Бабакулова Шахло Хамидуллаевна
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Авиайўловчилар учун озиқ-овқат таъминоти  занжирида хавф омилларини баҳолаш ва уларни  минималлаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib5882.
Илмий раҳбар: Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кайнарбаева Майкуль Сейдуллаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Козоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: борт овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш жараёнида ифлосланиш хавфларини баҳолашни ва уларни бошқаришда критик назорат нуқталари мезонларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
борт овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва авиайўловчиларга етказиш жараёнларида гигиеник талабларга риоя этилишини комплекс баҳолаш асосида маҳаллий хомашёни етиштиришдан тортиб тайёр маҳсулотни реализация қилишгача бўлган босқичларда критик назорат нуқталари аниқланган;
борт овқатланиш тизимида НАССР тамойилларини жорий этиш орқали маҳсулотларни сақлаш жараёнида уларнинг озиқавий ва биологик қиймати бузилишининг олдини олиш, маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда авиайўловчилар саломатлигига таҳдид солувчи омилларни камайтиришнинг самарадорлиги асосланган;
бортда озиқ-овқат маҳсулотларини қисқа ва узоқ муддат сақлаш шароитларида маҳсулотнинг озиқавий ва биологик қиймати, ҳарорат тартиби ҳамда микробиологик кўрсаткичларидаги ўзгариш тамойиллари аниқланиб, уларнинг салбий ўзгаришларини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
борт овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнларида кимёвий, санитария-гигиеник ва микробиологик кўрсаткичлар бўйича назорат қилинадиган танқидий нуқталарда хавф даражасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Авиайўловчилар учун озиқ-овқат таъминоти занжирида хавф омилларни баҳолаш ва уларни минималлаштириш стратегияларни ишлаб чиқишни гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: борт овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва авиайўловчиларга етказиш жараёнларида гигиеник талабларга риоя этилишини комплекс баҳолаш асосида маҳаллий хомашёни етиштиришдан тортиб тайёр маҳсулотни реализация қилишгача бўлган босқичларда критик назорат нуқталари аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 25.06.2025 йилда 0625/668-Т-сон билан тасдиқланган «Авиайўловчилар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тарқатиш корхоналарида таҳлика омилларни НАССР системасида баҳолаш ва уларни бошқариш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 15.11.2025 йилдаги 91-Т-сон, Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 02.10.2025 йилдаги 141-У-сон ҳамда Фуқаро авиация объектларида санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бўйича 10.10.2025 йилдаги 21-Н-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 12.01.2026 йилдаги 01/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: борт овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда белгиланган гигиеник талабларга риоя қилиш, маҳаллий маҳсулотларни етиштириш, уларнинг сон ва сифат кўрсаткичлари гигиеник таҳлили қилиш, маҳаллий маҳсулотларни олиб келиши, сақлаш, тайёрлаш, соф ва ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва авиайўловчиларга етказиш давомида критик назорат нуқталарини белигилаш, технологик жараёнлардаги хавфли босқичларининг потенциал хавф омилларини олдини олишдаги талабларга риоя қилиш тартибини белгилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: борт овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда белгиланган гигиеник талабларга риоя қилиш ҳисобига овқатланиш билан боғлиқ касалликларни ва овқатдан заҳарланишни олдини олиш натижасида заҳарланишларни даволаш учун сарфланадиган ўртача 4200000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: борт овқатланиш тизимида НАССР тамойилларини жорий этиш орқали маҳсулотларни сақлаш жараёнида уларнинг озиқавий ва биологик қиймати бузилишининг олдини олиш, маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда авиайўловчилар саломатлигига таҳдид солувчи омилларни камайтиришнинг самарадорлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 25.06.2025 йилда 0625/668-Т-сон билан тасдиқланган «Авиайўловчилар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тарқатиш корхоналарида таҳлика омилларни НАССР системасида баҳолаш ва уларни бошқариш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 15.11.2025 йилдаги 91-Т-сон, Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 02.10.2025 йилдаги 141-У-сон ҳамда Фуқаро авиация объектларида санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бўйича 10.10.2025 йилдаги 21-Н-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 12.01.2026 йилдаги 01/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: НАССР тизимини жорий этиш орқали борт овқатланиши маҳсулотлари сақлаш, озиқавий ва биолигик қийматини бузилишини олдини олиш, маҳсулотнинг хавфсизлиги таъминлаш, йўловчилар саломатлигига таҳдид солувчи омилларнинг олдини олиш натижасида аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, йўловчилар саломатлигини сақлаш ва меҳнат қобилиятини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: борт овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда белгиланган гигиеник талабларга риоя қилиш ҳисобига овқатланиш билан боғлиқ касалликларни ва овқатдан заҳарланишни олдини олиш натижасида заҳарланишларни даволаш учун сарфланадиган ўртача 4200000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: бортда озиқ-овқат маҳсулотларини қисқа ва узоқ муддат сақлаш шароитларида маҳсулотнинг озиқавий ва биологик қиймати, ҳарорат тартиби ҳамда микробиологик кўрсаткичларидаги ўзгариш тамойиллари аниқланиб, уларнинг салбий ўзгаришларини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 25.06.2025 йилда 0625/668-Т-сон билан тасдиқланган «Авиайўловчилар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тарқатиш корхоналарида таҳлика омилларни НАССР системасида баҳолаш ва уларни бошқариш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 15.11.2025 йилдаги 91-Т-сон, Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 02.10.2025 йилдаги 141-У-сон ҳамда Фуқаро авиация объектларида санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бўйича 10.10.2025 йилдаги 21-Н-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 12.01.2026 йилдаги 01/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бортдаги  озиқ-овқат маҳсулотларининг яқин ва узоқ вақт сақлашдаги ҳолати, унинг озиқавий ва биологик қиймати, маҳсулотларни сақлашдаги ҳарорат  тартиби, микробиологик кўрсаткичларини  ўзгаришини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар аҳолининг соғлиғи ва овқатланишида хавф омилларини эрта аниқлаш, шу асосда ижтимоий ҳимоя ва профилактик чора-тадбирларни мақсадли режалаштириш имконини беради. Соғлиқни сақлаш тизимига янги молиявий оқимлар ва имтиёзларнинг жорий этилиши аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради, инсонлар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш самарадорлигини ҳамда уларнинг меҳнат қобилиятини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: борт овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда белгиланган гигиеник талабларга риоя қилиш ҳисобига овқатланиш билан боғлиқ касалликларни ва овқатдан заҳарланишни олдини олиш натижасида заҳарланишларни даволаш учун сарфланадиган ўртача 4200000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: борт овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнларида кимёвий, санитария-гигиеник ва микробиологик кўрсаткичлар бўйича назорат қилинадиган танқидий нуқталарда хавф даражасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 25.06.2025 йилда 0625/668-Т-сон билан тасдиқланган «Авиайўловчилар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тарқатиш корхоналарида таҳлика омилларни НАССР системасида баҳолаш ва уларни бошқариш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 15.11.2025 йилдаги 91-Т-сон, Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 02.10.2025 йилдаги 141-У-сон ҳамда Фуқаро авиация объектларида санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бўйича 10.10.2025 йилдаги 21-Н-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 12.01.2026 йилдаги 01/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: борт овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишда кимёвий, санитария-гигиеник ва микробиологик кўрсаткичлар бўйича назорат қилинадиган танқидий нуқталарда хавфни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: борт овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда белгиланган гигиеник талабларга риоя қилиш ҳисобига овқатланиш билан боғлиқ касалликларни ва овқатдан заҳарланишни олдини олиш натижасида заҳарланишларни даволаш учун сарфланадиган ўртача 4200000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish