Яқубова Ҳабиба Отабаевнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I.Умумий маълумотлар. 
“Ўзбек ҳикоячилигида фавқулодда вазиятлар қаҳрамони тасвиридаги физиологизм ва психологизм параллеллиги тадқиқи”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6487.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Номозович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01. 
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тиловова Муяссар Йўлдош қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ҳикоячилигида фавқулодда вазиятларда намоён бўладиган қаҳрамон образининг бадиий тасвирида физиологизм ва психологизм унсурларининг ўзаро параллеллигини асослаб, уларнинг эстетик функсиясини ҳамда бадиий матнда инсон руҳияти ва жисмоний ҳолати уйғунлигининг ифодаланиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ҳикоячилигида табиий – зилзила, сел, сув тошқини, кўчки, довул, қурғоқчилик; техноген – ёнғин, портлаш, транспорт ҳалокати, кимёвий ва радиацион авариялар; экологик – атроф-муҳитнинг ифлосланиши, экологик фалокатлар; биологик – эпидемия, эпизоотия, эпифитотия; ижтимоий ва ҳарбий – террорчилик, оммавий тартибсизликлар, уруш ҳаракатлари каби фавқулодда вазиятлар қаҳрамонлари образининг соматик белгилар, тана ҳарорати ҳамда асаб тизими қўзғалишлари каби физиологик ва аффект, апатия, руҳий регресс сингари психологик тасвиридаги психосоматик параллелизм ҳамда функсионал-эквивалентлик каби боғлиқликлар очиб берилган;
табиий, техноген, экологик, биологик, ижтимоий ва ҳарбий сингари фавқулодда вазиятлар шароитида қаҳрамонларнинг ташқи жисмоний ҳолати, яъни тана ҳаракатлари, мимик ва кинетик белгилари, вегетатив реакциялари ҳамда идрок, туш ҳолатлари сингари ички руҳий кечинмаларининг бадиий матн структурасида муҳимлиги асосланган;
фавқулодда вазиятларда қаҳрамон характерини очишда қўрқув, хавотир, ваҳима, иккиланиш, стресс, жасорат, матонат ва ирода каби руҳий ҳолатларнинг юрак уришининг тезлашуви, нафас ритмининг ўзгариши, мушакларнинг таранглашуви, мимик реакциялар, нутқдаги узилишлар ва ҳаракат динамикаси кабилар билан ифодаланиши адабий матн орқали очиб берилган;
замонавий ўзбек ҳикоячилигида табиий, техноген, экологик, биологик, ижтимоий ва ҳарбий сингари фавқулодда вазият мотивларининг экзистенсиал характер, руҳий инқироз ва чегара ҳолат каби поетик хусусиятлари далиланиб, табиий офатлар, техноген фалокатлар, ҳарбий тўқнашувлар, экологик таҳдидлар ва ижтимоий инқирозлар сингари сюжет моделларининг бадиий функсияси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотининг асосий илмий хулосалари ва натижалари қатор инновацион, амалий ва илмий лойиҳалар ҳамда маданий-маърифий ишланмаларда жорий этилди. “Ўзбек ҳикоячилигида фавқулодда вазиятлар қаҳрамони тасвиридаги физиологизм ва психологизм параллелиги тадқиқи” мавзусини тадқиқ этиш натижалари асосида:
ўзбек ҳикоячилигида табиий – зилзила, сел, сув тошқини, кўчки, довул, қурғоқчилик; техноген – ёнғин, портлаш, транспорт ҳалокати, кимёвий ва радиацион авариялар; экологик – атроф-муҳитнинг ифлосланиши, экологик фалокатлар; биологик – эпидемия, эпизоотия, эпифитотия; Ижтимоий ва ҳарбий – террорчилик, оммавий тартибсизликлар, уруш ҳаракатлари каби фавқулодда вазиятлар қаҳрамонлари образининг соматик белгилар, тана ҳарорати ҳамда асаб тизими қўзғалишлари каби физиологик ва аффект, апатия, руҳий регресс сингари психологик тасвиридаги психосоматик параллелизм ҳамда функсионал-эквивалентлик каби боғлиқликлар очиб берилганига доир янгиликлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-мартдаги 04/1-1334-сон маълумотномаси). Натижада миллий ҳикоячилигимизда физиологизм ва психологизм параллеллиги орқали бадиий реализмни кучайтириш усуллари аниқланиб, ўзбек ҳикоячилигида қаҳрамон тасвирининг янги талқин модели таклиф этилган; 
табиий, техноген, экологик, биологик, ижтимоий ва ҳарбий сингари фавқулодда вазиятлар шароитида қаҳрамонларнинг ташқи жисмоний ҳолати, яъни тана ҳаракатлари, мимик ва кинетик белгилари, вегетатив реакциялари ҳамда идрок, туш ҳолатлари сингари ички руҳий кечинмаларининг бадиий матн структурасида муҳимлиги асослангани, фавқулодда вазиятларда қаҳрамон характерини очишда қўрқув, хавотир, ваҳима, иккиланиш, стресс, жасорат, матонат ва ирода каби руҳий ҳолатларнинг юрак уришининг тезлашуви, нафас ритмининг ўзгариши, мушакларнинг таранглашуви, мимик реакциялар, нутқдаги узилишлар ва ҳаракат динамикаси кабилар билан ифодаланиши адабий матн орқали очиб берилганига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бадиий кенгашлари ҳисобот йиғилишларида, тўгараклар фаолиятида, маҳорат дарсларида ёш ижодкорлар билан китобхонлик доирасидаги амалий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 28-апрел 17/05-78-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларни ўзбек насрида физиологизм ва психологизм тамойилларининг ифодаланиш мезонлари билан яқиндан таништиришга эришилган;
замонавий ўзбек ҳикоячилигида табиий, техноген, экологик, биологик, ижтимоий ва ҳарбий сингари фавқулодда вазият мотивларининг экзистенсиал характер, руҳий инқироз ва чегара ҳолат каби поетик хусусиятлари далиланиб, табиий офатлар, техноген фалокатлар, ҳарбий тўқнашувлар, экологик таҳдидлар ва ижтимоий инқирозлар сингари сюжет моделларининг бадиий функсияси исботлангани ҳақидаги янгиликлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813. “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-мартдаги  04/1-1339-сон маълумотномаси). Натижада Навоий ижодида ошиқ руҳий ҳолати унинг ташқи физиологик жараёнлари билан ҳамоҳанг ифодаланишининг ўрганилиши тўғрисидаги илмий ёндашувлар асосида бадиий асарда эмоционал жараёнлар физиологияси масаласи очиб берилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish