Исаков Нуриддин Зухриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформaцияси оғир турларини даволашнинг ўзига хос  хусусиятлари», 14.00.35 – «Болалар хирургияси» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3942.
Илмий раҳбар: Мирзакаримов Бахромжон Халимжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гофуров Адхам Анварович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1-6 ёшли болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясининг III-IV-даражали оғир турларини даволашнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва патогенетик асосланган индивидуал тактикани ишлаб чиқиш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўкрак қафасининг оғир (III-IV) даражали гирдобсимон деформацияси бор эрта ёшли (1-6 ёш) болаларда морфометрия кўрсаткичлари юқори бўлган ҳолатларда кўкрак қафаси ички ҳажмининг камайиши ҳамда кардиореспиратор компрессия белгиларининг кучайиши билан ўзаро боғлиқлик ҳамда ташқи деформация даражаси функционал бузилишларга ҳар доим мутаносиб эмаслиги аниқланган, шунингдек ташхисни асослаш ва даволаш тактикасини танлашда морфометрия ва функционал баҳолаш интеграцияси зарурлиги исботланган;
илк бор оғир (III-IV) даражали кўкрак қафасининг гирдобсимон деформациясида тўш-диафрагмал боғламининг морфофункционал ҳолатини ультратовуш текшируви орқали комплекс баҳолаш (узунлиги – 18,3/15,7 мм, қалинлиги – 4,9/5,6 мм, эхогенлиги – гетероген/фиброзлашган, функционал тортилиш – яққол/кучли) деформацияни сақлаб турувчи ички тракцион механизмни объективлаштирувчи янги диагностик мезон эканлиги аниқланган;
эрта ёшли болаларда кўкрак қафасининг оғир (III-IV) даражали гирдобсимон деформациясини даволаш тактикасини индивидуал танлаш учун МСКТ морфометрияси (HPCI/Галлер), кардиопульмонал текширувлар (ЭКГ/ЭхоКГ), тўш-диафрагмал боғламининг УТТ кўрсаткичлари ҳамда оксипролин таҳлилини бирлаштирган комплекс ташхислаш ва оптимал даволаш усулини танлаш тартиботи ишлаб чиқилган;
кўкрак қафасининг оғир (III-IV) даражали гирдобсимон деформацияси бор эрта ёшли (1-6 ёш) болаларда тўш-диафрагмал боғламнинг морфофункционал ўзгаришлари мавжуд ҳолатларда тўш-диафрагмал боғламини кесиш ва кейинги даврда Vacuum Bell терапиясини комбинацияда қўллаш билан тавсифланувчи деформацияни барқарор коррекциялашнинг патогенетик асосланган усули (IAP7975) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясининг оғир турларини даволаш натижаларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: кўкрак қафасининг оғир (III-IV) даражали гирдобсимон деформацияси бор эрта ёшли (1-6 ёш) болаларда морфометрия кўрсаткичлари юқори бўлган ҳолатларда кўкрак қафаси ички ҳажмининг камайиши ҳамда кардиореспиратор компрессия белгиларининг кучайиши билан ўзаро боғлиқлик ҳамда ташқи деформация даражаси функционал бузилишларга ҳар доим мутаносиб эмаслиги аниқланганлиги, шунингдек ташхисни асослаш ва даволаш тактикасини танлашда морфометрия ва функционал баҳолаш интеграцияси зарурлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2026-йил 30-январда 1i/1u-сон билан тасдиқланган “Болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформaцияси оғир турларини даволаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 28-январдаги 15-сон ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 31-январдаги 9-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 5-мартдаги 04/45-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган стандартлаштирилган морфометрия усули эрта ёш болаларда оғир КҚГДни ўз вақтида ва аниқ баҳолашга ёрдам бериб, функционал хавфларни кеч аниқлаш билан боғлиқ клиник кечикишларни камайтириш, беморларни тўғри селекция қилиш ва самарали даволаш тактикасига ўз вақтида йўналтириш имкониятини оширади. Бу эса болаларда жисмоний фаоллик чекланиши, психоэмоционал дискомфорт ва кардиореспиратор асоратлар ривожланиши эҳтимолини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Эрта ёш (1-6 ёш) болаларда оғир (III–IV) даражали КҚГДни МСКТ асосида HPCI/Галлер индекси орқали стандартлаштириб баҳолаш клиник қарор қабул қилишни объективлаштириш орқали қайта ташрифлар ва қайта диагностика ҳолатларини олдини олиш ҳисобига 1 нафар бемор учун ўртача 400000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: агар бир йилда оғир (III–IV) даражали КҚГД билан N = 30 нафар бемор даволанса, назорат тактикасини қўллаганда самарасизлик 40% бўлиши натижасида 30 × 0,40 = 12 нафар самарасиз ҳолат юзага келиши мумкин. Бунда қўшимча билвосита харажат: Эд = 12 × 400 000 = 4800000 сўмни ташкил этади. Ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича 4800000 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор оғир (III-IV) даражали кўкрак қафасининг гирдобсимон деформациясида тўш-диафрагмал боғламининг морфофункционал ҳолатини ультратовуш текшируви орқали комплекс баҳолаш (узунлиги – 18,3/15,7 мм, қалинлиги – 4,9/5,6 мм, эхогенлиги – гетероген/фиброзлашган, функционал тортилиш – яққол/кучли) деформацияни сақлаб турувчи ички тракцион механизмни объективлаштирувчи янги диагностик мезон эканлиги аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2026-йил 30-январда 1i/1u-сон билан тасдиқланган “Болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформaцияси оғир турларини даволаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 28-январдаги 15-сон ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 31-январдаги 9-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 5-мартдаги 04/45-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ТДБни УТТда баҳолаш орқали оғир (III–IV) КҚГДда деформацияни сақлаб турувчи патогенетик тракцион омилни эрта аниқлаш имкони яратилади. Бу эса клиник амалиётда беморларни “фақат ташқи кўриниш” ёки деформация чуқурлигига асосланган субъектив қарорлардан ҳимоя қилиб, консерватив даволашга механик резистентликни олдиндан прогноз қилиш, беморни тўғри селекция қилиш ва самарали индивидуал тактикани ўз вақтида танлаш имкониятини оширади. Натижада болаларда узоқ муддат самарасиз муолажа фонида психоэмоционал дискомфорт, жисмоний фаоллик чекланиши ҳамда кардиореспиратор хавфларни кеч аниқлаш билан боғлиқ клиник кечикишлар эҳтимолини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган янги диагностик мезондан фойдаланиш қўшимча мураккаб текширувларни олдини олиш ҳисобига 1 нафар бемор учун 350000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: Янги диагностик мезондан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича (n=50) 17500000 сўм маблағлар иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: эрта ёшли болаларда кўкрак қафасининг оғир (III-IV) даражали гирдобсимон деформациясини даволаш тактикасини индивидуал танлаш учун МСКТ морфометрияси (HPCI/Галлер), кардиопульмонал текширувлар (ЭКГ/ЭхоКГ), тўш-диафрагмал боғламининг УТТ кўрсаткичлари ҳамда оксипролин таҳлилини бирлаштирган комплекс ташхислаш ва оптимал даволаш усулини танлаш тартиботи ишлаб чиқилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2026-йил 30-январда 1i/1u-сон билан тасдиқланган “Болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформaцияси оғир турларини даволаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 28-январдаги 15-сон ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 31-январдаги 9-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 5-мартдаги 04/45-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: комплекс диагностик-саралаш алгоритмининг жорий этилиши оғир (III–IV) КҚГДда беморларнинг индивидуал клиник-патогенетик хусусиятларини (ригидлик, тракцион омил устунлиги, функционал хавфлар ва тўқимавий дисплазия белгилари) эрта босқичда аниқлаш имконини яратиб, беморни узоқ муддат самарасиз консерватив муолажалардан сақлашга хизмат қилади. Алгоритм асосида тактик қарорни ўз вақтида қабул қилиш натижасида болаларда жисмоний фаоллик чекланиши, психоэмоционал дискомфорт ва кардиореспиратор хавфларни кеч аниқлаш билан боғлиқ клиник кечикишлар эҳтимоли камаяди. Шу тариқа, оғир КҚГДда даволаш стратегиясини тезкор ва асосланган индивидуаллаштириш орқали беморларнинг ҳаёт сифати ва функционал реабилитацияси учун ижобий шароит яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: Самарасизлик билан кечган ҳолатлар клиник амалиётда, одатда, қайта-қайта амбулатор мурожаат, такрорий инструментал диагностика, даволаш муддатининг чўзилиши ва кейинчалик жарроҳлик босқичига эҳтиёж пайдо бўлиши ҳисобига қўшимча харажатларни оширади. Комплекс ташхислаш ва оптимал даволаш усулини танлаш тартиботини қўллаш ҳисобига 1 нафар бемор учун 5270000 сўм маблағлар иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: Комплекс ташхислаш ва оптимал даволаш усулини танлаш тартиботини қўллаш қайта даволаш зарурати бартараф этилганлиги сабабли тадқиқот кўлами бўйича (назорат гуруҳида даволаш самарасиз бўлган 16 нафар бемор) 84320000 сўм маблағлар иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: кўкрак қафасининг оғир (III-IV) даражали гирдобсимон деформацияси бор эрта ёшли (1-6 ёш) болаларда тўш-диафрагмал боғламнинг морфофункционал ўзгаришлари мавжуд ҳолатларда тўш-диафрагмал боғламини кесиш ва кейинги даврда Vacuum Bell терапиясини комбинацияда қўллаш билан тавсифланувчи деформацияни барқарор коррекциялашнинг ишлаб чиқилган патогенетик асосланган усули (IAP7975) Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2026-йил 30-январда 1i/1u-сон билан тасдиқланган “Болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформaцияси оғир турларини даволаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 28-январдаги 15-сон ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 31-январдаги 9-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 5-мартдаги 04/45-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган патогенетик асосланган усулни қўллаш оғир (III–IV) КҚГДга эга мактабгача ёшдаги болаларда деформацияни фақат косметик нуқсон сифатида эмас, балки функционал хавф билан боғлиқ патогенетик синдром сифатида тўғри баҳолаш ва даволашга имкон яратади. Бундай ёндашув узоқ муддат самарасиз консерватив муолажаларга вақт йўқотишни камайтиради, болаларда жисмоний фаоллик чекланиши, психоэмоционал дискомфорт ҳамда кардиореспиратор хавфларнинг кеч аниқланиши билан боғлиқ клиник кечикишлар эҳтимолини пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган усул қўлланилган асосий гуруҳда (n=50) қониқарсиз натижа ҳолатлари қайд этилмагани (0%) даволашнинг такрорий босқичларга эҳтиёжини кескин камайтиргани билан аҳамиятлидир. Назорат гуруҳида эса якка Vacuum Bell терапиясида 40 нафар беморнинг 16 нафарида (40,0%) самарасизлик кузатилган бўлиб, бу ҳолатларда қайта мурожаатлар, такрорий текширувлар ва қайта даволаш тактикасига эҳтиёж умумий харажатларни оширишга олиб келади. Назорат гуруҳида самарасиз 16 нафар бемор учун қайта ташрифлар ва қайта диагностика ҳисобига қўшимча 6400000 сўм сарф шаклланган, шунингдек қайта даволаш зарурати туфайли қўшимча 84320000 сўм харажат юзага келган. Натижада назорат гуруҳида самарасизлик билан боғлиқ қўшимча иқтисодий юклама жами 90720000 сўмни ташкил этиб, умумий сарфни сезиларли оширган. Хулоса: Янги ташрих усулини қўллаш мактабгача ёшдаги оғир (III–IV) КҚГД беморларида ички тракцион патогенетик омилни бартараф этиш орқали барқарор клиник коррекцияга эришиш, самарасиз ҳолатларни минималлаштириш ва даволаш натижаларини ишончли оширишга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish