Абдимиталов Давронбек Абдуғани ўғли 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
    

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат хизматларида манфаатлар уйғунлиги ва ижтимоий тараққиёт” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1293
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматов Обидхон Ваккосович Фалсафа фанлари номзоди доцент
Расмий оппонентлар: Мирзахмедов Абдурашид, фалсафа фанлари доктори(ДСc), профессор, Хожиев Тунис Нуркосимович, фаласафа фанлари доктори(ДСc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади давлат хизматларида манфаатлар уйғунлиги ва уларнинг ижтимоий тараққиётга таъсирини ўрганиш ҳамда ушбу жараённи такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги давлат хизматларида манфаатлар уйғунлиги ва ижтимоий тараққиёт тушунчаларининг назарий-методологик мазмуни диалектик ва аксиологик ёндашувлар асосида очиб берилиб, давлат хизматлари шахс, жамият ва давлат манфаатларини мувофиқлаштирувчи ижтимоий-фалсафий механизм сифатида асосланган;
Ўзбекистонда давлат хизматлари тизимининг ҳуқуқий, институционал ва рақамли ривожланиш ҳолати структуравий-функсионал таҳлил асосида ўрганилиб, манфаатлар мувозанатига таъсир этувчи бюрократик тўсиқлар, рақамли ажрим, ахборот ассиметрияси ва манфаатлар тўқнашуви каби тизимли зиддиятлар аниқланган;
давлат хизматлари сифати, қулайлиги, шаффофлиги ва рақамлаштирилиш даражаси билан ижтимоий тараққиёт индикаторлари, фуқаролар қониқиши ва давлатга бўлган ишонч ўртасидаги сабаб-оқибат боғлиқлиги консептуал жиҳатдан асосланиб, давлат хизматлари самарадорлигини баҳолашнинг интеграл модели таклиф этилган;
манфаатлар уйғунлигини таъминлашга қаратилган давлат хизматларини ривожлантиришнинг норматив-консептуал ёндашуви ишлаб чиқилиб, унда ижтимоий адолат, шаффофлик, ҳисобдорлик, жамоат иштироки, синергетик ҳамкорлик ва инсон қадри тамойиллари тизимли равишда уйғунлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат хизматлари: манфаатлар уйғунлиги ва ижтимоий тараққиёт мавзусини очиб бериш ҳамда мазкур масаланинг фалсафий-назарий таҳлилини амалга ошириш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Давлат хизматларида манфаатлар уйғунлиги ва ижтимоий тараққиёт тушунчаларининг назарий-методологик мазмунини очиб беришга доир биринчи вазифа ва биринчи илмий янгилик натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастури доирасида “Стратегия–2030” давлат дастури, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятини тарғиб қилишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 19-декабрдаги 10/867-сон далолатномаси). Натижада, давлат хизматларини ижтимоий тараққиёт ва инсон қадри билан боғлаб тушунтириш мазмуни бойитилган.
Давлат хизматлари тизимида манфаатлар мувозанатига таъсир этувчи институционал зиддиятлар, бюрократик тўсиқлар, шаффофлик ва манфаатлар тўқнашуви масалаларига доир иккинчи вазифа ва иккинчи илмий янгилик натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги бўлинмаларида хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, ички йўриқномалар ва профилактик чораларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Агентликнинг 2026-йил 16-январдаги 02-02/2-132-сон далолатномаси). Натижада, хизмат кўрсатишда шаффофлик, ҳисобдорлик ва ходимлар масъулиятини кучайтиришга хизмат қилувчи ёндашувлар амалиётга татбиқ этилган.
Давлат хизматлари сифати ва рақамлаштирилишининг ижтимоий тараққиёт индикаторлари билан боғлиқлигини асослашга оид учинчи вазифа ва учинчи илмий янгилик натижаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг 2025-йил январ–декабр ойларидаги ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 13-февралдаги 05-09-252-сон далолатномаси). Натижада, давлат хизматлари, ишонч, рақамли маданият ва ижтимоий тараққиёт ўртасидаги боғлиқлик кенг жамоатчиликка тушунарли шаклда етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish