Назарова Марғуба Зиядуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тери фотоқаришида оксидланиш стресси ҳамда молекуляр маркерларининг аҳамияти ва коррекция усуллари”, 14.00.11 - Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib4550.
Илмий раҳбар: Сабиров Улуғбек Юсупханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.TIB.26.01.
Расмий оппонентлар: Азимова Фатима Вахидовна, тиббиёт фанлари доктори; Жалилов Дилшод Сайфуллаевич тиббиёт фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
тери фотоқариши ривожланишида генетик полиморфизмлар COL1A1, GSTT1, GSTM1 ва оксидланиш стрессининг ўзаро боғлиқлик хусусиятларини аниқлаш ҳамда глиадин билан барқарорлаштирилган супероксиддисмутаза ёрдамида патогенетик асосланган, персоналлашган коррекция усулини ишлаб чиқиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон шароитида тери фотоқариши патогенезида оксидланиш стресси ҳамда бириктирувчи тўқима COL1A1 ва детоксикация ферментлари GSTT1, GSTM1 генлари полиморфизми ўртасидаги комплекс ўзаро боғлиқлик исботланган;
COL1A1 гени ва GST тизимидаги ноқулай аллел вариантларининг терининг эрта қаришига ва фотошикастланишга мойилликдаги предикторлик олдиндан айтиб берувчи роли аниқланган;
cупероксиддисмутаза комплексининг самарадорлиги айнан беморнинг генетик статуси ва дастлабки оксидланиш стресси даражасига боғлиқлиги илмий нуктаи назардан исботланган;
индивидуал генетик профил ва биокимёвий маркерларни ҳисобга олувчи, аппарат усуллари ва тизимли энзимотерапияни уйғунлаштирган индивидуал ёндашувли даволаш алгоритми ишлаб чиқилган. Бу тери фотоқариши жараёнларини секинлаштириш ва терапевтик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тери фотоқариши ривожланишида генетик полиморфизмлар COL1A1, GSTT1, GSTM1 ва оксидланиш стрессининг ўзаро боғлиқлик хусусиятларини аниқлаш ҳамда глиадин билан барқарорлаштирилган супероксиддисмутаза ёрдамида патогенетик асосланган, персоналлашган коррекция усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистон шароитида тери фотоқариши патогенезида оксидланиш стресси ҳамда бириктирувчи тўқима COL1A1 ва детоксикация ферментлари GSTT1, GSTM1 генлари полиморфизми ўртасидаги комплекс ўзаро боғлиқлик исботланди. Ушбу янгилик натижаларини амалиётга жорий этилишини Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2026 йил мартдаги 42-сонли ҳамда Тошкент шаҳар Natural Hair Clinic кўп тармоқли клиникасининг 2026 йил 25 мартдаги 1-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги РИДВ ва КИАТМ фаолият юритувчи илмий техник кенгаши томонидан 2026 йил 10 июндаги 10-сонли хулосасига кўра илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тери фотоқариши патогенезида оксидланиш стресси ҳамда генлар полиморфизми ўртасидаги комплекс ўзаро боғлиқлик аниқланганлиги дерматолог ва косметолог мутахассисларга тери фотоқаришини эрта ташхислашда генетик ва биокимёвий диагностика мезонларидан фойдаланиш имконини беради. Бу эса амбулатор шароитда беморларга самарали патогенетик даволаш усулини тайинлашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: молекуляр-генетик ва биокимёвий ўзгаришларнинг аниқланиши касалликни ташхислаш муддатини қисқартириш ва эрта самарали патогенетик даволашни бошлаш имконини беради. Эрта ташхис қўйиш ва тўғри даволаш тактикасини аниқлаш орқали беморларнинг шифокорга такрорий, самарасиз қатновлари ва нотўғри танланган муолажаларнинг олди олинади. Натижада 103 нафар беморда дастлабки 3 ойлик муддатда биокимёвий кўрсаткичлар барқарорлашиб, тўғри патогенетик даволаш йўлга қўйилиши ҳисобига самарасиз муолажаларга кетадиган харажатлар кескин камайди, 6 ойлик даврда касалликнинг клиник белгилари пасайиши ва шифокорга такрорий қатновлар қисқариши кузатилди, 9 ойлик якуний мониторингда эса иқтисодий харажатлар тежалишига ҳамда касаллик асоратларининг тўлиқ олди олиниб, узоқ муддатли барқарор клиник ҳолатга эришишга асосланган; 
иккинчи илмий янгилик: COL1A1 гени ва GST тизимидаги ноқулай аллел вариантларининг терининг эрта қаришига ва фотошикастланишга мойилликдаги предикторлик олдиндан айтиб берувчи роли аниқланди. Ушбу янгилик натижаларини амалиётга жорий этилишини Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2026 йил мартдаги 42-сонли ҳамда Тошкент шаҳар Natural Hair Clinic кўп тармоқли клиникасининг 2026 йил 25 мартдаги 1-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги РИДВ ва КИАТМ фаолият юритувчи илмий кенгаши томонидан 2026 йил 10 июндаги 10-сонли хулосасига кўра. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: генетик предикторларни аниқлаш мутахассисларга терининг эрта қариши ва фотошикастланиш хавфини барвақт ташхислаш ҳамда беморларга ўз вақтида аниқ профилактик чораларни белгилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш орқали келажакда талаб этиладиган қимматбаҳо эстетик муолажаларнинг олди олиниб, мақсадли профилактика усулларини қўллаш ҳисобига беморлар ва тиббиёт муассасалари ресурслари тежалди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: COL1A1 гени ва GST тизимидаги ноқулай аллел вариантларининг предикторлик роли исботлангани дерматолог мутахассисларга терининг эрта қариши ва фотошикастланиш хавфини барвақт башоратлаш ҳамда ўз вақтида мақсадли профилактикани қўллаш имконини беради; иқтисодий самарадорлиги: генлар полиморфизмининг ишончли диагностик аҳамияти исботлангани ташхислаш муддатини қисқартириш ва амбулатор шароитда эрта самарали профилактикани бошлаш имконини беради. Эрта ташхислаш ва профилактика тактикасини аниқлаш орқали 103 нафар беморда 3 ой ичида хавф гуруҳлари ажратилиб бирламчи ҳимоя ва профилактика ишлари тўлиқ йўлга қўйилди, 6 ойлик даврда терининг нурларга чидамлилиги ва тўсиқ функцияси сезиларли даражада оширилди, 9 ойлик даврда эса келажакда талаб этиладиган қимматбаҳо муолажаларнинг олди олиниб, ҳар бир бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан миқдорий жиҳатдан тежамкорликка асосланган;
учинчи илмий янгилик: супероксиддисмутаза комплексининг самарадорлиги айнан беморнинг генетик статуси ва дастлабки оксидланиш стресси даражасига боғлиқлиги илмий асосланди. Ушбу янгилик натижаларини амалиётга жорий этилишини Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2026 йил мартдаги 42-сонли ҳамда Тошкент шаҳар Natural Hair Clinic кўп тармоқли клиникасининг 2026 йил 25 мартдаги 1-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги РИДВ ва КИАТМ фаолият юритувчи илмий кенгаши томонидан 2026 йил 10 июндаги 10-сонли хулосасига кўра. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: супероксиддисмутазанинг самарадорлиги беморнинг генетик статуси ва оксидланиш стрессига боғлиқлиги исботлангани мутахассисларга тери фотоқаришини даволашда антиоксидант терапияни аниқ, индивидуал ва патогенетик асосланган тарзда тайинлаш имконини беради; иқтисодий самарадорлиги: оксидланиш стресси ва генетик статусга боғлиқ ҳолда даволаш усулининг самарадорлиги асослангани беморларни амбулатор даволаш самарадорлигини оширди. Шундан келиб чиқиб беморларнинг даволанишга йўналтирилган харажатлари камайди ҳамда эрта ташхис қўйиш ва комплекс даволаш тактикасини белгилаш ҳисобига шифокорга қатновлар сони ва қўшимча воситалар истеъмоли камайиши натижасида 103 нафар беморда 3 ойлик даврда аппаратли даволашдан сўнг микроканаллар орқали фаол моддаларнинг сингиши натижасида янги ҳужайралар ҳосил бўлиши тезлашди, 6 ой ўтиб клиник ва эстетик кўрсаткичларнинг максимал ижобий динамикаси яъни эритема ва қон томир ўзгаришларининг кескин пасайиши қайд этилди, 9 ойлик босқичда эса узоқ муддатли ёшартириш натижасида асоратлар хавфи мутлақ қисқариши иқтисодий асосланган;
тўртинчи илмий янгилик: индивидуал генетик профил ва биокимёвий маркерларни ҳисобга олувчи, аппарат усуллари ва тизимли энзимотерапияни уйғунлаштирган индивидуал ёндашувли даволаш алгоритми ишлаб чиқилди ва бу тери фотоқариши жараёнларини секинлаштириш ва терапевтик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини бериши исботланди. Ушбу янгилик натижаларини амалиётга жорий этилишини Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 2026 йил мартдаги 42-сонли ҳамда Тошкент шаҳар Natural Hair Clinic кўп тармоқли клиникасининг 2026 йил 25 мартдаги 1-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги РИДВ ва КИАТМ фаолият юритувчи илмий кенгаши томонидан 2026 йил 10 июндаги 10-сонли хулосасига кўра. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, аппарат усуллари ва супероксиддисмутаза билан даволашнинг янги уйғунлашган алгоритмини косметология амалиётида қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиб, ушбу усул беморларнинг эстетик натижаларини узоқ муддатга сақлайди ҳамда уларнинг ҳаёт сифатини ва руҳий ҳолатини сезиларли яхшилайди; иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда қўлланилган индивидуал даволаш усули беморларни даволаш самарадорлигини оширди ва муолажадан кейинги амбулатор реабилитация даврини қисқартирди. Шундан келиб чиқиб беморларнинг даволанишга йўналтирилган харажатлари камайди ва эрта ташхис қўйиш ҳамда комплекс даволаш тактикасини белгилаш ҳисобига шифокорга қатновлар сони ва қўшимча воситалар истеъмоли камайиши натижасида 103 нафар беморда дастлабки 3 ойлик даврда аппарат усуллари ва тизимли энзимотерапия комбинацияси ҳисобига терининг чуқур қатламларида неоколлагенез жараёнлари жадал ишга тушиб, реабилитация муддати ва дори-дармон истеъмоли кескин қисқарди, 6 ойлик мониторинг босқичида беморларнинг индивидуал генетик профилига мослаштирилган ёндашув натижасида асоратлар хавфи мутлақ бартараф этилиб, эстетик ва клиник кўрсаткичларнинг барқарор яхшиланишига эришилди, 9 ойлик якуний босқичда эса мақсадли терапиянинг узоқ муддатли самараси ўлароқ шифокорга такрорий қатновлар сони сезиларли даражада камайиб, бюджет ҳамда қўшимча пуллик муолажалардан тежалган маблағлар эвазига  иқтисодий самара кўрсатишга асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish