Исмаилов Улуғбек Сапарбой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳаси палеоекологияси тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tar2007.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Яшин Абдушарибович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Очилов Алишер Тўлис ўғли, тарих фанлари доктори, профессор; Рахимов Шихназар Бектурдиевич, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тўртламчи даврдан бошланган геологик, геоморфологик ва табиий жараёнларнинг динамикасини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг илк темир давригача бўлган даврда Хоразм воҳаси палеоекологик муҳитининг шаклланишига кўрсатган таъсирини илмий асосда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Хоразм воҳасида ибтидоий маданият вакилларининг қўним топиши учун қулай муҳит шакллангани, бу жараён сув ресурслари, тупроқ, иқлим ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг палеогеография натижасида юзага келган палеоекологик хусусиятлари билан бевосита боғлиқ эканлиги кўрсатилиб, одамларнинг ҳудуд бўйича жойлашиши, антропоген ландшафтнинг шаклланиши ва табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ палеоекологик масалалар тизимли равишда ёритилди;
Хоразм воҳаси палеоекологиясининг шаклланиши ва тош асри қуйи босқичларидан бошлаб неолит даврига келиб ҳудудда овчи ҳамда балиқчилардан иборат аҳолининг жойлашиши жараёнлари ернинг тўртламчи геологик даври ҳисобланмиш кайназойда содир бўлган табиий жараёнлар таъсирида эканлигига аниқлик киритилган;
Хоразм воҳаси палеоекологияси шаклланишида тўртламчи давр табиий жараёнлари ҳудудда антропоген ландшафт ва маданий хўжалик типларнинг қиёфасини белгилаб бериб, воҳа экологик ҳолатининг кейинги даврдаги ўзгаришлари тўртламчи даврда шаклланган табиий ландшафт таъсири эканлиги, шунингдек, бронза давридаги миграцион жараёнларнинг содир бўлиши табиий-иқлим шароитларидаги ўзгаришлар билан боғлиқлиги далилланган;
Хоразм воҳасида тош асридан темир давригача бўлган вақт оралиғида одамларнинг жойлашиши, антропоген ландшафтнинг шаклланиши, маданий-хўжалик типларнинг қиёфаси ва сув, тупроқ, иқлим ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг палеоекологик хусусиятлари узвий боғлиқ эканлиги аниқланган ва шу асосда Хоразм воҳаси палеоекологиясига оид яҳлит тадқиқот яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси палеоекологияси тарихини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
Хоразм воҳасида ибтидоий маданият вакилларининг қўним топиши учун қулай муҳит шакллангани, бу жараён сув ресурслари, тупроқ, иқлим ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг палеогеография натижасида юзага келган палеоекологик хусусиятлари билан бевосита боғлиқ эканлиги кўрсатилиб, одамларнинг ҳудуд бўйича жойлашиши, антропоген ландшафтнинг шаклланиши ва табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ палеоекологик масалалар тизимли равишда ўрганилган хулосалардан Халқаро “Олтин мерос” жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2025-йил 25-августдаги 49-01-сонли маʼлумотномаси). Шу орқали талабаларда Ватанимизнинг қадим тупроғида табиий муҳит натижасида юзага келган ибтидоий маданият шаклланиши жараёнларини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш имконини тақдим қилган;
Хоразм воҳаси палеоекологиясининг шаклланиши ва тош асри қуйи босқичларидан бошлаб неолит даврига келиб ҳудудда овчи ҳамда балиқчилардан иборат аҳолининг жойлашиши жараёнлари ернинг тўртламчи геологик даври ҳисобланмиш кайназойда содир бўлган табиий жараёнлар таъсирида эканлигига аниқлик киритилган маълумотлардан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2025-йил 25-августдаги 49-01-сонли маʼлумотномаси). Ушбу илмий натижалар муаммо доирасида тайёрланган дастулар, рисолалар ва монографияларни мазмунан бойитиш имконини тақдим қилган;
Хоразм воҳаси палеоекологияси шаклланишида тўртламчи давр табиий жараёнлари ҳудудда антропоген ландшафт ва маданий хўжалик типларнинг қиёфасини белгилаб бериб, воҳа экологик ҳолатининг кейинги даврдаги ўзгаришлари тўртламчи даврда шаклланган табиий ландшафт таъсири эканлиги, шунингдек, бронза давридаги миграцион жараёнларнинг содир бўлиши табиий-иқлим шароитларидаги ўзгаришлар билан боғлиқлиги далилланганлигига оид таҳлилий маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларини ташкил этиш ва оʻтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2025-йил 4-сентябрдаги 10/547-сонли далолатномаси) Тадқиқот доирасида қўлга киритилган натижалар тарғибот фаолиятини илмий асосланган маълумотлар билан бойитишга, ёшларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди;
Хоразм воҳасида тош асридан темир давригача бўлган вақт оралиғида одамларнинг жойлашиши, антропоген ландшафтнинг шаклланиши, маданий-хўжалик типларнинг қиёфаси ва сув, тупроқ, иқлим ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг палеоекологик хусусиятлари узвий боғлиқ эканлиги аниқланган ва шу асосда Хоразм воҳаси палеоекологиясига оид яҳлит тадқиқот яратилган илмий хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг фаолиятида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2025-йил 4-сентябрдаги 10/547-сонли далолатномаси). Мазкур илмий натижалар соҳага доир тарғибот материалларини, дастурларни бойитишга ҳамда  ёш авлодда тарихий меросга ҳурмат, миллий ўзликни англаш ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish