Очилов Элдор Уткир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8742.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Салимова Сарвиноз Фарходовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Отенова Фарида Толегеновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикасини назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга қўйиладиган педагогик талаблар ҳамда шарт-шароитларни яратишдаги муҳим жиҳатлар ташкилий-педагогик, педагогик-психологик ва дидактик омиллар уйғунлигида аниқлаштирилган, амалий ишларни ташкил этиш жараёни ўқувчиларда танқидий фикрлаш, муаммони ечиш, ҳамкорликда ишлаш, билимларни амалиётда қўллаш, интеграцион таҳлил қилиш ва тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш воситаси сифатида асосланган;
биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш тамойиллари — илмийлик, мавжудлик, таълим, тарбия ва ривожланишнинг бирлиги, тизимлилик ва изчиллик, асослилик, инсонпарварлаштириш, интеграция, тушунарлилик ҳамда мустақил амалий фаолиятга асосланганлик — қидирув, аналитик, коммуникатив, рефлексив, функсионал ва касбий йўналтирувчи дидактик компонентлар билан уйғунлаштирилган, мазкур уйғунлик асосида биологиядан амалий ишларни тадқиқотчилик фаолияти босқичларига йўналтиришга хизмат қилувчи “Биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” прагматик модели ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган амалий ишларни ташкил этишнинг инновацион усуллари — “Аналйзе тҳроугҳ сймболс”, “Cлуе ин техт”, “Феелинг”, “Аналйтиcал тҳинкинг”, “Cритиcал аналйсис”, “Кумулятив гуруҳ” ва “Пиcториал пуззле” — биологик обект ва жараёнларни кузатиш, матн ва тасвирлардан далил ажратиш, муаммо қўйиш, гипотеза илгари суриш, натижаларни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ҳамда рефлексив баҳолаш фаолиятлари билан боғлаб такомиллаштирилган, амалий ишларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган ижобий таъсири илмий тафаккур, билишга қизиқиш, амалий кўникмалар, экологик онг ва тадқиқотчилик фаолияти мезонлари асосида аниқлаштирилган;
биологиядан амалий ишларни самарали ташкил этиш ва ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш босқичлари мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолиятли, қадриятли-меъёрий ҳамда натижавий-рефлексив таркибда ишлаб чиқилган, ушбу босқичлар ўқувчиларнинг амалий топшириқни англаш, тадқиқот режасини тузиш, тажриба ўтказиш, далилларни қайд этиш, натижаларни изоҳлаш ва ўз фаолиятини баҳолаш жараёнларини изчил ташкил этишга йўналтирилган;
биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик ёндашувлари ва йўналишлари аниқлаштирилган, ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини оғзаки баён, идрок қилиш ва тажрибага йўналтирилган фаолият шаклларида ташкил этиш имкониятлари таъкидловчи, мантиқий ва умумлаштирувчи тадқиқот типлари ҳамда Билимларни тўлиқ ўзлаштириш, Фрейм технологияси, Флиппед леарнинг технологияси ва Бинар дарслар билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари асосида:
биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга қўйиладиган педагогик талаблар ҳамда шарт-шароитларни яратишдаги муҳим жиҳатлар (ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, дидактик)ни аниқлаштириш асосида амалий ишларни ташкил этишнинг ўқувчиларда ХХИ аср кўникмалари (танқидий фикрлаш, муаммони ечиш, ҳамкорликда ишлаш, билимларни амалиётда қўллаш, интеграцион таҳлил қилиш, тадқиқотчилик)ни шакллантиришдаги аҳамиятини оширишга доир таклифлардан “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” Смарт-ЭД номли лойиҳадаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 27-январдаги 03-28-471-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 26-январдаги 01/11-5-51-сон маълумотномалари). Натижада, амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини яратиш ҳамда ўқувчиларда ХХИ аср кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш тамойиллари (илмийлик, мавжудлик, таълим, тарбия ва ривожланишнинг бирлиги, тизимлилик ва изчиллик, асослилик, инсонпарварлаштириш, интеграция, тушунарлилик, мустақил амалий фаолиятга асосланганлик)ни ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик компонентлари (қидирув, аналитик, коммуникатив, рефлексив, функсионал, касбий йўналтирувчи)га уйғунлаштириш асосида “Биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” прагматик моделини ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялари “Биология дарслиги (умумтаълим мактаблари 10-синфлари учун)” мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 27-январдаги 03-28-471-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 26-январдаги 01/11-5-51-сон маълумотномалари). Натижада, ўқувчиларнинг тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлигини ошириш ҳамда уларнинг биология фанидан билим ва кўникмаларини ривожлантиришга эришилган.
Ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган амалий ишларни ташкил этишнинг инновацион усуллари (“Аналйзе тҳроугҳ сймболс”, “Cлуе ин техт”, “Феелинг”, “Аналйтиcал тҳинкинг”, “Cритиcал аналйсис”, “Кумулятив гуруҳ” ва “Пиcториал пуззле”) ҳамда амалий ишларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган ижобий таъсири (илмий тафаккур, қизиқишни ошириш, амалий кўникмалар, экологик онг, тадқиқотчилик)ни аниқлаштириш асосида амалий ишларни самарали ташкил этиш ва ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш босқичлари (мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолиятли, қадриятли-меъёрий (аксиологик), натижавий-рефлексив) ишлаб чиқишга оид таклифлар “Табиий фанлар” (умумтаълим мактаблари 5–6-синфлари учун дарслик, машқ дафтари, методик қўлланма) мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 27-январдаги 03-28-471-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 26-январдаги 01/11-5-51-сон маълумотномалари). Натижада, биология таълимини инновацион усуллар асосида ташкил этиш ҳамда амалий ишларнинг самарадорлигини оширишга эришилган.
биологиядан амалий ишларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик ёндашувлари ва йўналишлари, ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш шакллари (оғзаки баён, идрок қилиш, тажрибага йўналтирилган фаолият), шунингдек, тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш типлари (таъкидловчи, мантиқий, умумлаштирувчи) ҳамда технологиялар (Билимларни тўлиқ ўзлаштириш, Фрейм технологияси, Флиппед леарнинг технологияси, Бинар дарслар) билан интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ҳамда “Ўқитувчилар учун методик қўлланма” (умумтаълим мактаблари 7-синф ўқитувчилари учун методик қўлланма) мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 27-январдаги 03-28-471-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 26-январдаги 01/11-5-51-сон маълумотномалари). Натижада, ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини инновацион таълим муҳитида ривожлантириш имконияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish