Халилова Дилноза Фуркатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарбиячиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш” 13.00.08 - Мактабгача таълим-тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9766 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Джамилова Наргиза Нуритдиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05
Расмий оппонентлар: Хакимова Дилдора Машрабжоновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Асқарова Дилафруз Иброхимовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади  бўлажак тарбиячиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларда ижтимоий компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълим муҳитини фаолият усуллари ва қадриятли муносабатларга интеграциялаш, шахс функсияларини  волонтёрлик ҳамда фасилитаторлик фаолиятига имплементациялаш, такрибий қисмларини мулоқот маданиятига мослаштиришни коррексион баҳолаш  асосида аниқлаштирилган;
бўлажак тарбиячиларда ижтимоий компетенсияларни ривожлантириш технологияси  амалий жараёнларни воқеликни мустақил англаш, педагогик факт ва эмпатия компонентларига яхлит интеграциялаш, ижтимоий мулоқот ва рефлексив таҳлилнинг мувофиқлигини мақсадга йўналтирилганлик, амалий фаолият уйғунлиги ва эмпатия элементларига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш модели таълим мақсадини амалга оширишнинг стратегик вазифаларини тузилмавий компонентларга мос модификациялаш,  субект муносабатларини креатив ва интеллектуал ёндашишга йўналтириш ва касбий ўсиш ҳаракатчанлигини босқичли ривожланиш механизмини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларда ижтимоий компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги амалий фаолиятни кучайтирувчи интерактив усуллардан фойдаланиш, баҳолаш тизимини ижтимоий фаолликка, ҳаётий тажрибаларга  мос критериаллаш  асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарбиячиларда ижтимоий компетесияларни ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Бўлажак тарбиячиларда ижтимоий компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълим муҳитини фаолият усуллари ва қадриятли муносабатларга интеграциялаш, шахс функсияларини волонтёрлик ҳамда фасилитаторлик фаолиятларига имплементациялаш, шунингдек, ижтимоий компетенсиянинг таркибий қисмларини мулоқот маданиятига мослаштиришни коррексион баҳолаш асосида аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8 апрелдаги У-05-2156/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ижтимоий компетенсиялари такомиллаштирилган.
бўлажак тарбиячиларда ижтимоий компетенсияларни ривожлантириш технологияси  амалий жараёнларни воқеликни мустақил англаш, педагогик факт ва эмпатия компонентларига яхлит интеграциялаш, ижтимоий мулоқот ва рефлексив таҳлилнинг мувофиқлигини мақсадга йўналтирилганлик, амалий фаолият уйғунлиги ва эмпатия элементларига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8 апрелдаги У-05-2156/04-сон маълумотномаси).   Натижада бўлажак тарбиячиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш технологиясини қўллаш самарадорлиги ошган.
Бўлажак тарбиячиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш модели таълим мақсадини амалга оширишнинг стратегик вазифаларини тузилмавий компонентларга мос модификациялаш, субект муносабатларини креатив ва интеллектуал ёндашувга йўналтириш ва касбий ўсиш ҳаракатчанлигини босқичли ривожланиш механизмини жорий этиш асосида такомиллаштирилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8 апрелдаги У-05-2156/04-сон маълумотномаси). “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган.
Бўлажак тарбиячиларда ижтимоий компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги амалий фаолиятни кучайтирувчи интерактив усуллардан фойдаланиш, баҳолаш тизимини ижтимоий фаолликка, ҳаётий тажрибаларга мос критериаллаш асосида ошириш бўйича тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8 апрелдаги У-05-2156/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларнинг амалиёт жараёнида ижтимоий сифатларини ривожлантириш имкони кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish