Боймуродова Гулзода Тоштемировнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш тизимини модернизациялаш жараёнида ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини узлуксиз ривожлантириш механизми”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Yu26.
Илмий маслаҳатчи: Джураев Рисбой Ҳайдарович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: малака ошириш тизимини модернизациялаш жараёнида ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий компетентлиликни узлуксиз ривожлантириш механизмининг дидактик параметрлари (феноменологик, аналитик-синтетик, прогностик, аксиоматик) махсус компетенцияларни ривожлантириш жараёнини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш, мунтазам равишда ривожлантириб бориш имкониятини берувчи малака оширишнинг муқобил шаклларини тизимли жорий этиш механизмига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш механизмининг компонентлари (мотивацион, когнитив, процессуал, креатив) ва амалга ошириш босқичлари (мустақил малака ошириш, ўқув курслари, маҳорат дарслари) технологик тараққиёт ҳамда ўқитилаётган фанлар бўйича янгиликларни ўзлаштириш динамикасини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш технологияси онлайн маъруза, интерактив семинарлар, виртуал амалий ва кўчма машғулотлар, тажриба алмашиш, масофадан ўқитиш усулларини вариатив ва интегратив қўллашнинг интенсив даражасини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантиришнинг диагностик тизими (босқичлари, метод ва воситалари) малака ошириш бўйича электрон мониторинг кўрсаткичларини (онлайн тест, мини дарслар, электрон портфолио) педагогнинг шахсий-мотивацион йўналганлигини ташхис этиш механизми барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш механизми асосида педагог кадрларнинг касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини жорий этиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали тайёргарлиги сифатига қўйиладиган малакавий талабларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Малака ошириш тизимини модернизациялаш жараёнида ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини узлуксиз ривожлантириш механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини узлуксиз ривожлантиришнинг назарий-эмпирик асослари, махсус компетенцияларни ривожлантириш жараёнини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш имкониятини берувчи малака оширишнинг муқобил шаклларини аниқлаштиришга доир таклифлардан И1-ХТ-0-11142 рақамли “Ўқитувчилар малакасини оширишнинг инновацион-қадриятли йўналишларини жорий этиш” инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01-02/1-7-467-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантиришнинг аксиологик йўналишларини андрагогик таълим жараёнига татбиқ этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён мазмуни ва ташкилий принципларини аниқлаштириш, ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялардан ХД-ИД-1 рақамли “Ўқитувчиларнинг касбий маҳорат ва компетентлигини ривожлантириш” инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01-02/1-7-467-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини узлуксиз ривожлантиришнинг мақбул педагогик шарт-шароитларини лойиҳалаш, инновацион таълим технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш жараёнларини баҳолаш мезонлари малака ошириш тизими бўйича электрон мониторинг кўрсаткичларини (онлайн тест, мини дарслар, электрон ўзлаштириш даражаси) аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўқув жараёнини автоматлаштиришнинг ахборот тизими ва Халқ таълими вазирлигининг moa.uzedu.uz, masaofa.uzedu.uz электрон манзилига жойлаштирилган (Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг 2019 йил 22 июлдаги 02/6-251/2-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини узлуксиз ривожлантирувчи эҳтиёжга асосланган малака ошириш жараёнларини ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини узлуксиз ривожлантириш тамойили асосида педагог кадрларнинг касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган малака оширишнинг масофавий шаклларини жорий этиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали уларнинг тайёргарлигига қўйиладиган малакавий талабларни такомиллаштиришга оид масофадан ўқитиш тизими Халқ таълими вазирлигининг masaofa.uzedu.uz электрон манзилида жойлаштирилган (Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг 2019 йил 22 июлдаги 02/6-251/2-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини узлуксиз ривожлантиришнинг масофавий таълим технологиларини малака ошириш жараёнига тизимли татбиқ этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.