Бақоев Хайрилло Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Паррандачилик чиқиндилари, оқова сув чўкиндилари, фосфогипс ва иккиламчи хомашёлар асосида органоминерал ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6346.
Илмий раҳбар: Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК раками: Тошкент Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Умиров Фарход Эргашович, техника фанлари доктори, профессор; Амонова Матлуба Мухтаровна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: парранда гўнги, оқова сувлар чўкиндилари, фосфогипс ва фосфорит хом ашёларини органик минерал ва комплекс ўғитларга қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компостлар таркибидаги ШФ, ММ ва ФГ хисобига азотни 2,42, 2,29 ва 2,39 баробар, органик моддаларни 3,03, 3,31 ва 3,01 баробар йўқолишини камайиши, органик моддаларни гумификацияланиш даражасини 2,25, 2,58 ва 1,9 баробар ортиши асосланган;
оқова сувлар чўкиндилари ва фосфогипс асосидаги намуналарни нитрат кислотаси билан қайта ишлаш йўли билан олинган ОМЎ таркибидаги SO₃ ўзлашувчан шакли 92,08 % гача, СаО ўзлашувчан шакли 88,43 % гача ошиши асосланган;
парранда гўнги ва фосфогипсни нитрат кислотаси билан қайта ишлаш йўли билан олинган намуналарда рН мухитига боғлиқ ҳолда SO₃ сувда эрувчанчан шакли 1,62 баробар, СаО ўзлашувчан шакли 1,45 баробар ошганлиги аниқланган;
фосфогипсни парранда гўнги иштирокида аммиак билан аммонизациялаш йўли билан фосфогипснинг гуматга конверсияланишининг энг юқори даражаси 79,67 % ни ташкил этиб, таркибида аммоний сульфати, гумат кальций тутган ОМЎ олишни мақбул параметрлари аниқланган;
ФГ ва оқова сувлар чўкиндилари асосидаги намуналарни минерал кислотада нордонлаштириш ҳамда нордонлаштирилган намуналарни қайта ишлаб тезкор ГМЎ олишни мақбул параметрлари ўрганилган;
ФГ конверсияланиш даражасини аммиак ва гумус моддалар миқдорига боғлиқлиги ўрганилиб ва ФГ қайта ишлашга парранда гўнгини жалб қилиш йўли билан органик минерал ўғитлар олишнинг жадаллаштирилган технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ФГ, Чиқинди фосфоритлар, ПГ ва оқова сувлар чўкиндиларини жалб қилиш орқали органик - минерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
парранда гўнги ва фосфогипс асосидаги намуналарни кислотали фаоллаштириш йўли билан таркибида фосфор-азот-олтингугурт-кальций сақлаган гумусли органоминерал ўғитлар олиш технологияси “НКМК жамғармаси” Давлат муассаси “Дўстлик” агрофирмасининг “2027-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” Давлат муассасасининг 2026 йил 11 февралдаги 02-01-01/246-сон маълумотномаси). Натижада парранда гўнги ва фосфогипсни кислотали қайта ишлаб агрокимёвий самарали органик минерал ўғитлар олиш имконини беради;
фосфогипс ва парранда гўнги асосидаги намуналарни аммонизасиялаш орқали органоминерал ўғитлар олишни жадал ва экологик хавфсиз технологияси “НКМК жамғармаси” Давлат муассаси “Дўстлик” агрофирмасининг “2027-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“НКМК жамғармаси” Давлат муассасасининг 2026 йил 11 февралдаги 02-01-01/246-сон маълумотномаси). Натижада агрокимёвий самарадорлиги юқори бўлган органик минерал ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини беради.