Тухтаназаров Илхом Ибрагимжанович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
 “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жадид мутафаккирларининг қарашларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”
09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fal1431
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD. 03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдухамидов Мухаммаджон Абдухалим ўғли исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Абдумутал Аҳаджонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Замилова Римма Рамилевна педагогика фанлар доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ёшларда ватанпарварлик руҳини янада такомиллаштиришда жадид мутафаккирлари қарашларини ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жадид ватанпарварлиги феноменининг ижтимоий-фалсафий модели ишлаб чиқилиб, унда ватанпарварлик миллий ғояга садоқат доирасидан кенгайтирилиб, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигининг аксиологик тизими сифатида асосланди. Мазкур тизимнинг ўзаги сифатида маърифат (ақл-заковат), фуқаролик масъулияти (ирода ва матонат) ҳамда ижтимоий хизмат (фидойилик) ўзаро боғлиқ таркибий қисмлар сифатида илмий жиҳатдан аниқланди;
Жадид маърифатпарварлиги ғояларининг ватанпарвар тарбия механизми назарий-методологик жиҳатдан қайта таҳлил қилиниб, “илм-фан”, “янгича таълим” ва “дунёвийлик” тамойилларининг фуқаролик онги ҳамда инновацион тафаккурни уйғун шакллантиришдаги аҳамияти далилланди. Шу асосда мазкур ғояларни таълим-тарбия жараёнига татбиқ этишнинг тизимли мезонлари ишлаб чиқилди;
“Жадид педагогикаси”нинг замонавий ижтимоий функсияси аниқлаштирилиб, унинг рақобатбардош, ҳуқуқий маданиятга эга ва ижтимоий масъулиятли шахс моделини шакллантиришга хизмат қилиши ижтимоий-фалсафий асосда исботланди. Тарбия самарадорлигини баҳолашнинг ижтимоий индикаторлари (фуқаролик фаоллиги, қонунийликка ҳурмат, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва масъулият) тизимлаштирилди.
Жадидлар қўллаган ватанпарвар тарбия усуллари типологияси ишлаб чиқилиб, уларнинг матбуот, театр, таълим ислоҳоти ҳамда жамоатчилик ташаббуслари орқали амалга оширилган таъсир механизмлари замонавий шароитга мос ижтимоий технология сифатида қайта асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жадид мутафаккирларининг ижтимоий-фалсафий қарашлари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Ватанпарвар ёшларни тарбиялашда жадид маърифатпарварлар қарашларини  миллий ва умуминсоний қадриятларга (жадидларнинг ақл-заковати, ирода ва матонати) содиқ бўлиб қолишларига оид янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги “Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси назарияси” фани давлат таълим стандарти ва малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 18-июндаги 10/1251-сон Маълумотномаси). Натижада “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-июндаги 267-сон Қарорининг мазмунидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини самарали таъминлашга хизмат қилган;
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жадид мутафаккирлари маърифатпарварлик ғояларининг (илмий инновацион ва дунёвийлик принциплари) илмий мерос эканлигига оид янгиликларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканалидаги “Ватанпарвар” ва “Спорт” телеканалидаги “Армия спорти” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-июндаги 137-сон Маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг янада самарали бўлишига, томошабинлар аудиториясини кенгайтиришига хизмат қилган;
замонавий жамият ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жадид педагогикаси (рақобатбардош ва ижтимоий муҳитни тартибга солувчи кадрларни тарбиялаш)нинг ўрнига оид янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани давлат таълим стандартлари ва малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 28-июлдаги 148-сон Маълумотномаси). Натижада “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-июндаги 267-сон Қарорининг мазмунидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини самарали таъминлашга эришилган;
жадид мутафаккирлари фаолиятида ёшларда ватанпарварлик ғоясини сингдириш мақсадида қўллаган усул ва восита (ижтимоий адолатни таъминлаш ва прогрессив ғоялари)ларига оид янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган “Жадид адабиёти” ўқув қўлланмасининг хулоса қисмини шакллантиришда фойдаланилган. (Республика маънавият в а маърифат Маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2025-йил 9-декабрдаги 10/828-сон Далолатномаси). Натижада ёшларни ижтимоий мослашувчанлиги ошиҳига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish