Солиев Мирзохид Турсунхўжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кичик мактаб ёшидаги болаларда китобхонлик хусусиятини шакллантиришнинг психологик жиҳатлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P656.
Илмий раҳбар: Сулейманова Тўхтахон Гайназаровна психология фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Жалилова Сабохат Халимовна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: кичик мактаб ёшидаги болаларда китобхонлик хусусиятини шакллантиришнинг психологик жиҳатларини тадқиқ этиш орқали китобхонлик хусусиятини шакллантиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик мактаб ёшидаги болаларда китобхонлик хусусиятининг шаклланиши ўқувчилардаги ёш ва гендер жиҳатларига боғлиқлик китоб мутоала қилиш эҳтиёжига кўра “ҳақиқий китобхон” ва “китобсевар” образларини мактабгача таълимга жалб этилганлик даражаси билан идентив намоён бўлиши асосланган;
кичик мактаб ёшидаги болалардаги китобхонлик хусусияти педагог таъсирида “ўқувчи позицияси”нинг мактабга ижобий муносабат негизида намоён бўлишига асосланиб ўқув мотивларининг китобсеварлик орқали даражавий ифодаланишига боғлиқ эканлиги аниқланган;
ўқувчиларнинг асар қаҳрамонларини мазмунан фарқлаши ва улар билан идентификацияланиш жараёни китоб матнини ҳиссий контекстда тушуниш ва нутқий фантазияда ифодалаш кўникмасининг интеллект даражасига боғлиқ намоён бўлишига асосланиб асар сюжети юзасидан ижодий фикрлаш ва тасаввур қилиш қобилиятининг шаклланганлигига тўғри пропорционал эканлиги далилланган;
кичик мактаб ёшидаги болаларнинг китобхонлик хусусиятини шакллантиришда китоб мутоаласининг когнитив, эмоционал, конатив жиҳатларни интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли боланинг “образ–тушунча” ва “образ–ҳиссиёт” ассоциатив типлари орқали китобга нисбатан эмоционал муносабатни шакллантириш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги болаларда китобхонлик хусусиятини шакллантиришнинг психологик жиҳатлари бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
кичик мактаб ёшидаги болаларда китобхонлик хусусиятининг шаклланиши ўқувчилардаги ёш ва гендер жиҳатларига боғлиқлик китоб мутоала қилиш эҳтиёжига кўра “ҳақиқий китобхон” ва “китобсевар” образларини мактабгача таълимга жалб этилганлик даражаси билан идентив намоён бўлишига асосланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-144-сон буйруғи билан Психология ўқув-илмий маркази қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-144-сон маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги болаларда китобхонлик хусусиятининг шаклланиши ёш ва гендер жиҳатларига боғлиқлиги аниқланиб, “ҳақиқий китобхон” ва “китобсевар” образларининг мактабгача таълимга жалб этилганлик даражасига бевосита таъсир этувчи психологик омил эканлиги илмий асосда тасдиқланди;
кичик мактаб ёшидаги болалардаги китобхонлик хусусияти педагог таъсирида “ўқувчи позицияси”нинг мактабга ижобий муносабат негизида намоён бўлишига асосланиб ўқув мотивларининг китобсеварлик орқали даражавий ифодаланишига боғлиқ эканлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-144-сон буйруғи билан Психология ўқув-илмий маркази қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-144-сон маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги болалардаги китобхонлик хусусияти педагог таъсири остида “ўқувчи позицияси”нинг мактабга ижобий муносабат негизида намоён бўлиши ва ўқув мотивларининг китобсеварлик орқали даражавий ифодаланиши боланинг ўқув фаолиятини шакллантиришда самарали психологик омил эканлиги илмий асосда тасдиқланди;
ўқувчиларнинг асар қаҳрамонларини мазмунан фарқлаши ва улар билан идентификацияланиш жараёни китоб матнини ҳиссий контекстда тушуниш ва нутқий фантазияда ифодалаш кўникмасининг интеллект даражасига боғлиқ намоён бўлишига асосланиб асар сюжети юзасидан ижодий фикрлаш ва тасаввур қилиш қобилиятининг шаклланганлигига тўғри пропорционал эканлиги далилланган янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-144-сон буйруғи билан Психология ўқув-илмий маркази қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-144-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг асар қаҳрамонларини мазмунан фарқлаши ва улар билан идентификацияланиш жараёни, китоб матнини ҳиссий контекстда тушуниш ва нутқий фантазияда ифодалаш кўникмасининг интеллект даражасига боғлиқлиги, шунингдек асар сюжети юзасидан ижодий фикрлаш ва тасаввур қилиш қобилиятининг шаклланишига бевосита таъсир этувчи психологик омил эканлиги илмий асосда тасдиқланди;
кичик мактаб ёшидаги болаларнинг китобхонлик хусусиятини шакллантиришда китоб мутоаласининг когнитив, эмоционал, конатив жиҳатларни интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли боланинг “образ–тушунча” ва “образ–ҳиссиёт” ассоциатив типлари орқали китобга нисбатан эмоционал муносабатни шакллантириш зарурлиги асосланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-144-сон буйруғи билан Психология ўқув-илмий маркази қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Психологик маслаҳат ва психокоррек¬сия асослари” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-144-сон маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги болаларнинг китобхонлик хусусиятини шакллантиришда китоб мутоаласининг когнитив, эмоционал ва конатив жиҳатларни интегратив намоён этиши, шунингдек боланинг “образ–тушунча” ва “образ–ҳиссиёт” ассоциатив типлари орқали китобга нисбатан ижобий эмоционал муносабатини ривожлантириш бевосита таъсир этувчи психологик омил эканлиги илмий асосда тасдиқланди.