Турапова Раъно Барат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Вариатив ёндашув асосида болаларнинг диалогик нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (бошланғич таълим мисолида), 13.00.02 – Таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В.2025.2.PhD/Ped10283
Илмий раҳбар: Илмий раҳбар: Жумаева Хулкар Муҳаммаджоновна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович - Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори; Ботирова Дилобар Якубжанова - Низомий номидаги Оъзбекистон миллий педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - вариатив ёндашув асосида она тили машғулотларида бошланғич синф ўқувчиларнинг диалогик нутқини ривожлантиришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларининг диалогик нутқи ва коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришда вариатив ёндашувнинг дидактик-методик функсиялари она тили дарсларидаги нутқий вазиятлар ва ўқувчи фаолияти кўрсаткичларини эмпирик-дескриптив диагностикалаш орқали аниқлаштирилган;
она тили машғулотларида диалогик нутқ кўникмаларини ривожлантиришнинг рақамли дидактик таъминоти бошланғич синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мулоқот турлари (диспутатионал талк, cумулативе талк, эхплораторй талк) бўйича топшириқларни вариатив ташкил этиш ва мослаштиришга кўра “Диалог.уз - миллий таълим экотизими” номли мобил платформа консепсияси ва функционал модуллари асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг диалогик нутқини вариатив ёндашув асосида ривожлантириш педагогик модели ўқувчининг нутқий ривожланишини тинглаб тушуниш, фикрни оғзаки ифодалаш, савол-жавоб фаолияти, диалогнинг изчиллиги, коммуникатив маданият ва ижтимоий ҳамкорлик меъзонларида босқичма-босқич қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим жараёнини когнитив-фаолиятга йўналтирилганлик, аналитик-прогностик ёндашув ва ҳамкорликда ўқитиш механизмларида ташкил этишга кўра такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида диалогик нутқни ривожлантиришнинг методик тизими вариатив ёндашув талабларидан келиб чиқиб она тили дарсларида “Спектр-диалог”, “Пиктограмма-диалог”, “Дебат”, “Заковатли зукко” стратегияларини нутқий вазиятлар, савол-жавоб конструкциялари ва мулоқот мақсадлари билан уйғунлаштирган ҳолда қўллаш, топшириқларни вариантлаш ва босқичма-босқич мураккаблаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Вариатив ёндашув асосида она тили машғулотларида бошланғич синф ўқувчиларнинг диалогик нутқини ривожлантиришни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг диалогик нутқи ва коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришда вариатив ёндашувнинг дидактик-методик функсиялари она тили дарсларидаги нутқий вазиятлар ва ўқувчи фаолияти кўрсаткичларини эмпирик-дескриптив диагностикалаш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялари асосида “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслиги нашр этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил “21” августдаги “316” – сонли буйруғига асосан берилган 167-601 - рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқувчиларнинг диалогик нутқини ривожлантириш методикаси ҳақидаги фикрларни бойитишга эришилган;
она тили машғулотларида диалогик нутқ кўникмаларини ривожлантиришнинг рақамли дидактик таъминоти бошланғич синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мулоқот турлари (диспутатионал талк, cумулативе талк, эхплораторй талк) бўйича топшириқларни вариатив ташкил этиш ва мослаштиришга кўра “Диалог.уз - миллий таълим экотизими” номли мобил платформа консепсияси ва функционал модуллари асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари асосида “Болаларни мактаб таълимига тайёрлаш” номли ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиёти сифатида экспертизадан ўтказилиб, нашр қилишга тавсия этилган. Мазкур маълумотнома 2026-йил 16-мартда берилган бўлиб, ариза рақами 263105352 билан расмийлаштирилган. Натижада, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш жараёнида она тили ва ўқиш саводхонлиги элементларини интеграциялаш, ўқувчиларнинг нутқий фаоллиги, диалогик мулоқоти ҳамда мактабга тайёргарлик компетенсияларини ривожлантиришга оид методик қарашларни бойитишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг диалогик нутқини вариатив ёндашув асосида ривожлантириш педагогик модели ўқувчининг нутқий ривожланишини тинглаб тушуниш, фикрни оғзаки ифодалаш, савол-жавоб фаолияти, диалогнинг изчиллиги, коммуникатив маданият ва ижтимоий ҳамкорлик меъзонларида босқичма-босқич қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим жараёнини когнитив-фаолиятга йўналтирилганлик, аналитик-прогностик ёндашув ва ҳамкорликда ўқитиш механизмларида ташкил этишга кўра такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан бошланғич синфларда диологик нутқ усулида ўқувчиларнинг тафаккурини шакллантиришнинг методик таъминоти бойитилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2025-йил 24 октайбрдаги 01/11-6-847-сон маълумотномаси). Натижада она тили машгʻулотларида вариатив ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларининг диалогик нутқини ривожлантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида диалогик нутқни ривожлантиришнинг методик тизими вариатив ёндашув талабларидан келиб чиқиб она тили дарсларида “Спектр-диалог”, “Пиктограмма-диалог”, “Дебат”, “Заковатли зукко” стратегияларини нутқий вазиятлар, савол-жавоб конструкциялари ва мулоқот мақсадлари билан уйғунлаштирган ҳолда қўллаш, топшириқларни вариантлаш ва босқичма-босқич мураккаблаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан бошланғич синфларда диологик нутқ усулида ўқувчиларнинг тафаккурини шакллантиришнинг методик таъминоти бойитилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2025-йил 24-октаябрдаги 01/11-6-847-сон маълумотномаси) Натижада, ўқувчиларда диалогик нутқини ривожлантиришнинг оʻқув-услубий таʼминотини такомиллаштиришга эришилган.