Жумаев Жўрабек Бобоқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): 
“ХХ асрнинг 50-80-йилларида Ўзбекистонда ўтказилган кўчириш сиёсати (Нурота воҳаси мисолида)”, “07.00.01 – Ўзбекистон тарихи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tar1023.
Илмий раҳбар: Тошбоев Фурқат Эшбоевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc 03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Гʻаффоров Шокир Сафарович; тарих фанлари доктори, доцент Холмуминов Хусан Эшмуминович.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 50-80-йилларида Ўзбекистонда ўтказилган кўчириш сиёсатини Нурота воҳаси мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Нурота воҳасида кўчиришнинг дастлабки йилларида мазкур сиёсатга қарши кайфиятнинг шаклланишига асосан, янги ерларни ўзлаштиришда совет ҳукумати томонидан аниқ механизмлар ишлаб чиқилмаганлиги, тарғибот-ташвиқот ишларининг суст олиб борилганлиги, ҳужжатларни юритиш ва моддий ёрдамларни ажратишда пала-партишликка йўл қўйилганлиги, воҳа аҳолиси хўжалик-маданий хусусиятлари, тарихий шаклланиши ва менталитети етарлича ҳисобга олинмаганлиги кабилар асосий сабаб бўлганлиги аниқланган;
янги ерларнинг ўзлаштирилиши асосан, ишчи кучини халқ хўжалиги тармоқларига тенг тақсимлаш ва ташкил этилган хўжаликларни меҳнат ресурслари билан таъминлаш дастури асосида олиб борилиб, улар юз минглаб аҳолини кўчириш ҳисобига ҳал қилинганлиги, ушбу жараён Нурота воҳасида ташқи ва ички кўчиришлар шаклида амалга оширилганлиги ҳамда кўчирма аҳолининг фидокорона меҳнати туфайли минглаб гектар қўриқ ерлар ўзлаштирилиб, пахта ҳосилдорлиги йилдан йилга ошиб борганлиги очиб берилган;
кўчиришнинг дастлабки ўн йиллигида янги ўзлаштирилаётган ҳудудларда аҳолининг ноқулай шароитда яшаганлиги ёки турар жой билан таъминланмаганлиги, моддий таъминот, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа қатор соҳаларда хизмат кўрсатишнинг етарли даражада йўлга қўйилмаслиги каби омиллар қўнимсизлик даражасининг юқори бўлишига сабаб бўлганлиги, бироқ ХХ аср 70-йилларидан бошлаб ҳукумат томонидан яратиб берилган шароитлар туфайли аҳолининг чўл ҳудудларига ихтиёрий суръатда кўчишлари содир бўлганлиги аниқланган;
ХХ асрнинг 70–80-йилларидан кейин янги ташкил этилган посёлка ва шаҳарчаларда яшаётган аҳолининг маиший турмуш тарзида кечган ўзгаришларга совет мафкурасига асосланган турли мавзулардаги тарғиботлар, атеизм ва европача анъаналар таъсир кўрсатиб, улар аҳолининг яшаш тарзи ва дунёқарашида ўзгаришларга сабаб бўлса-да, кишилар онгида миллий ва диний қадриятларига содиқлик, ота юртига нисбатан дахлдорлик туйғулари сақланиб қолганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг 50-80-йилларида Ўзбекистонда ўтказилган кўчириш сиёсати (Нурота воҳаси мисолида) га оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Нурота воҳасида кўчиришнинг дастлабки йилларида мазкур сиёсатга қарши кайфиятнинг шаклланишига асосан, янги ерларни ўзлаштиришда совет ҳукумати томонидан аниқ механизмлар ишлаб чиқилмаганлиги, тарғибот-ташвиқот ишларининг суст олиб борилганлиги, ҳужжатларни юритиш ва моддий ёрдамларни ажратишда пала-партишликка йўл қўйилганлиги, воҳа аҳолиси хўжалик-маданий хусусиятлари, тарихий шаклланиши ва менталитети етарлича ҳисобга олинмаганлиги кабилар асосий сабаб бўлганлиги аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Жиззах вилояти маданияти тарихи давлат музейида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Маданий мерос” агентлигининг 2024-йил 30-июлдаги 02-05/2833-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар фуқароларимизнинг совет даври тарихини ўрганишга оид билимларини оширишига хизмат қилган;
янги ерларнинг ўзлаштирилиши асосан, ишчи кучини халқ хўжалиги тармоқларига тенг тақсимлаш ва ташкил этилган хўжаликларни меҳнат ресурслари билан таъминлаш дастури асосида олиб борилиб, улар юз минглаб аҳолини кўчириш ҳисобига ҳал қилинганлиги, ушбу жараён Нурота воҳасида ташқи ва ички кўчиришлар шаклида амалга оширилганлиги ҳамда кўчирма аҳолининг фидокорона меҳнати туфайли минглаб гектар қўриқ ерлар ўзлаштирилиб, пахта ҳосилдорлиги йилдан йилга ошиб борганлиги ҳақидаги маълумотлардан Жиззах вилояти маданияти тарихи давлат музейида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Маданий мерос” агентлигининг 2024-йил 30-июлдаги 02-05/2833-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар ва кўргазма материаллар музейга ташриф буюрган кишилар ва айниқса, ёшлар орасида мамлакатимизнинг совет даври тарихини ўрганишга оид билимларини янада оширишига хизмат қилган; 
кўчиришнинг дастлабки ўн йиллигида янги ўзлаштирилаётган ҳудудларда аҳолининг ноқулай шароитда яшаганлиги ёки турар жой билан таъминланмаганлиги, моддий таъминот, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа қатор соҳаларда хизмат кўрсатишнинг етарли даражада йўлга қўйилмаслиги каби омиллар қўнимсизлик даражасининг юқори бўлишига сабаб бўлганлиги, бироқ ХХ аср 70-йилларидан бошлаб ҳукумат томонидан яратиб берилган шароитлар туфайли аҳолининг чўл ҳудудларига ихтиёрий суръатда кўчишлари содир бўлганлиги аниқланганлиги каби маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 25-октябрдаги 01-44-350-сон маълумотномаси). Мазкур материаллар Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётини очиб беришда муҳим аҳамият касб этган;
ХХ асрнинг 70–80-йилларидан кейин янги ташкил этилган посёлка ва шаҳарчаларда яшаётган аҳолининг маиший турмуш тарзида кечган ўзгаришларга совет мафкурасига асосланган турли мавзулардаги тарғиботлар, атеизм ва европача анъаналар таъсир кўрсатиб, улар аҳолининг яшаш тарзи ва дунёқарашида ўзгаришларга сабаб бўлса-да, кишилар онгида миллий ва диний қадриятларига содиқлик, ота юртига нисбатан дахлдорлик туйғулари сақланиб қолганлиги каби маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 25-октябрдаги 01-44-350-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар телетомошабинларга етказилиб, улар тафаккурида Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнлар тарихини янада чуқур англашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish