Ниёзова Гулноза Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли технологиялар муҳитида мактабгача 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш” 13.00.08 - Мактабгача таълим-тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Ped8936
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Илмий раҳбар: Джамилова Наргиза Нуритдиновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05
Расмий оппонентлар: Жўраев Воҳид Тошмаматович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. Базарбаева Айжамал Кдирбаевна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар муҳитида мактабгача 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим жараёнида 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари шахсга йўналтирилган мулоқот-хамкорлик муҳитини мантиқий фикрлаш ва қизиқишини виртуал реалликдаги рақамли мактаб муҳитига функционал адаптациялаш, мустақил фикрлашини ўйин ва замонвий методларига уйғунлаштиришни рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
6–7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш модели индивидуал хусусиятларни рақамли таълим муҳитига пропорсионаллигини шакллантириш, ижтимоий-ҳиссий ва мантиқий алоқадорликни менторлик ва шахсий рефлекция жараёнларига конструктив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар муҳитида 6–7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш методикаси шахсий индивидуал ривожланиш омилларини интерактивлик воситаларига синтезлаш, фанлараро боғлиқликни мустақил-ижодий-қайта фикрлаш фаолиятига босқичли адаптациялаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар муҳитида мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги материалларнинг таълимий қийматини интерактивлик-адаптивлик механизмлари орқали кучайтириш, ижодий ва коммуникатив кўникмаларни рефлекция, мантиқий ва синергетик шакллантириш, таҳлил параметрларини рақамли мониторинг асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар муҳитида мактабгача 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим жараёнида 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари шахсга йўналтирилган мулоқот-хамкорлик муҳитини мантиқий фикрлаш ва қизиқишини виртуал реалликдаги рақамли мактаб муҳитига функционал адаптациялаш, мустақил фикрлашини ўйин ва замонвий методларига уйғунлаштиришни рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар “Табиат билан таништириш назарияси ва технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июн 11-05-3860/04-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли технологияларни жорий этиш орқали мактабгача 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларига доир билим, кўникма, малакаларни ривожлантиришга хизмат қилган;
6–7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш модели индивидуал хусусиятларни рақамли таълим муҳитига пропорсионаллигини шакллантириш, ижтимоий-ҳиссий ва мантиқий алоқадорликни менторлик ва шахсий рефлекция жараёнларига конструктив интеграциялаш асосида “Табиат билан таништириш назарияси ва технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июн 11-05-3860/04-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларни рақамли технологияларни жорий этиш орқали мактабгача 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга тайёрлашнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
рақамли технологиялар муҳитида 6–7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш методикаси шахсий индивидуал ривожланиш омилларини интерактивлик воситаларига синтезлаш, фанлараро боғлиқликни мустақил-ижодий-қайта фикрлаш фаолиятига босқичли адаптациялаш асосида такомиллаштирилган “Табиат билан таништириш назарияси ва технологияси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июн 11-05-3860/04-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш имконияти яратилган;
рақамли технологиялар муҳитида мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги материалларнинг таълимий қийматини интерактивлик-адаптивлик механизмлари орқали кучайтириш, ижодий ва коммуникатив кўникмаларни рефлекция, мантиқий ва синергетик шакллантириш, таҳлил параметрларини рақамли мониторинг асосида оширилган “Табиат билан таништириш назарияси ва технологияси” номли ўқув қўлланмани (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июн 11-05-3860/04-сонли маълумотномаси) ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Кенгаш раиси Б.Абдуллаева
Кенгаш котиби А.Ибрагимов
Талабгор Г.Ниёзова
Илмий раҳбар Н.Джамилова