Рўзибоев Фахриддин Соҳибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистонда суд ва назорат органлари фаолияти: анъанавийлик ва трансформацион жараёнлар (ХИХ аср охири-ХХ аср биринчи чораги)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tar1435
Илмий раҳбар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.07.01.
Расмий оппонентлар: Хайназаров Баҳромжон Бахтиёрович, тарих фанлари доктори (DSc) доцент; Жайнаров Обиджон Ҳамид ўғли тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири – ХХ аср биринчи чорагида Туркистонда суд ва назорат органлари тизимида амалга оширилган ўзгариш ва уларнинг моҳияти тўғрисида маълумот бериш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Туркистонда генерал-губернаторлик томонидан ХИХ аср охирида суд ва тартибот тизимига оид қабул қилинган ислоҳотлар ва император Александр ИИ нинг суд тизимини қайтадан ташкил этиш бўйича фармонлари доирасида 1898-йил 2-июнда Тошкент суд палатасининг ташкил этилиш жараёнлари ёритилган. Шунингдек Туркистонда аввалдан мавжуд бўлган қозилик судларининг ваколатлари қисқартирилган улар асосан майда фуқаролик ишларини кўрганлиги, маҳаллий аҳоли янги судларни тушинарсиз ва ишончсиз деб қилганлиги бунинг сабабини генерал-губернатор К.П Кауфман тафтиш комиссияси ҳудудларга бориб ўрганганда тилмоч ва таржимонлар пора эвазига ишни атайин нотўғри талқин қилганлиги далилланган;
– Россия империяси томонидан Туркистонда миршаблик ва раис мансабини трансформация қилиниши натижасида полиция отрядларини ташкил этилиши, маҳаллий раис вазифасини 1873-йилдан бошлаб савдо полицияси зиммасига юклатилганлиги ва шундан кейин савдо полицияси ташкил этилиб, унинг фаолияти Низомга кўра белгиланганлиги, миршаб ва раислар зиммасидаги вазифалар полицияга тўлиқ ўтказилганлиги, полиция шариатга таяниб эмас, балки, генерал-губернаторларнинг буйруқ ва фармонлари асосида фаолият юритганлиги, полиция вазифаларининг ТРМБ ва Жандарм бошқармасининг Туркистон бўлими воситасида кенгайтирилиши ёритилди;
1886-йилги Низомни ишлаб чиқишда илк маротаба маҳаллий аҳолининг фикрини билиш учун муҳокамага қўйилганлиги ва бунинг учун саволномалар тузилганлиги, улар асосан солиқ ва ер эгалигига оидлиги аниқланди. Шунингдек, маҳаллий аҳолини назорати кучайтирилганлиги, сиёсий ва эпидемиологик вазият баҳонасида амал қилиш зарур бўлган қоида ва чекловлар ўрнатилганлиги, маҳаллаларга тунги қоровул ва назоратчилар тайинланганлиги, жумладан, Тошкентнинг маҳаллий аҳоли яшайдиган қисмидаги 209 та маҳалла учун 201 нафар қоровул, бозорлар учун 13 нафар, бозорлардаги 3185 та дўконни қўриқлаш учун 63 нафар полиция ходими бириктирилганлиги аниқланди;
Совет ҳокимияти томонидан суд тизими ва назорат органларининг ислоҳ қилинганлиги, улар фаолиятида ерли халқ манфаатларини эмас, балки совет ҳокимияти манфаатларини ҳимоя қилганлиги, қози ва бийлик судлари советлар томонидан босқичма-босқич тугатилганлиги совет суд тизимида илк бор аёллар фаолияти йўлга қўйилганлиги изчил ўрганилди. Шунингдек, назорат органларининг моддий-техник базаси ўзгаришлардан четда қолганлиги архив маълумотлари асосида очиб берилди. Жумладан, 1922-йилнинг 17 октябрида Самарқанд вилояти жиноят қидируви бўлими бошлиғининг Туркистон жиноят қидируви бошқармасига тақдим қилган ҳисоботида бўлимда ходимлар ишлаши учун офис жиҳозлари, ҳатто стул бўлмаган. Ходимлар кийими етишмаслигидан қишда ҳам ёзги кийимда юрганлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистонда суд ва назорат органлари фаолияти: анъанавийлик ва трансформацион жараёнлар (ХИХ аср охири ХХ аср биринчи чораги) ни тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган илмий хулоса ва амалий таклифлар асосида:
Туркистонда генерал-губернаторлик томонидан ХИХ аср охирида суд ва тартибот тизимига оид қабул қилинган ислоҳотлар ва император Александр ИИ нинг суд тизимини қайтадан ташкил этиш бўйича фармонлари доирасида 1898-йил 2-июнда Тошкент суд палатасининг ташкил этилиш жараёнлари ёритилган. Шунингдек Туркистонда аввалдан мавжуд бўлган қозилик судларининг ваколатлари қисқартирилган улар асосан майда фуқаролик ишларини кўрганлиги, маҳаллий аҳоли янги судларни тушинарсиз ва ишончсиз деб қилганлиги бунинг сабабини генерал-губернатор К.П Кауфман тафтиш комиссияси ҳудудларга бориб ўрганганда тилмоч ва таржимонлар пора эвазига ишни атайин нотўғри талқин қилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” телеканали 2025-йил 11-сентябрдаги 05-09-1419-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар телетомошабинларга Туркистонда суд тизимида амалга оширилган мустамлакачилик сиёсатининг моҳиятини англаш, маҳаллий аҳолининг ҳуқуқий ҳолати қандай ўзгарганини тушуниш имконини берди. Шунингдек, тарихий адолат, ҳуқуқий онг ва миллий ўзликни англашни чуқурлаштиришга хизмат қилди.
Россия империяси томонидан Туркистонда миршаблик ва раис мансабини трансформация қилиниши натижасида полиция отрядларини ташкил этилиши, маҳаллий раис вазифасини 1873-йилдан бошлаб савдо полицияси зиммасига юклатилганлиги ва шундан кейин савдо полицияси ташкил этилиб, унинг фаолияти Низомга кўра белгиланганлиги, миршаб ва раислар зиммасидаги вазифалар полицияга тўлиқ ўтказилганлиги, полиция шариатга таяниб эмас, балки, генерал-губернаторларнинг буйруқ ва фармонлари асосида фаолият юритганлиги, полиция вазифаларининг ТРМБ ва Жандарм бошқармасининг Туркистон бўлими воситасида кенгайтирилишига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” телеканали 2025-йил 11-сентябрдаги 05-09-1419-сон маълумотномаси. Ушбу маълумотлар асосида тайёрланган дастурлар телетомошабинларга Туркистондаги мустамлакачилик бошқарув тизимининг моҳияти, хусусан, маҳаллий анъанавий лавозимлар ўрнини подшоҳ маъмурий-полиция тизими эгаллаганини англаш имконини берди. Шунингдек, полиция фаолиятининг шариат эмас, балки империя манфаатларига хизмат қилганини ёритиш орқали тарихий жараёнларга танқидий ёндашув шакллантирилди.
1886-йилги Низомни ишлаб чиқишда илк маротаба маҳаллий аҳолининг фикрини билиш учун муҳокамага қўйилганлиги ва бунинг учун саволномалар тузилганлиги, улар асосан солиқ ва ер эгалигига оидлиги аниқланди. Шунингдек, маҳаллий аҳолини назорати кучайтирилганлиги, сиёсий ва эпидемиологик вазият баҳонасида амал қилиш зарур бўлган қоида ва чекловлар ўрнатилганлиги, маҳаллаларга тунги қоровул ва назоратчилар тайинланганлиги, жумладан, Тошкентнинг маҳаллий аҳоли яшайдиган қисмидаги 209 та маҳалла учун 201 нафар қоровул, бозорлар учун 13 нафар, бозорлардаги 3185 та дўконни қўриқлаш учун 63 нафар полиция ходими бириктирилганлиги каби илмий натижалардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Тарих” бўлими манбаларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 04-05/4579 - сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар асосида музей экспозицияси тарихий жиҳатдан бойитилиб, ташриф буюрувчиларга ХИХ аср охиридаги маҳаллий бошқарув, назорат тизими ҳамда ижтимоий ҳаёт ҳақида аниқ ва далилларга асосланган тасаввур берилди. Шунингдек, бу материаллар орқали ташриф буюрувчиларда тарихий жараёнларни чуқурроқ англаш ва танқидий фикрлаш кўникмалари шаклланишига хизмат қилди.
Совет ҳокимияти томонидан суд тизими ва назорат органларининг ислоҳ қилинганлиги, улар фаолиятида ерли халқ манфаатларини эмас, балки совет ҳокимияти манфаатларини ҳимоя қилганлиги, қози ва бийлик судлари советлар томонидан босқичма-босқич тугатилганлиги совет суд тизимида илк бор аёллар фаолияти йўлга қўйилганлиги изчил ўрганилди. Шунингдек, назорат органларининг моддий-техник базаси ўзгаришлардан четда қолганлиги архив маълумотлари асосида очиб берилди. Жумладан, 1922-йилнинг 17-октябрида Самарқанд вилояти жиноят қидируви бўлими бошлиғининг Туркистон жиноят қидируви бошқармасига тақдим қилган ҳисоботида бўлимда ходимлар ишлаши учун офис жиҳозлари, ҳатто стул бўлмаган. Ходимлар кийими етишмаслигидан қишда ҳам ёзги кийимда юрганлиги каби илмий натижалардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Тарих” бўлими манбаларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 04-05/4579 - сонли маълумотномаси).
Мазкур илмий натижалар музей экспозицияларини аниқ тарихий далиллар асосида бойитишга хизмат қилди ҳамда ташриф буюрувчиларга совет давридаги суд-ҳуқуқ тизимининг ҳақиқий ҳолатини холисона англаш имконини берди. Шунингдек, бу материаллар орқали жамоатчиликда тарихий хотирани мустаҳкамлаш ва ўтмиш жараёнларига танқидий ёндашувни шакллантиришга ҳисса қўшилди.