Нуримова Диёра Қурбон қизининг  фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот. 
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Лирик дискурс ва унинг социопрагматик талқини (Усмон Азим ва Муҳаммад Юсуф асарлари мисолида)” 10.00.01 – Ўзбек тили
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3PhD/Fil3715
Илмий раҳбар: Зарипов Ботир Пўлатович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/03/2025.27.12.Fil.08.07 
Расмий оппонентлар: Худойберганова Саодат Муҳамедовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юлдашева Дилором Нигматовна, филология фанлари доктори (DSc),  профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лирик дискурс хусусиятларини бадиий асарлардан олинган мисоллар асосида социопрагматик ҳамда когнитив аспектда очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда лирик дискурс ва унинг социопрагматик талқинининг илмий-назарий ҳамда амалий асослари ишлаб чиқилиб, лирик матн ва лирик дискурснинг прагматик ҳамда когнитив хусусиятлари, лирик дискурс таркибий бирликларининг фонетик, лексик, морфологик, синтактик ва семантик-стилистик хусусиятлари ҳамда уларнинг социопрагматик функсиялари аниқланган;
ўзбек лирик матнларининг муайян ижтимоий-маданий контекстдаги прагматик функсиялари, уларнинг дискурсив самарадорликни таъминлашдаги ўрни, коммуникатив таъсир доираси ҳамда ижтимоий-коммуникатив маъноларни шакллантиришдаги социопрагматик қонуниятлари, лирик матн ва лирик дискурснинг ўзаро муносабати функсионаллик – структуравийлик, динамик – статик ҳамда актуаллик – виртуаллик мезонлари асосида тавсифланиб, дискурсив омиллар ва коммуникатив стратегияларнинг воқеланишидаги методологик аҳамияти далилланган;
лирик дискурснинг лингвистик табиати, унинг лирик матн билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда нутқий воқеланиш механизмлари, Усмон Азим ва Муҳаммад Юсуф шеърияти мисолида ёрдамчи сўз туркумлари, тақлид, модал ва ундов сўзларнинг лингвопрагматик ҳамда лингвокултурологик хусусиятлари, уларнинг эстетик-экспрессив ва коммуникатив-прагматик функсиялари исботланган;
лирик дискурс тушунчаси когнитив-прагматик ва социопрагматик ёндашувлар асосида интегратив лингвистик категория сифатида, унинг консептуал-параметрик белгилари, Усмон Азим ва Муҳаммад Юсуф шеърияти мисолида лирик дискурсда қўлланилган вербал ҳамда новербал воситаларнинг социопрагматик хусусиятлари, уларнинг коммуникатив-прагматик функсиялари ва адресант – адресат муносабатларини шакллантиришдаги дискурсив-прагматик механизмларнинг ўрни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лирик дискурс ва унинг социопрагматик талқинини Усмон Азим ва Муҳаммад Юсуф асарлари мисолида ўрганиш юзасидан олинган натижалар асосида:
    тилшуносликда лирик дискурс ва унинг социопрагматик талқинининг илмий-назарий ҳамда амалий асослари ишлаб чиқилиб, лирик матн ва лирик дискурснинг прагматик ҳамда когнитив хусусиятлари, лирик дискурс таркибий бирликларининг фонетик, лексик, морфологик, синтактик ва семантик-стилистик хусусиятлари ҳамда уларнинг социопрагматик функсияларига оид хулоса ва натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-июндаги 01/04-2624-сон маълумотномаси). Натижада мазкур амалий лойиҳанинг ўзбек тилидаги лирик дискурс билан боғлиқ жиҳати илмий-назарий фикр ва маълумотлар билан тўлдирилган. Шунингдек, лирик матн ва лирик дискурс хусусиятларининг прагматик ҳамда когнитив аспектлардаги тадқиқи  ўзбек тили лингводидактикаси учун  назарий асос бўлиб хизмат қилиши далилланган;
ўзбек лирик матнларининг муайян ижтимоий-маданий контекстдаги прагматик функсиялари, уларнинг дискурсив самарадорликни таъминлашдаги ўрни, коммуникатив таъсир доираси ҳамда ижтимоий-коммуникатив маъноларни шакллантиришдаги социопрагматик қонуниятлари, лирик матн ва лирик дискурснинг ўзаро муносабати функсионаллик – структуравийлик, динамик – статик ҳамда актуаллик – виртуаллик мезонлари асосидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-июндаги 01/01-2826-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда Усмон Азим ва Муҳаммад Юсуф шеърлари асосидаги лирик дискурснинг комплекс таҳлили билан боғлиқ илмий-амалий хулосалар муҳим хомашё вазифасини бажарган;
лирик дискурснинг лингвистик табиати, унинг лирик матн билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда нутқий воқеланиш механизмлари, Усмон Азим ва Муҳаммад Юсуф шеърияти мисолида ёрдамчи сўз туркумлари, тақлид, модал ва ундов сўзларнинг лингвопрагматик ҳамда лингвокултурологик хусусиятлари, уларнинг эстетик-экспрессив ва коммуникатив-прагматик функсияларига оид хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ИЛ – 21091433 рақамли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедия элеcтрон энциклопедияси мезонлари асосида)” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-октябрдаги 01-7719-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг ўзбек тилидаги лирик дискурс билан боғлиқ жиҳати илмий-назарий фикр ва маълумотлар билан тўлдирилган;
лирик дискурс тушунчаси когнитив-прагматик ва социопрагматик ёндашувлар асосида интегратив лингвистик категория сифатида, унинг консептуал-параметрик белгилари, Усмон Азим ва Муҳаммад Юсуф шеърияти мисолида лирик дискурсда қўлланилган вербал ҳамда новербал воситаларнинг социопрагматик хусусиятлари, уларнинг коммуникатив-прагматик функсиялари ва адресант – адресат муносабатларини шакллантиришдаги дискурсив-прагматик механизмларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли “Навоий” телеканалида эфирга узатилган “Адабиёт ва ҳаёт” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 5-мартдаги 01-04/22-сон маълумотномаси). Натижада лирик дискурс табиати Усмон Азим ва Муҳаммад Юсуф поетик нутқи мисолида асосланган ҳамда телетомошабинлар, ёш олимларнинг дунёқараши, тафаккури, билим даражасини кенгайтириб, телекўрсатувлар илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish