Усманова Сурайё Бултаковнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жаҳон Савдо Ташкилоти доирасида туризм хизматларини халқаро – ҳуқуқий тартибга солиш” 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.4.DSc/Yu419.
Илмий маслаҳатчи: Адилходжаева Сурайё Маҳкамовна, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.01.
Расмий оппонентлар: Саидова Лола Абдувахидовна юридик фанлар доктори, профессор, Исмаилов Баҳодир Исламович юридик фанлар доктори, профессор, Рахманов Шухрат Наимович юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жаҳон савдо ташкилоти доирасида туризм хизматлари савдосини халқаро-ҳуқуқий тартибга солишнинг назарий ва амалий жиҳатларини очиб бериш, туризм хизматларини халқаро – ҳуқуқий тартибга солиш механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги қонунчилигини ЖСТ ҳуқуқий нормаларига мувофиқлаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
туризм хизматлари тушунчасининг халқаро нормалар, конвенсийалар ва халқаро ташкилотлар қарорларида мустаҳкамланган таърифларига ҳуқуқий талқин берилиб, туризмнинг халқаро-ҳуқуқий тартибга солинишига оид илмий ёндашув асослантирилган;
миллий қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ЖСТ қоида, меъёр ва битимларига мувофиқлаштириш, жумладан Хизматлар савдоси бўйича бош келишув доирасида қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда бозорга кириш бўйича музокараларни ҳуқуқий таъминлаш асослаб берилган;
туризм хизматлари экспортини кенгайтириш ҳамда халқаро меҳмонхона брендларини жалб этиш орқали туризм бозорини либераллаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштириш механизмлари асослантирилган;
туризм соҳасидаги миллий қонунчиликни ЖСТнинг Хизматлар савдоси бўйича бош келишуви талабларига мослаштириш заруратидан келиб чиқиб, туроператорлик хизматларини сертификатлаштиришни ихтиёрий тартибда амалга ошириш асослаб берилган;
фавқулодда ҳолатларда туризм хизматларини кўрсатишга оид шартномавий муносабатларда туристлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари ва ҳуқуқий кафолатларини қўллаш зарурлиги асослантирилган;
туристлар хавфсизлигини таъминлашга оид мажбуриятларнинг туризм хизматлари шартномасининг муҳим элементи сифатидаги ҳуқуқий табиати очиб берилиб, уларни шартнома шартларида мустаҳкамлаш орқали туристлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг шартномавий-ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
туризм хизматлари тушунчасининг халқаро нормалар, конвенсийалар ва халқаро ташкилотлар қарорларида мустаҳкамланган таърифларига ҳуқуқий талқин берилиб, муаллифлик ёндашуви асосида туризмнинг халқаро-ҳуқуқий тартибга солинишига оид илмий ёндашув асослантирилган таърифлардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатийа университетининг ўқув фаолийатига киритилган “Халқаро туризм ҳуқуқи” фанидан ишлаб чиқилган дарсликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатийа университети ректорининг 2025-йил 14-июндаги УМ-134-сонли буйруғига асосан ХҲ390906 коди асосида нашрга рухсат берилган). Ушбу таклифлар туризм хизматларини назарий халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ЖСТ қоида, меъёр ва битимларига мувофиқлаштириш, жумладан Хизматлар савдоси бўйича бош келишув доирасида қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда бозорга кириш бўйича музокараларни ҳуқуқий таъминлашга доир таклифлари “Ўзбекистон ̶ 2030” стратегийасининг 93-мақсадини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Халқаро ишлар, Мудофаа ва Хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2026-йил 19-мартдаги 04-9-08-2-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг тадбиқ этилиши Ўзбекистон Республикасининг халқаро савдо тизимига интеграцийасини кучайтириш, миллий қонунчиликни халқаро савдо нормалари билан уйғунлаштириш ва ҳуқуқий барқарорликни таъминлашга хизмат қилган;
туризм хизматлари экспортини кенгайтириш ҳамда халқаро меҳмонхона брендларини жалб этиш орқали туризм бозорини либераллаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштиришга оид таклифларидан “Ўзбекистон ̶ 2030” стратегийасининг 58 - мақсадини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Халқаро ишлар, Мудофаа ва Хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2026-йил 19-мартдаги №04-9-08-2-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф туризм соҳасида миллий ва халқаро даражада рақобатбардошликни ошириш, туризм хизматларини йанада либераллаштириш, сайёҳларни жалб қилишни кучайтириш, хизматлар инфратузилмасини усулрнизацийа қилиш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш ҳамда йанада изчил тартибга солишга хизмат қилган;
туризм соҳасидаги миллий қонунчиликни ЖСТнинг ХСБК талабларига мувофиқлаштириш лозим эканлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида туроператор хизматларини сертификатлаштириш ихтиёрий равишда амалга оширилишига доир таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 12-октабрдаги “Лицензийалаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўгʻрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-721-сон Қонунининг 28-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 18-июлда қабул қилинган ЎРҚ-549-сонли “Туризм тўгʻрисида”ги Қонунининг 21-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент Тадқиқотлари Институтининг 2025-йил 17-октабрдаги 9/дн-211-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг киритилиши Ўзбекистон Республикасида туристик бизнес субектларининг фаолийатини соддалаштиришга, соҳадаги халқаро амалиётни тадбиқ этишга ва бозор механизмлари орқали сифатни йахшилашга ёрдам беришга асос йаратган;
фавқулодда ҳолатларда туризм хизматларини кўрсатишга оид шартномавий муносабатларда туристлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари ва ҳуқуқий кафолатларини қўллаш таклифи 2025-йил 7-мартдаги Ўзбекистон Республикаси Экологийа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Жаҳон туризм ташкилотининг Халқаро туристларни ҳимойа қилиш кодекси талабларини туризм соҳасига тадбиқ этиш бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экологийа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси 2025-йил 28-октабрдаги 03-10-17-11082-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши Кодекснинг ИИ бўлимида назарда тутилган туризм хизматларини фавқулодда ҳолатларда шартномавий тартибга солишнинг алоҳида жиҳатлари мамлакатимизда ушбу турдаги хизматлар кўрсатиш фаолийатини халқаро шартномавий ҳуқуқий нормаларга мувофиқ равишда ташкил этишга хизмат қилган;
туристлар хавфсизлигини таъминлашга оид мажбуриятларнинг туризм хизматлари шартномасининг муҳим элементи сифатидаги ҳуқуқий табиати очиб берилиб, уларни шартномаларда мустаҳкамлаш орқали туристлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг шартномавий-ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш тўғрисидаги таклифдан 2025-йил 7-мартдаги Ўзбекистон Республикаси Экологийа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Жаҳон туризм ташкилотининг Халқаро туристларни ҳимойа қилиш кодекси” талабларини туризм соҳасига тадбиқ этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экологийа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси 2025-йил 28-октабрдаги 03-10-17-11082-сон далолатномаси). Ушбу таклиф туризм хизматларини кўрсатиш соҳаси субъектлари фаолийатида шартномаларда сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимойа қилиш билан боғлиқ масалаларни йанада равшан акс эттиришга хизмат қилган.