Маматов Жасурбек Қодирқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Наманган вилояти зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжолари тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ҳамда 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar2237
Илмий раҳбар: Аширов Адхамжон Азимбаевич – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар: Йўлдашев Салимжон Валиевич – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор в.б., Қўлдошев Шерали Темиралиевич – тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилояти зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжолари тарихи, улар билан боғлиқ урф-одат ҳамда маросимларни этноҳудудий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилоятидаги зиёратгоҳ ва қадамжолар илк бор тарихий-диний ривожланиш босқичлари асосида (исломгача бўлган, исломий ва табиат билан боғлиқ) ҳамда уларнинг ижтимоий-функсионал хусусиятлари нуқтаи назаридан тадқиқ қилиниб, зиёратгоҳларнинг шаклланиши ва амал қилиши турли даврлар ва эътиқодий қарашларнинг ўзаро уйғунлиги натижаси эканлиги илмий жиҳатдан далилланган;
вилоятдаги ислом дини уламолари номи билан боғлиқ айрим зиёратгоҳлар тарихан халқнинг диний мотивлари асосида юзага келган бўлиб, аслида ушбу шахслар минтақада умуман бўлмаганлиги, уларнинг номлари билан боғлиқ зиёратгоҳларнинг вужудга келиши аҳолининг ҳаж сафарини амалга ошириш имконияти мураккаб бўлган тарихий даврлар билан боғлиқлиги асосланган;
Наманган вилояти зиёратгоҳлари иқтисодий антропология нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, зиёрат амалиёти билан боғлиқ кундалик фаолият (эҳсонлар, савдо хизматлари, маросим харажатлари ва хизмат кўрсатиш турлари) аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим бўғини эканлиги дала-этнографик материаллар асосида далилланган;
зиёратгоҳларда ўтказиладиган маросимларни мазмун-моҳияти халқнинг мистик ва эмпирик билимларига асосланган бўлиб, унинг тақвимий (баҳорги, ёзги, кузги ва қишки), таснифий (тиббий, экологик, иқтисодий ҳамда руҳий) белгиларида қадимги диний эътиқодлар (тотемизм, шомонлик, магия, фетишизм, зардуштийлик, табиат кулъти) изларининг сақланиб қолиши бу эътиқодларнинг ислом дини таркибиги шаклан сингиб боргани дала-этнографик материаллари асосида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Наманган вилоятидаги зиёратгоҳ ва қадамжолар илк бор тарихий-диний ривожланиш босқичлари асосида (исломгача бўлган, исломий ва табиат билан боғлиқ) ҳамда уларнинг ижтимоий-функсионал хусусиятлари нуқтаи назаридан тадқиқ қилиниб, зиёратгоҳларнинг шаклланиши ва амал қилиши турли даврлар ва эътиқодий қарашларнинг ўзаро уйғунлиги натижаси эканлиги оид диссертация материалларидан хулосалардан 2025–2026-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Тарих кўзгуси” номли тарихий-маърифий кўрсатувини таййёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 30-январдаги №05-09-167-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўрсатувни мазмунан янада бойитишга, илмий хулосаларни мантиқан асослашга хизмат қилган.
вилоятдаги ислом дини уламолари номи билан боғлиқ зиёратгоҳлар тарихан халқнинг диний мотивлари асосида юзага келган бўлиб, аслида ушбу шахслар минтақада умуман бўлмаганлиги, уларнинг номлари билан боғлиқ зиёратгоҳларнинг вужудга келиши аҳолининг ҳаж сафарини амалга ошириш имконияти мураккаб бўлган тарихий даврлар билан боғлиқлиги бўйича илмий 2025–2026-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган тарихий-маърифий кўрсатувлар, ҳужжатли филмлар, маданий меросга бағишланган телелойиҳалар ва радиоешиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 30-январдаги 05-09-167-сонли маълумотномаси). Наманган вилоятига оид тарихий-маърифий кўрсатувлар мазмунини бойитиш, зиёратгоҳлар ҳақидаги ахборотларни илмий асосда етказиш ҳамда миллий меросни тарғиб этишга хизмат қилган;
Наманган вилояти зиёратгоҳлари иқтисодий антропология нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, зиёрат амалиёти билан боғлиқ кундалик фаолият (эҳсонлар, савдо хизматлари, маросим харажатлари ва хизмат кўрсатиш турлари) аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим бўғини эканлиги дала-этнографик материаллар асосидаги илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг “Жамиятда радикаллашув кучайишини олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилган турли хил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 26-январдаги 10/60-сонли далолатномаси). Ушбу натижалар Наманган вилояти зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжолари тарихи, улар билан боғлиқ урф-одат ҳамда маросимларни тизимли таҳлил қилишга хизмат қилади.
зиёратгоҳларда ўтказиладиган маросимларни мазмун-моҳияти халқнинг мистик ва эмпирик билимларига асосланган бўлиб, унинг тақвимий (баҳорги, ёзги, кузги ва қишки), таснифий (тиббий, экологик, иқтисодий ҳамда руҳий) белгиларида қадимги диний эътиқодлар (тотемизм, шомонлик, магия, фетишизм, зардуштийлик, табиат кулъти) изларининг сақланиб қолиши бу эътиқодларнинг ислом дини таркибиги шаклан сингиб боргани оид маълумотларда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 26-январдаги 10/60-сонли далолатномаси). Ушбу натижалар Наманган вилояти зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжоларининг тарихи ва унинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконини беради.