Толибжонов Махсудбек Толибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўкрак қафаси ёпиқ жарохатида ички аъзолар чайқалишининг суд-тиббий баҳолаш мезонлари», 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5602.
Илмий раҳбар: Рўзиев Шерзод Ибодуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махсумхонов Қулфиддинхон Аъзамхонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Кўзиев Отабек Журақулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўкрак қафаси ёпиқ жароҳатларида ички аъзолар чайқалишининг суд-тиббий жиҳатлари, жароҳатларнинг ҳосил бўлиш муддатини баҳолашнинг ишончли мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатлари натижасида ички аъзоларнинг механик шикастланиши, тўқималарда юзага келадиган ўткир жароҳатлар оқибатида уларнинг функционал фаолияти бузилиши ҳамда қўшни органларнинг зарарланиши оқибатида турли вақт оралиғида содир бўладиган ўлим ҳолатларининг суд-тиббий хусусиятларига хослиги асосланган;
кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатларида ўпка ва юракнинг йирик қон томирлари, ҳужайра ва тўқималаридаги тикланмас патологик ўзгаришларнинг суд-тиббий, морфологик ва рақамли морфометрик кўрсаткичларининг вақтга боғлиқ динамикаси ҳамда жароҳатнинг ҳаётийлик даврини ўз вақтида баҳолашнинг суд-тиббий жиҳатлари исботланган;
кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатларида ўпка паренхимасида ривожланадиган микроскопик ўзгаришлар – механик таъсирнинг тўқима даражасидаги кўринишлари, альвеоляр-капилляр мембрананинг тузилмавий бузилиши, микроциркулятор ўзгаришлар ва интерстициал шишнинг ривожланиши – ўпка контузиясининг энг муҳим морфологик белгилари ҳамда ўлимнинг суд-тиббий жиҳатлари сифатида асосланган;
кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатларида юрак контузиясида ривожланадиган эрта морфологик ўзгаришлар – микроциркулятор бузилишлар, интерстициал ва периваскуляр шиш, кардиомиоцитлар фрагментацияси ҳамда альвеоляр девор қалинлашуви – жароҳат ҳосил бўлган вақтни аниқлашнинг суд-тиббий мезонлари сифатида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўкрак қафаси ёпиқ жарохатида ички аъзолар чайқалишининг суд тиббий баҳолаш мезонлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатлари натижасида ички аъзоларнинг механик шикастланиши, тўқималарда юзага келадиган ўткир жароҳатлар оқибатида уларнинг функционал фаолияти бузилиши ҳамда қўшни органларнинг зарарланиши оқибатида турли вақт оралиғида содир бўладиган ўлим ҳолатларининг суд-тиббий хусусиятларига хослиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йилдаги 24 октябрда 10-25/754-t-сон билан тасдиқланган «Кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатлари ҳолатида ички аъзоларнинг чайқалишини суд-тиббий баҳолаш мезонларини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиали бўйича 12.02.2026 йилдаги 13–сон ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё филиали бўйича 12.02.2026 йилдаги 17/26–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 05/44-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услубларнинг суд тиббиёти амалиётига жорий этилиши натижасида кўкрак қафаси зарарланиши натижасида ички аьзоларнинг чайқалишидан жароҳатланишларда вафот этган инсонлар мурдаларда суд-тиббий экспертиза текширувлар сифати ошириш, ишончлилиги ва объективлиги таьминлаш орқали экспертизалар вақтини қисқартириш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: кўкрак қафаси ёпиқ жарохатида ички аъзолар чайқалишининг суд тиббий баҳолаш мезонлари суд-тиббиёти амалиётида юмшоқ тўқималардаги морфологик ўзгаришларининг жароҳат етказилиш муддатларини ўз вақтида аниқлаш, сифатли суд-тиббий экспертизани ўтказиш вақтини 2-3 баробар қисқартириш натижасида ҳар бир ҳолат учун сарфланадиган ўртача 70000-240000 сўм иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатларида ўпка ва юракнинг йирик қон томирлари, ҳужайра ва тўқималаридаги тикланмас патологик ўзгаришларнинг суд-тиббий, морфологик ва рақамли морфометрик кўрсаткичларининг вақтга боғлиқ динамикаси ҳамда жароҳатнинг ҳаётийлик даврини ўз вақтида баҳолашнинг суд-тиббий жиҳатлари исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йилдаги 24 октябрда 10-25/754-t-сон билан тасдиқланган «Кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатлари ҳолатида ички аъзоларнинг чайқалишини суд-тиббий баҳолаш мезонларини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиали бўйича 12.02.2026 йилдаги 13–сон ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё филиали бўйича 12.02.2026 йилдаги 17/26–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 05/44-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кўкрак қафаси ёпиқ жароҳатларида ўпка ва юракнинг йирик қон томирлари, ҳужайра ва тўқималардаги тузилмавий ўзгаришларнинг қайтмас патологик ҳолатларини суд-тиббий баҳолаш суд-тиббий экспертиза экспертизаси сифати ошириш, олинган натижаларнинг ишончлилиги, объективлиги таьминлаш орқали экспертизалар вақтини қисқартириш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: кўкрак қафаси ёпиқ жарохатида ички аъзолар чайқалишининг суд-тиббий баҳолаш мезонлари суд-тиббиёти амалиётида юмшоқ тўқималардаги морфологик ўзгаришларининг жароҳатнинг етказилган муддатларини ўз вақтида аниқлаш, сифатли суд-тиббий экспертизани ўтказиш вақтини 2-3 баробар қисқартириш натижасида ҳар бир ҳолат учун сарфланадиган ўртача 70000-240000 сўм иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатларида ўпка паренхимасида ривожланадиган микроскопик ўзгаришлар – механик таъсирнинг тўқима даражасидаги кўринишлари, альвеоляр-капилляр мембрананинг тузилмавий бузилиши, микроциркулятор ўзгаришлар ва интерстициал шишнинг ривожланиши – ўпка контузиясининг энг муҳим морфологик белгилари ҳамда ўлимнинг суд-тиббий жиҳатлари сифатида асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йилдаги 24 октябрда 10-25/754-t-сон билан тасдиқланган «Кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатлари ҳолатида ички аъзоларнинг чайқалишини суд-тиббий баҳолаш мезонларини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиали бўйича 12.02.2026 йилдаги 13–сон ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё филиали бўйича 12.02.2026 йилдаги 17/26–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 05/44-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган суд тиббий баҳолаш мезонлари кўкрак қафаси ёпиқ жароҳатларида ўпка паренхимасида ривожланадиган микроскопик ўзгаришлар механик таъсирининг тўқима даражасидаги ўзгаришлар, альвеоляр-капилляр мембранаси тузилмавий бузилиши, микроциркулятор ўзгаришлар ҳамда интерстициал шишнинг ривожланиши ўпка контузиясининг энг муҳим морфологик ўзгаришлар ва ўлимнинг суд-тиббий жиҳатлари асослашда ички аъзоларнинг шикастланиши оқибатида амалга ошириладиган суд-тиббий экспертизасини сифати ошириш ва вақтини қисқартириш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: кўкрак қафаси ёпиқ жарохатида ички аъзолар чайқалишининг суд тиббий баҳолаш мезонлари суд-тиббиёти амалиётида юмшоқ тўқималардаги морфологик ўзгаришларининг жароҳат етказилиш муддатларини ўз вақтида аниқлаш, сифатли суд-тиббий экспертизани ўтказиш вақтини 2-3 баробар қисқартириш натижасида ҳар бир ҳолат учун сарфланадиган ўртача 70000-240000 сўм иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатларида юрак контузиясида ривожланадиган эрта морфологик ўзгаришлар – микроциркулятор бузилишлар, интерстициал ва периваскуляр шиш, кардиомиоцитлар фрагментацияси ҳамда альвеоляр девор қалинлашуви – жароҳат ҳосил бўлган вақтни аниқлашнинг суд-тиббий мезонлари сифатида ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йилдаги 24 октябрда 10-25/754-t-сон билан тасдиқланган «Кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳатлари ҳолатида ички аъзоларнинг чайқалишини суд-тиббий баҳолаш мезонларини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиали бўйича 12.02.2026 йилдаги 13–сон ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё филиали бўйича 12.02.2026 йилдаги 17/26–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 05/44-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кўкрак қафаси ёпиқ жароҳатларида юрак контузиясида ривожланадиган эрта морфологик ўзгаришлар, микроциркулятор бузилишлар, интерстициал ва периваскуляр шиш, кардиомиоцитлар фрагментацияси ҳамда альвеоляр девор қалинлашишининг жароҳат ҳосил бўлган вақтни аниқлашдаги суд-тиббий мезонлари асосида кўкрак қафасининг шикастланиши натижасида вафот этган инсонлар мурдаларида суд-тиббий экспертиза текширувлар сифати ошириш, тадқиқотларнинг ишончлилиги ва объективлигини таъминлаш орқали экспертизалар вақтини қисқартириш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: кўкрак қафаси ёпиқ жарохатида ички аъзолар чайқалишининг суд тиббий баҳолаш мезонлари суд-тиббиёти амалиётида юмшоқ тўқималардаги морфологик ўзгаришларининг жароҳат етказилиш муддатларини ўз вақтида аниқлаш, сифатли суд-тиббий экспертизани ўтказиш вақтини 2-3 баробар қисқартириш натижасида ҳар бир ҳолат учун сарфланадиган ўртача 70000-240000 сўм иқтисод қилинади.