Жумаева Шоира Бердияровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шош ва Ўтрор зиёратгоҳларининг этномаданий хусусиятлари”, 07.00.07. – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2025.1. DSc /Tar.504
Илмий раҳбар: Аширов Адхамжон Азимбаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаева Мавлюда Ҳамзаевна тарих фанлари доктори (DSc), доцтент; Назаров Насриддин Атақулович тарих фанлари доктори, профессор; Жураева Санобар Нурматовна тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Шош ва Ўтрор тарихий-этнографик минтақаси муқаддас қадамжо, зиёратгоҳларини таснифлаш, тарихини илмий асосда ёритиш ҳамда ўзбек ва қозоқ халқлари кундалик турмуш тарзида зиёрат, зиёрат билан боглиқ урф-одатлар, маросимлар ҳамда зиёрат маданиятнинг этнолокал хусусиятларини тарихий - элшунослик материаллари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистон ва Тошкент вилоятлари муқаддас қадамжо ҳамда зиёратгоҳлари ҳудудий (тоғли, воҳа ва дашт), вазифаси (даволовчи, ҳомийлик қилувчи) ҳамда зиёрат обекти (табиат, афсонавий, тарихий ва диний шахслар)га кўра таснифланиб, 350 дан ортиқ табиий (ландшафтли) зиёратгоҳ ва қадамжолар: а) тоғ-тошлар, ғорлар билан боғлиқ орографик; б) булоқ, дарё, кўл билан боғлиқ гидрологик; с) ўсимлик дунёси билан боғлиқ антропоген зиёратгоҳлар тарзида шакллангани аниқланган;
Туркистон ва Тошкент вилоятлари яхлит умумий бир тарихий-этнографик минтақа сифатида шакланган бўлиб, ўзбек ва қозоқ халқларининг муқаддас қадамжо, зиёратгоҳлар тўғрисидаги миллий қарашлари ҳамда минтақада зиёрат билан боглиқ халқона маданиятнинг ўзига хос минтақавий хусусиятлари этнологиянинг замонавий назарий-методологик концепсиялари (спиритуал экология, микротарих (миcроҳисторй) маданиятшунослик, географик детерминизм) нуқтаи-назаридан асосланган;
Туркистон ва Тошкент вилоятларидаги мозорларнинг асосий қисми ислом дини тарғиботчилари, жумладан, Яссавия тариқати билан боғлиқ эканлиги ҳамда Хожа Аҳмад Яссавий, Зангиота, Шайх Умар Вали, қадамжо, Парпи ота ва Бухангар бува каби зиёратгоҳларда минтақавий маросимлар (Наврўз, мучал ёши) ва тақвимий (Лола сайли), Бўстонлиқ тумани Тарочи қишлоғида авлиё Кавсаратбува (“кафт” ва “капсан”)нинг ҳосилдан улуш бериш одати, туркий илоҳа бўлган Умай култининг Ислом таъсирида ўзбекларда Анбар она, қозоқларда Думалоқ эна култи тарзида эврилишларга учраган ҳолда сақланиб қолганлиги этнографик материаллар асосида аниқланган;
Шош ва Ўтрор зиёратгоҳларида махсус маросим таомлари (Арслонбобда – бешбармоқ, Хожа Аҳмад Яссавийда – ҳалим ва шўрва, Зангиотада – ширгуруч, ҳалим, Шайх Умар Валида – гўжа ош, Ғормазорбобода – сут-қатиқли таом, Обинамак бобода – атала, Кавсар отада – угра ош, Кўктўнли отада ҳалим пиширилиши, шунингдек, таомлар сони ҳам сакрал хусусиятга эга бўлиб, “3” рақами Ҳазрати Хизр, “7” рақами Баҳоуддин Нақшбанд, “9” рақами Зангиота, “11” рақами Хожа Аҳмад Яссавий ва Ғавсул Аъзам билан боғлиқлиги этнографик материаллар асосида далилланган;
глобаллашув жараёнлари таъсирида ўзбек ва қозоқ халқларинингзиёрат маданияти ҳамда зиёрат маросимларида сезиларли даражада янгиланаётганлиги, яъни бундай маросимлар этник асосларини йўқотмаганлиги, зиёрат туризми билан уйғунликда ривожланётганлиги, айниқса, “Буюк Ипак йўли”, “Табаррук зиёрат” каби брендлар асосида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари, шунингдек, Марказий Осиё миқёсида минтақавий зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида “Туркистон – Тошкент тасаввуф тариқати йўлида зиёрат” сайёҳлик ёналиш амалиётга татбиқ этилгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шош ва Ўтрор зиёратгоҳларининг этномаданий хусусиятларига оид назарий хулосалар ҳамда таклифлар асосида:
Туркистон ва Тошкент вилоятлари муқаддас қадамжо ҳамда зиёратгоҳлари ҳудудий (тоғли, воҳа ва дашт), вазифаси (даволовчи, ҳомийлик қилувчи) ҳамда зиёрат обекти (табиат, афсонавий, тарихий ва диний шахслар билан боғлиқ)га кўра таснифланиб, 350дан ортиқ табиий (ландшафтли) зиёратгоҳ ва қадамжолар: а) тоғ-тошлар, ғорлар билан боғлиқ орографик; б) булоқ, дарё, кўл билан боғлиқ гидрологик; с) ўсимлик дунёси билан боғлиқ антропоген зиёратгоҳлар тарзида шакллангани аниқланган маълумотлар асосида ўзбек, рус, инглиз, немис ҳамда турк тилларида “www.шошзиёрат.уз” дастури яратилди. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2020-йил 29-июлда “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги №ДГУ 09238-сонли гувоҳнома”си). Ушбу дастур сайёҳларни жалб этишнинг замонавий шакли ва усулидан бири бўлиб, минтақавий туризм индустриясининг ривожига катта ҳисса қўшади.
Туркистон ва Тошкент вилоятлари яхлит умумий бир тарихий-этнографик минтақа сифатида шакланган бўлиб, ўзбек ҳамда қозоқ халқларининг юзйилликларда давомидаги анъана, урф-одат ва маросимларининг ажралмас қисми бўлган муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар тўғрисидаги тасаввурларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши, ривожланиш босқичлари, ўзига хос минтақавий хусусиятлар ва зиёратгоҳлар тарихий-этнологик таснифи археологик материаллар асосида этнологиянинг замонавий назарий-методологик концепсиялари (спиритуал экология, микротарих (миcроҳисторй) маданиятшунослик, географик детерминизм) нуқтаи-назаридан очиб берилган. Мазкур натижалар асосида Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 – “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга ошириш жараёнида мазкур тадқиқот иши натижаларидан ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар асосида тарбиялашни шакллантириш ва назарий жиҳатдан асослашда кенг фойдаланилди (Т. Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 2-июлдаги 274-сонли маълумотномаси). Лойиҳа доирасида илмий мақолалар нашр этилган, бу эса олиб борилган тадқиқот ишлари натижаларини оммалаштиришга асос бўлди.
Туркистон ва Тошкент вилоятлари ҳудудида жойлаган мозорларнинг асосий қисми Ислом дини тарғиботчилари, жумладан, Яссавия тариқати билан боғлиқ эканлиги ҳамда Хожа Аҳмад Яссавий, Зангиота, Шайх Умар Вали, қадамжо, Парпи ота ва Бухангар бува каби зиёратгоҳларда минтақавий маросимлар (Наврўз, мучал ёши) ва тақвимий (Лола сайли), Бўстонлиқ тумани Тарочи қишлоғида авлиё Кавсаратбува (“кафт” ва “капсан”)нинг ҳосилдан улуш бериш одати, туркий илоҳа бўлган Умай култининг Ислом таъсирида ўзбекларда Анбар она, қозоқ халқларида Думалоқ эна култи тарзида эврилишларга учраган ҳолда сақланиб қолганлиги элшунослик тадқиқотлари жараёнида аниқланган этнографик материаллар асосида “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тамаддун дарғалари”, “Тарих майдони” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда қўлланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-июндаги 15-33/388-сонли, 2025-йил 20-августдаги 01-33/624-сонли маълумотномалари). Натижалар Тошкент ва Туркистон вилоятлари зиёратгоҳларини Ўзбекистон ҳамда Қозоғистонда кенг оммалашишига хизмат қилган.
Шош ва Ўтрор зиёратгоҳларда махсус маросим таомлари (Арслонбобда – бешбармоқ, Хожа Аҳмад Яссавийда – ҳалим ва шўрва, Зангиотада – ширгуруч, ҳалим, Шайх Умар Валида – гўжа ош, Ғормазорбобода – сут-қатиқли таом, Обинамак бобода – атала, Кавсар отада – угра ош, Кўктўнли отада ҳалим пиширилиши, шунингдек, таомлар сони ҳам сакрал хусусиятга эга бўлиб, “3” рақами Ҳазрати Хизр, “7” рақами Баҳоуддин Нақшбанд, “9” рақами Зангиота, “11” рақами Хожа Аҳмад Яссавий ва Ғавсул Аъзам култи билан боғлиқлиги этнографик материаллар асосида далилланган бўлиб, мазкур тадқиқот ишининг умумий мазмун моҳияти Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025–2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ИИ. “Маънавий юксалиш ва маданиятни ривожлантириш” бобининг 2.2. Маданий мерос муҳофазаси, ундан фойдаланиш, ташкилий-ҳуқуқий асослари йўналишларида келтирилган вазифаларга мос келиши партия муҳокамасидан ўтказилди. Диссертасия ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан партия томонидан ташкил этилган мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилди (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2026-йил 12-мартдаги 02/06-14/1-сонли маълумотномаси). Мазкур натижа номоддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш, миллий қадриятларни тарғиб этиш ва маънавий-маърифий фаолият самарадорлигини ошириш учун илмий-амалий асос вазифасини бажаради;
Глобаллашув жараёнлари таъсирида зиёрат ҳамда зиёрат маросимларида сезиларли даражада янгиланаётганлиги, яъни бундай маросимлар этник ва миллий асосларини йўқотмаганлиги, зиёрат туризми билан уйғунликда ривожланётганлиги, айниқса, “Буюк Ипак йўли”, “Табаррук зиёрат” каби брендлар асосида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари, шунингдек, Марказий Осиё миқёсида минтақавий зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида “Туркистон – Тошкент тасаввуф тариқати йўлида зиёрат” деб номланган туристик йўналишлардан Тошкент вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш, давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм Қўмитасининг 2025-йил 25-августдаги 03-10-17-5464-сонли маълумотномаси). Бу эса зиёрат туризмининг рақобатбардошлигини ошириш, тарихий-маданий мерос обектларининг жозибадорлигини кучайтириш ва Марказий Осиёда минтақавий туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.