Ахралова Марғуба Акмалхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигининг педагогик технологиялари (Педагогик йўналишдаги олий таълим мяссасалари талабалари мисолида)”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.ПҳД/Пед1330.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Турсунбой, сиёсий фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўқон давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Эркабоева Нигора Шерматовна Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини ошириш маркази директори педагогика фанлари доктори, профессор Акрамов Абдумалик Абдумуталович
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигининг педагогик технологияларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигининг ташкилий-дидактик имкониятлари ижтимоий ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, тарбиявий фаолият мазмунини ўзаро интеграциялаш ҳамда ватанпарварлик сифатларининг мотивацион-қадриятли, эмоционал-иродавий ва фаолиятли кўрсаткичларга мослигини босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлиги асосида талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари ҳамкорлик субектлари ўртасидаги тарбиявий фаолиятни мазмунан мувофиқлаштириш, ватанпарварлик сифатларининг қадриятли йўналганлик, ҳиссий-барқарорлик ва амалий фаоллик жиҳатлари ўртасидаги ички мутаносибликни таъминлаш ҳамда талабаларнинг ўз фаолиятини мустақил баҳолаш ва такомиллаштиришга йўналтирилган ўзини-ўзи бошқариш механизмларини босқичли жорий этиш асосида аниқлаштирилган;
талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигини таъминловчи ташкилий-функсионал модели ҳамкорлик жараёнини стратегик режалаштириш, субектлар фаолиятини ўзаро уйғунлаштириш ҳамда тарбиявий таъсирнинг кўп қиррали йўналишларини ягона тизимга келтириш орқали талабаларда ватанпарварликка оид қарашларни мураккаб ижтимоий вазиятларда онгли қўллай олиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган ҳолда ўқув ва ижтимоий-тарбиявий фаолиятни интегратив лойиҳалаш асосида ишлаб чиқилган;
талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигининг педагогик имкониятлари ҳамкорликнинг ижтимоий-педагогик интеграциясини чуқурлаштириш, тарбиявий таъсирнинг аксиологик, когнитив ва фаолиятли компонентлари ўртасидаги функсионал уйғунликни таъминлаш ҳамда жамоавий фаолият асосида ватанпарварлик қадриятларининг интериоризация жараёнини изчил фаоллаштиришга хизмат қилувчи педагогик технологиялар мажмуасини босқичма-босқич такомиллаштириш орқали бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигининг педагогик технологиялари бўйича олинган натижалар асосида талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигининг ташкилий-дидактик имкониятлари ижтимоий ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, тарбиявий фаолият мазмунини ўзаро интеграциялаш ҳамда ватанпарварлик сифатларининг мотивацион-қадриятли, эмоционал-иродавий ва фаолиятли кўрсаткичларга мослигини босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга доир тавсияларидан олий таълим муссасалари ва ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни самарали йўлга қўйишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 2-апрелдаги 02/01-01-214-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларидаги талабаларнинг ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигининг педагогик моҳияти ва ижтимоий зарурати аниқлаштирилиб, методологик-услубий асосларини такомиллаштиришнинг назарий имкониятлари кенгайтирилган;
олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлиги асосида талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари ҳамкорлик субектлари ўртасидаги тарбиявий фаолиятни мазмунан мувофиқлаштириш, ватанпарварлик сифатларининг қадриятли йўналганлик, ҳиссий-барқарорлик ва амалий фаоллик жиҳатлари ўртасидаги ички мутаносибликни таъминлаш ҳамда талабаларнинг ўз фаолиятини мустақил баҳолаш ва такомиллаштиришга йўналтирилган ўзини-ўзи бошқариш механизмларини босқичли жорий этиш асосида аниқлаштиришга доир натижалари ва материаллари қуйи бўғимларда жорий этилиши талаба-ёшларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашининг ўсишига ва ватанпарварлик ҳис-туйғуларини ривожланишига юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларни амалга оширишда хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2025-йил 17-декабрдаги 04-13/971-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари тавсифланиб, ташкилий-технологик тизими такомиллаштирилган;
талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигини таъминловчи ташкилий-функсионал модели ҳамкорлик жараёнини стратегик режалаштириш, субектлар фаолиятини ўзаро уйғунлаштириш ҳамда тарбиявий таъсирнинг кўп қиррали йўналишларини ягона тизимга келтириш орқали талабаларда ватанпарварликка оид қарашларни мураккаб ижтимоий вазиятларда онгли қўллай олиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган ҳолда ўқув ва ижтимоий-тарбиявий фаолиятни интегратив лойиҳалаш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини чуқурроқ англашлари, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва миллий қадриятларни ҳурмат қилиш маданиятини шакллантиришда ёшлар ташкилотлари билан самарали 10 педагогик ҳамкорлик энг самарали восита эканлигининг механизмлари ишлаб чиқилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 2-апрелдаги 02/01-01 214-сон маълумотномаси). Натижада, талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигини таъминловчи кўникма ва малакаларини шакллантиришдаги самарадорлигини оширишга эришилган.
талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигининг педагогик имкониятлари ҳамкорликнинг ижтимоий-педагогик интеграциясини чуқурлаштириш, тарбиявий таъсирнинг аксиологик, когнитив ва фаолиятли компонентлари ўртасидаги функсионал уйғунликни таъминлаш ҳамда жамоавий фаолият асосида ватанпарварлик қадриятларининг интериоризация жараёнини изчил фаоллаштиришга хизмат қилувчи педагогик технологиялар мажмуасини босқичма-босқич такомиллаштиришга доир тавсияларидан олий ўқув юртлари ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигида самарадорлигини оширишда назарий ва амалий аҳамият касб этган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2025-йил 17-декабрдаги 04 13/971-сон далолатномаси). Натижада, талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда педагогик технологияларни қўллашнинг замонавий талабларини белгилаб берилган.