–IV ва EHRA III–IV кўрсаткичларининг кўпроқ намоён бўлиши) инфекциядан кейинги даврда кузатиладиган юқори симптомлар юки билан боғлиқ эканлиги исботланган;
СЮЕ ва БФ билан оғриган беморларни амбулатор бошқариш, жумладан антикоагулянт терапиясини қўллашдаги клиник ва ташкилий камчиликлар декомпенсация эпизодлари ҳамда қайта госпитализациялар частотаси ортишининг бевосита сабабчиси эканлиги аниқланган;
аниқланган клиник, функционал ва терапевтик муаммолар асосида COVID-19 ни ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморлар учун индивидуал бошқарув концепцияси ишлаб чиқилди ва унинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
СOVID-19 ўтказган кекса беморларда юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляциясининг клиник хусусиятлари ва даволаниш натижалари бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик. ретроспектив тадқиқот шароитида илк бор COVID-19 ни ўтказган кекса ёшли СЮЕ ва БФ билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифати клиник-функционал прокси-кўрсаткичлар асосида — функционал синф (NYHA), БФ симптомлари оғирлиги (EHRA), декомпенсация эпизодлари ва қайта госпитализациялар сонини қамраб олувчи композит балл тизими воситасида билвосита аниқланган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 6 январдаги 9-сон баённома билан тасдиқланган «COVID-19 утказган кекса беморларда юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляциясининг клиник хусусиятлари ва даволаниш натижалари » мавзусида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги-нинг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244 сон маълумотномасига мувофиқ Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази муассасалари амалиётига жорий етилган (Андижон вилоятида - АКТ № 415 от 06.11.25; Наманган вилоятида - АКТ № 104 от 19.01.26; Фарғона вилоятида - АКТ № 112 от 09.02.26)).;жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 ни ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмача фибрилляцияси билан оғриган кекса ёшли беморларда ҳаёт сифати клиник-функционал прокси-кўрсаткичлар асосида баҳоланиши амбулатор босқичда касаллик оғирлигини эрта аниқлаш имконини яратди. Функционал ҳолат (NYHA), симптомлар оғирлиги (EHRA), декомпенсация эпизодлари ва госпитализациялар частотасини қамраб олган композит балл тизими қўлланилиши беморларни хавф даражасига кўра гуруҳлашга, динамик кузатувни мақсадли ташкил этишга ҳамда асоратлар профилактикасини кучайтиришга хизмат қилди. Ушбу ёндашув натижасида беморларнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига такрорий мурожаатлари қисқариб, стационар даволаниш эҳтиёжининг камайиши, жисмоний фаоллик даражасининг яхшиланиши ва кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаолликнинг ошиши кузатилди. Бу эса беморларнинг ўз-ўзига хизмат қилиш имкониятларини кенгайтириш, парваришга бўлган эҳтиёжни камайтириш ва оила аъзолари ҳамда жамият учун ижтимоий юкни пасайтиришга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: Композит балл тизими асосида хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ва мақсадли амбулатор бошқариш натижасида 20 нафар бемор мисолида 6 та қайта госпитализациянинг олди олинди. Бу стационар даволаниш харажатларини 18,0 млн сўмга қисқартириш имконини берди. Қўшимча амбулатор назорат харажатларини ҳисобга олган ҳолда соф иқтисодий самара 12,0 млн сўмни ташкил этди.
Иккинчи илмий янгилик. анамнезида COVID-19 бўлган СЮЕ ва БФ билан оғриган беморларда функционал синф ва клиник симптомлар оғирлиги инфекцияга чалинмаганларга қараганда юқорилиги исботланиб, COVID-19 ни ўтказиш касаллик зўриқишининг мустақил предиктори сифатида асосланган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 6 январдаги 9-сон баённома билан тасдиқланган «COVID-19 утказган кекса беморларда юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляциясининг клиник хусусиятлари ва даволаниш натижалари» мавзусида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги-нинг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244 сон маълумотномасига мувофиқ Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази муассасалари амалиётига жорий етилган (Андижон вилоятида - АКТ № 415 от 06.11.25; Наманган вилоятида - АКТ № 104 от 19.01.26; Фарғона вилоятида - АКТ № 112 от 09.02.26)).;жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 ни ўтказиш сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмача фибрилляцияси бўлган беморларда касалликнинг оғир кечиши, функционал чекланиш ва симптомлар оғирлигининг ортиши билан боғлиқ мустақил омил сифатида аниқланиши ушбу беморлар гуруҳини алоҳида юқори хавф тоифасига киритиш зарурлигини кўрсатди. Бу ҳолат амбулатор босқичда беморларни эрта аниқлаш, мақсадли кузатувни кучайтириш ва асоратларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имконини яратади.Натижада беморларнинг жисмоний фаоллиги чекланишини камайтириш, кундалик ҳаётдаги мустақилликни ошириш, ижтимоий фаоллик ва ўз-ўзига хизмат қилиш қобилиятини сақлаб қолишга эришилади. Бу эса нафақат беморнинг ўзи, балки унинг оила аъзолари ва жамият учун ижтимоий юкни камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган ёндашувни қўллаш натижасида қайта госпитализациялар сони камайди. Бир марта стационар даволанишнинг ўртача қиймати 3000000 сўм деб ҳисобланганда, 20 нафар бемор орасида 6 та қайта госпитализациянинг олди олиниши умумий ҳисобда 18 000 000 сўм маблағни тежаш имконини берди. Қўшимча амбулатор назорат ва диагностика харажатлари ўртача 6000000 сўмни ташкил этганини инобатга олганда, соғлиқни сақлаш тизими учун соф иқтисодий самара 12000000 сўмни ташкил этди. Ушбу натижалар COVID-19 ни ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмача фибрилляцияси билан оғриган беморларни эрта аниқлаш ва мақсадли бошқариш нафақат клиник, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам мақбул эканини кўрсатади.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 ни ўтказган беморларда касалликнинг клиник-функционал оғир кечиши (NYHA III–IV ва EHRA III–IV кўрсаткичларининг кўпроқ намоён бўлиши) инфекциядан кейинги даврда кузатиладиган юқори симптомлар юки билан боғлиқ эканлиги исботланган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 6 январдаги 9-сон баённома билан тасдиқланган «COVID-19 утказган кекса беморларда юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляциясининг клиник хусусиятлари ва даволаниш натижалари» мавзусида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги-нинг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244 сон маълумотномасига мувофиқ Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази муассасалари амалиётига жорий етилган (Андижон вилоятида - АКТ № 415 от 06.11.25; Наманган вилоятида - АКТ № 104 от 19.01.26; Фарғона вилоятида - АКТ № 112 от 09.02.26)).;жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 ни ўтказган беморларда касалликнинг клиник ва функционал кечиши NYHA III–IV функционал синф ҳамда EHRA III–IV даражаларининг кўпроқ учраши билан тавсифланиши инфекциядан кейинги даврда симптомлар юкининг ортиши билан боғлиқ экани аниқланди. Ушбу ҳолатни эрта аниқлаш амбулатор босқичда беморларни юқори хавф гуруҳига киритиш, мақсадли кузатувни ташкил этиш ва асоратларнинг олдини олишга хизмат қилди. Натижада беморларнинг кундалик ҳаётдаги жисмоний фаоллиги ва мустақиллиги нисбатан сақлаб қолиниб, ижтимоий фаолликнинг пасайиши ҳамда оила аъзолари ва жамият учун ижтимоий юкнинг ортиши чекланди. Иқтисодий самарадорлиги: Иқтисодий жиҳатдан ушбу ёндашув қайта госпитализациялар сонини камайтириш орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини қисқартириш имконини берди. Бир марта стационар даволанишнинг ўртача қиймати 3000000 сўм деб олинганда, 20 нафар бемор мисолида камида 6 та қайта госпитализациянинг олди олиниши 18000000 сўм маблағни тежашга олиб келди. Қўшимча амбулатор кузатув ва текширувлар учун сарфланган тахминан 6000000 сўм харажатни инобатга олганда, соф иқтисодий самара 12000000 сўмни ташкил этди.
тўртинчи илмий янгилик. СЮЕ ва БФ билан оғриган беморларни амбулатор бошқариш, жумладан антикоагулянт терапиясини қўллашдаги клиник ва ташкилий камчиликлар декомпенсация эпизодлари ҳамда қайта госпитализациялар частотаси ортишининг бевосита сабабчиси эканлиги аниқланган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 6 январдаги 9-сон баённома билан тасдиқланган «COVID-19 утказган кекса беморларда юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляциясининг клиник хусусиятлари ва даволаниш натижалари» мавзусида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги-нинг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244 сон маълумотномасига мувофиқ Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази муассасалари амалиётига жорий етилган (Андижон вилоятида - АКТ № 415 от 06.11.25; Наманган вилоятида - АКТ № 104 от 19.01.26; Фарғона вилоятида - АКТ № 112 от 09.02.26); жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмача фибрилляцияси билан оғриган беморларни амбулатор бошқариш амалиётида, жумладан антикоагулянт терапиясини қўллашда мавжуд клиник ва ташкилий камчиликларни аниқлаш беморларни юқори хавф гуруҳи сифатида эрта ажратиш имконини берди. Ушбу камчиликларни бартараф этишга қаратилган мақсадли бошқарув функционал чекланиш ва симптомлар оғирлигини камайтиришга, декомпенсация эпизодларининг олдини олишга хизмат қилди. Натижада беморларнинг кундалик ҳаётдаги жисмоний фаоллиги ва мустақиллиги нисбатан сақланиб, ижтимоий фаоллик пасайишининг олди олинди. Бу эса оила аъзоларига тушадиган парвариш юкини камайтириш, беморларнинг жамиятда фаол иштирокини сақлаб қолиш ҳамда умумий ижтимоий юкни қисқартиришга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: амбулатор бошқаришдаги клиник ва ташкилий камчиликларни бартараф этиш, хусусан антикоагулянт терапиясини оптималлаштириш натижасида қайта госпитализациялар частотасининг камайишига эришилди. Бир марта стационар даволанишнинг ўртача қиймати 3000000 сўм деб ҳисобланганда, 20 нафар бемор мисолида камида 6 та қайта госпитализациянинг олди олиниши 18000000 сўм маблағни тежаш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: аниқланган клиник, функционал ва терапевтик муаммолар асосида COVID-19 ни ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморлар учун индивидуал бошқарув концепцияси ишлаб чиқилди ва унинг самарадорлиги исботланган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 6 январдаги 9-сон баённома билан тасдиқланган «COVID-19 утказган кекса беморларда юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляциясининг клиник хусусиятлари ва даволаниш натижалари» мавзусида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги-нинг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244 сон маълумотномасига мувофиқ Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази муассасалари амалиётига жорий етилган (Андижон вилоятида - АКТ № 415 от 06.11.25; Наманган вилоятида - АКТ № 104 от 19.01.26; Фарғона вилоятида - АКТ № 112 от 09.02.26)).;жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Клиник, функционал ва терапевтик муаммолар асосида COVID-19 ни ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморлар учун ишлаб чиқилган индивидуал бошқарув концепцияси амбулатор босқичда беморларни мақсадли кузатиш ва хавф даражасига кўра бошқариш имконини яратди. Ушбу ёндашув функционал чекланиш ва симптомлар оғирлигини камайтиришга, декомпенсация эпизодларининг олдини олишга ҳамда беморларнинг кундалик ҳаётдаги жисмоний фаоллиги ва мустақиллигини сақлаб қолишга хизмат қилди.. Иқтисодий самарадорлиги: қўшимча амбулатор назорат, диагностика ва мониторинг харажатлари тахминан 6000000 сўмни ташкил этганини ҳисобга олганда, соғлиқни сақлаш тизими учун соф иқтисодий самара 12000000 сўмни ташкил этди. Бу индивидуал бошқарув концепцияси нафақат клиник самарали, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам мақбул эканини тасдиқлайди.