Баротов Шухрат Шарифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Божхона ходимларида касбий компетентлик омилларини ривожлантиришнинг психологик детерминантлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/P1410.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Файзиев Зоҳид Ҳасанбоевич психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: божхона ходимлари фаолиятида касбий компетентлик омилларини аниқлаш ва ўзига хос психологик компонентларни ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
божхона ходимлари касбий компетенцияларини фаолият самарадорлигининг асосий омили сифатида намоён бўлиши ҳамда психологик қобилиятларни шаклланиши уларда эмоционал билимдонлик, ижтимоий дадиллик, импулсивлик хусусиятларига устуворлик берилиши сабабли касбий компетентлик билан боғлиқ конфромлилик кўникмасини таркиб топтиришнинг муҳим жиҳати эканлиги далилланган;
фаолият жараёнида импулсивликни ривожланганлиги, эмпатив қобилият , стрессни бошқариш қобилиятининг таъсири натижасида божхона ходимларида «ригидлик», «ён босувчанлик» омилларини кучайтириш зарурлиги сабабли психологик компетенсияларни ривожлантириш мумкинлиги исботланган;
психологик ва касбий компетентлик даражаларининг ўзаро уйғунлиги, коммуникатив интеллект имкониятлари орқали новербал мулоқот ҳаракатларини тушуниш, шахслараро муносабатларни бошқариш мезонларининг устуворлигини таъминлашлаш орқали божхона ходимларида мулоқот иштирокчисининг ҳиссиёти, фикри ва ниятларини тушуниш, шахслараро ҳаракат мақсадини тушуниш кўникмаларининг шаклланганлиги фаолият давомийлигига боғлиқ эканлиги исботланган;
божхона ходимларида касбий компетенсияларни ривожланганлиги улардаги мулоқотмандлик, ҳиссий барқарорлик, ишончлилик омилларни ривожлантиришга йўналтирилганлиги сабабли адекват-норматив хулқ-атвор механизмлар интеграцияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Божхона ходимларида касбий компетентлик омилларини ривожлантиришнинг психологик детерминантлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
божхона ходимлари касбий компетенцияларини фаолият самарадорлигининг асосий омили сифатида намоён бўлиши ҳамда психологик қобилиятларни шаклланиши уларда эмоционал билимдонлик, ижтимоий дадиллик, импулсивлик хусусиятларига устуворлик берилиши сабабли касбий компетентлик билан боғлиқ конфромлилик кўникмасини таркиб топтиришнинг муҳим жиҳати эканлиги далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон М иллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 6-ноябрдаги ПМ-162-сон буйруғи билан "Онтогенез психологияси. Дифференциал психология" модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 6-ноябрдаги ПМ-162-сон-сонли маълумотномаси). Натижада божхона ходимларида касбий компетентликнинг ижтимоий-психологик омиллар орқали самарадорлигига эришилган.
фаолият жараёнида импулсивликни ривожланганлиги, эмпатив қобилият , стрессни бошқариш қобилиятининг таъсири натижасида божхона ходимларида «ригидлик», «ён босувчанлик» омилларини кучайтириш зарурлиги сабабли психологик компетенсияларни ривожлантириш мумкинлиги исботланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 6-ноябрдаги ПМ-162-сон буйруғи билан "Онтогенез психологияси. Дифференциал психология" модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 6-ноябрдаги ПМ-162-сон-сонли маълумотномаси). Натижада божхона ходимларида касбий компетентлик омилларини ривожлантиришнинг ижтимоий - психологик хусусиятлари динамикаси оширилган.
психологик ва касбий компетентлик даражаларининг ўзаро уйғунлиги, коммуникатив интеллект имкониятлари орқали новербал мулоқот ҳаракатларини тушуниш, шахслараро муносабатларни бошқариш мезонларининг устуворлигини таъминлашлаш орқали божхона ходимларида мулоқот иштирокчисининг ҳиссиёти, фикри ва ниятларини тушуниш, шахслараро ҳаракат мақсадини тушуниш кўникмаларининг шаклланганлиги фаолият давомийлигига боғлиқ эканлиги исботланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 6-ноябрдаги ПМ-162-сон буйруғи билан "Онтогенез психологияси. Дифференциал психология" модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 6-ноябрдаги ПМ-162-сон-сонли маълумотномаси). Натижада касбий компетентлик мезонларини самарали ривожлантиришга эришилган.
божхона ходимларида касбий компетенсияларни ривожланганлиги улардаги мулоқотмандлик, ҳиссий барқарорлик, ишончлилик омилларни ривожлантиришга йўналтирилганлиги сабабли адекват-норматив хулқ-атвор механизмлар интеграцияси такомиллаштирилганлиги илмий натижалардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 6-ноябрдаги ПМ-162-сон буйруғи билан "Онтогенез психологияси. Дифференциал психология" модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 6-ноябрдаги ПМ-162-сон-сонли маълумотномаси). Натижада “Божхона ходимларида касбий компетентлик омилларини ривожлантириш модели” ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги оширилган.