Каландарова Фазилат Тохировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич таълим талабаларининг касбий деонтологик компетенсиясини ривожлантириш методикаси (“Педагогик маҳорат” фанини ўқитиш мисолида)”
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped6099
Илмий раҳбар: Абдуллаева Нафиса Анваровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Муталов Саидакбар Хамидулло ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич таълим талабаларининг “Педагогик маҳорат” фани дарслари воситасида касбий деонтологик компетенсиясини ривожлантириш методикасига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим талабаларининг касбий деонтологик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик ва методик асослари касбий-педагогик бурч, педагогик масъулият, ўқитувчи шахсининг деонтологик позицияси, компетенсиявий ёндашув ва шахсга йўналтирилган таълим тамойиллари уйғунлигида аниқлаштирилган;
“Педагогик маҳорат” фанини ўқитиш жараёнида бошланғич таълим талабаларининг касбий деонтологик компетенсиясини ривожлантириш имкониятлари фан мазмунига касбий этика, педагогик мулоқот маданияти, ўқитувчининг касбий бурчи, педагогик такт, тарбиявий таъсир ва рефлексив таҳлилга доир дидактик вазиятларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий деонтологик компетенсияси ривожланганлик даражасини белгиловчи мезон ва кўрсаткичлар мотивацион, қадриятли, когнитив, амалий ва рефлексив-баҳоловчи компонентлар асосида аниқлаштирилиб, уларнинг паст, ўрта ва юқори даражадаги педагогик тавсифлари ишлаб чиқилган;
касбий деонтологик компетенсияни ривожлантиришга хизмат қилувчи шакл, метод ва воситалар амалий машғулот, мустақил таълим, педагогик кейс, муаммоли вазият, ролли ўйин, касбий вазият таҳлили, рефлексив топшириқ ва диагностик баҳолаш воситаларидан комплекс фойдаланиш асосида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бошланғич таълим талабаларида касбий деонтологик компетенсияни ривожлантириш методикаси”ни тадқиқ этиш орқали олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич таълим талабаларининг касбий деонтологик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик ва методик асослари касбий-педагогик бурч, педагогик масъулият, ўқитувчи шахсининг деонтологик позицияси, компетенсиявий ёндашув ва шахсга йўналтирилган таълим тамойиллари уйғунлигида аниқлаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялар “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида жорий қилинган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 30-июлдаги 22-01-374/22-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим талабаларнинг касбий деонтологик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган илмий асосланган модуллар, кейс материаллари ва тренинглар мажмуаси ишлаб чиқилиб, амалиётда синовдан ўтказилди;
“Педагогик маҳорат” фанини ўқитиш жараёнида бошланғич таълим талабаларининг касбий деонтологик компетенсиясини ривожлантириш имкониятлари фан мазмунига касбий этика, педагогик мулоқот маданияти, ўқитувчининг касбий бурчи, педагогик такт, тарбиявий таъсир ва рефлексив таҳлилга доир дидактик вазиятларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлиги каби таклиф ва тавсиялардан 1-203-4 рақамли “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 30-июлдаги 22-01-374/22-сонли маълумотномаси). Натижада “Педагогик маҳорат” фанининг таълим мазмуни доирасида талабаларнинг касбий этика ва деонтологик масъулият категорияларини самарали ўзлаштиришга эришилган;
талабаларнинг касбий деонтологик компетенсияси ривожланганлик даражасини белгиловчи мезон ва кўрсаткичлар мотивацион, қадриятли, когнитив, амалий ва рефлексив-баҳоловчи компонентлар асосида аниқлаштирилиб, уларнинг паст, ўрта ва юқори даражадаги педагогик тавсифлари ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-333-сонли буйруғига асосан берилган 333-183-сонли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий деонтологик компетентлиги шаклланишига таъсир кўрсатувчи педагогик-ташкилий ҳамда ижтимоий-психологик омиллами педагогик диагностика воситалари орқали аниқлашга эришилган;
касбий деонтологик компетенсияни ривожлантиришга хизмат қилувчи шакл, метод ва воситалар амалий машғулот, мустақил таълим, педагогик кейс, муаммоли вазият, ролли ўйин, касбий вазият таҳлили, рефлексив топшириқ ва диагностик баҳолаш воситаларидан комплекс фойдаланиш асосида асосланганлигига оид таклифлар 1-203-4 рақамли “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 20-майдаги 04-14-06-870-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич таълим талабаларининг касбий фаолиятида этик меъёрларга мувофиқ хулқ-атворни шакллантириш самарадорлиги ошган.