Сиддиқов Зайниддин Холдоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий математикани ўқитишда математик моделлаштириш орқали талабаларнинг ўқув кўникмаларини шакллантириш методикаси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD.Ped120.
Илмий раҳбар: Тожиев Мамаражаб, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped 01.09.
Расмий оппонентлар: Джалилов Ахтам Абдурахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Баракаев Мурот, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий математикани ўқитишда талабаларнинг математик моделлаштириш бўйича ўқув кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масалаларни математик моделларини тузишда қўйиладиган талаб ва мезонлар мазмунини белгилаш асосида масалани математик модели таснифи (модель, схема, қурилма, шартли белги, математик модель, оптимизацион, тенгдош, динамик, статик, детерминанланган, стохастик, назарий, амалий) аниқлаштирилган;
талабаларнинг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш, билимларини тўлақонли шакллантириш ва назорат қилишга қаратилган математик модель қуриш босқичларини мувофиқлаштириш ва сифат кўрсаткичларини оптималлаштириш асосида математик моделлаштириш имкониятлари (мусобақавийлик, вариативлик ва натижавийлик) такомиллаштирилган;
талабаларга олий математикани ўқитишда ўқув кўникмаларини шакллантиришга омил бўладиган, технологияларга асосланган ўқитиш методикаси “амалий мазмунга эга” масалалар (политехник, иқтисодий, ишлаб чиқариш)ни математик моделлаштиришга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
“Олий математика” ўқув фанини ўқитишда математик моделлаштиришдан фойдаланиб бўлғуси мутахассисларни тайёрлаш амалиёти ўқитишга контекстли ёндашуви (мақсадга йўналтириш, алгоритмини тузиш, рефлексивлаш) орқали масалаларнинг математик моделини қуришга оид билимлар (назарий ва амалий) динамикасига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Олий математика” ўқув фанини математик моделлаштиришдан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
математик моделлаштириш механизмлари ёрдамида талабаларнинг математик моделлаштириш кўникмаларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар, такомиллаштирилган ўқитиш методикаси, математик билимларни ўзлаштиришдаги педагогик-психологик, дидактик ва техник талаблар “Ахборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш” номли ўқув қўлланмада ўз аксини топган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 89-03-4698-сон маълумотномаси). Ушбу ўқув қўлланма олий таълим муассасалари ўқув-методик таъминотини бойитиш, талабаларнинг математик моделлаштириш бўйича билим, амалий кўникма ва малакаларининг ривожланишига хизмат қилган;
талабаларни креатив фикрлаш ва фанга оид компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган математик моделлаштириш кўникмасини ривожлантириш асосида талабаларни касбга йўналтириш методикаси ҳамда тайёрланган ўқув-методик қўлланмалар ва монографиядан А-1-33 рақамли “Олий таълим муассасаларида ўқув фанларини модулли ўқитиш методикаси ва амалиёти (“Математика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши мисолида)” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 89-03-4698-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа “Олий математика” ўқув фанини ўқитиш сифатини янада оширишга ва талабаларнинг ўқув кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларга олий математикани ўқитишда ўқув кўникмаларини шакллантиришга омил бўладиган, математик моделлаштиришни ўргатишга оид таклиф ва тавсиялари “Жараён ва тизимларни моделлаштириш” дарслиги мазмунида ўз аксини топган ҳамда “Олий математика” ўқув фани мазмунини такомиллаштиришда эътиборга олинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 89-03-4698-сон маълумотномаси). Математик моделлаштиришга оид ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар талабаларнинг ўқув кўникмаларини ривожлантиришга ва уларни касбга йўналтиришга хизмат қилган.