Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганова Дурдона Сидиковнанинг

  докторлик диссертация ҳимояси  ҳақида эълон

 

   I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбек тилидаги бадиий матнларнинг антропоцентрик талқини», 10.00.01 – Ўзбек тили. Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /педагогика фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.Fil216

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: А.П. Ҳожиев, филология фанлари доктори, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тил ва адабиёт институти, Фарғона давлат университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи 16.07.2013.Fil.01.05 рақамли илмий кенгаш

Расмий оппонентлар: М.М. Қурбонова, филология фанлари доктори,  профессор, С.Х. Муҳамедова, филология фанлари доктори, Ш.Р. Усмонова, филология фанлари доктори

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: бадиий матн яратилиши ва унинг мазмуний перцепциясида  шахс омилининг тутган ўрнини ёритиш орқали ўзбек тилидаги бадиий матнларнинг антропоцентрик тадқиқини амалга оширишдан иборат.

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

тилшуносликда публицистик услубдаги матнга нисбатан қўлланган макропропозиция тушунчасини бадиий матннинг пропозитив тузилишини аниқлашга ҳам татбиқ этиш мумкинлиги бадиий матнлар таҳлили асосида далилланган;

бадиий матн воситасида ифодаланган концепт ўзбек тилида, асосан, тавсифий характердаги, шунингдек, шахснинг муайян руҳий ҳолати ифодаланган ва мавжудликни тасдиқлаш мазмунидаги матнларда намоён бўлиши аниқланган;

метафора ҳақидаги илмий қарашлар метафорик маъно (мазмун) сўз ва бирикмалардан ташқари, гап ва матнлар воситасида ҳам ифодаланиши ҳақидаги далиллар орқали такомиллаштирилган;

ўхшатиш ва метафорик мазмунли, шунингдек, сегментли, парцеллятив ва мақол иштирок этган  бадиий матнларнинг мазмуний-композицион тузилишига хос қолиплар тил соҳиблари лисоний хотирасида сақланиши, бинобарин, улар прецедент шакл бўла олиши матнлар таҳлили орқали исботланган, натижада тилда матннинг прецедент шакли мавжуд бўлиши далилланган;

ўзбек тилидаги прецедент номлар, прецедент жумлалар ва прецедент матнларнинг лингвокультурологик хусусиятлари, хусусан,  уларнинг тил соҳиблари образли тафаккур тарзи билан  алоқадор жиҳатлари аниқланган;

ўзбек тилидаги бадиий матнларда оҳанг ва ассоциатив сўзлар инсоний ҳиссиётларни аниқ ифодаловчи энг актуал тил бирликлари сифатида воқе бўлиши  кўрсатиб берилган;

ўзбек тилидаги бадиий матнлар яратилишида ўхшатиш, жонлантириш ва тасаввурнинг ўрни аниқланган;

халқ мақоллари, турғун ўхшатишлар, метафоралар ҳамда нутқий этикетларнинг энг муҳим лингвомаданий бирликлар эканлиги ҳақидаги илмий қарашлар ўзбек тилидаги матнларни таҳлил қилиш асосида тасдиқланган.

   IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

тадқиқотчининг ўзбек адабий тили лексикасининг ривожланиш тамойиллари, ўзлашган сўзларни қўллашнинг адабий меъёрлари ва терминэлементлар маъносини изоҳлашнинг илмий асосларига доир назарий хулосалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги 311-сонли қарори ва унга илова қилинган “Давлат дастури” га асосан тайёрланган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (3–4-жилдлар)га татбиқ этилиши натижасида Х,Ч,С ҳарфларига оид 247 та янги сўз изоҳи қўшилган, 1000 га яқин  сўзнинг юзага келиши тарихи аниқланиб, нутқий жараёнда муқобил лексемаларни қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Лексикографик тадқиқотлар амалиётига тил бирликлари маъносини ўзбек халқининг ўзига хос миллий тафаккури, маданияти ва қадриятларидан келиб чиқиб изоҳлаш усуллари жорий этилган. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги маълумотларни янада такомиллаштириш орқали ўзбек халқи тафаккури ва нутқ маданияти юксалишига самарали таъсир кўрсатишга эришилган;

ўхшатишларни лексикографик жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда изоҳлашнинг илмий асосларига доир умумлашмалар ҳамда назарий концепциялар ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик тарихида илк бор яратилган “Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати”да қўлланилиши натижасида 530 дан ортиқ турғун ўхшатишларнинг маъноси изоҳлаб берилган. Тадқиқотчининг муайян халқ ёки этник бирликнинг миллий образли тафаккури, объектив борлиққа субъектив-ҳиссий муносабати, маълум тушунчаларни баҳолаш меъёрлари тилда акс этиши ҳақидаги назарий хулосалари Ш,Э,Ю,Я,Ў,Қ,Ғ,Ҳ ҳарфларига оид луғат мақолаларида ўз ифодасини топган. Луғатдан таълим тизимида бадиий асар тили ва услубини, нутқнинг коммуникатив сифатларини таҳлил қилишда қўлланма сифатида фойдаланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish