Рахмонова Шахризода Лазиз қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларда когнитив ривожланишни шакиллантиришни педагогик-психологик омиллари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология, ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/P1464.
Илмий раҳбар: Сутанова Шахноза Мирхалиловна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Шавкат Шухратович, психология фанлари доктори (DSc) доцент; Тиллашайхова Хосият Азаматовна, психология фанлари доктори (DSc) доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача ёшдаги болаларда когнитив ривожланишга оиладаги депривасия та'сирининг психологик хусусиятларини оʻрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
психик депривациянинг мактабгача тарбия ёшидаги болаларда майда ва йирик моториканинг ривожланиш сур'ати ҳамда сифат кўрсаткичларига салбий та'сир кўрсатиши илмий жиҳатдан аниқланган бўлиб, бунда моторика ривожланишидаги ортда қолиш даражаси депривацион муҳитда ўтказилган вақт давомийлигига пропорсионал равишда кучайиб бориши ёш даврларига кўра ўзига хос намоён бўлиш хусусиятлари аниқланган;
мактабгача ёшдаги болаларда психик депривациянинг вужудга келишига таъсир этувчи обектив (атроф-муҳитнинг чекланганлиги ва ёпиқ турдаги муассаса шароити) ҳамда субектив (катталарнинг болаларга нисбатан эмоционал муносабати ва эътибор сифати) омиллар гуруҳи ўзаро узвий боғлиқликда намоён бўлиб, субектив омилнинг устуворлиги обектив муҳит таъсирини кучайтирувчи ёки юмшатувчи восита сифатида хизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаётий муҳим эҳтиёжлари (хавфсизлик, муҳаббат ва мустақиллик) қондирилмаслиги уларда когнитив соҳа ривожланишининг секинлашувига диққат, хотира ва тафаккур жараёнларининг изчил пасайишига олиб келиши ҳамда бу ҳолат билишга оид мотивациянинг заифлашуви ва ўрганишга нисбатан қизиқишнинг барқарор сусайиши билан узвий боғлиқлиги исботланган;
оилавий тарбияда эмоционал илиқ муносабатнинг етишмаслиги депривациянинг намоён бўлиш даражасини кучайтирувчи асосий омил эканлиги, бундай муносабат танқислиги болада боғланиш механизмининг бузилиши натижасида эса психик ривожланишнинг эмоционал, ижтимоий ва когнитив соҳаларида барқарор ортда қолиш кузатилишига сабаб бўлиши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшда когнитив ривожланишга депривасия та'сирининг психологик хусусиятлари боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
психик депривациянинг мактабгача тарбия ёшидаги болаларда майда ва йирик моториканинг ривожланиш сур'ати ҳамда сифат кўрсаткичларига салбий та'сир кўрсатиши илмий жиҳатдан аниқланган бўлиб, бунда моторика ривожланишидаги ортда қолиш даражаси депривацион муҳитда ўтказилган вақт давомийлигига пропорсионал равишда кучайиб бориши ёш даврларига кўра ўзига хос намоён бўлиш хусусиятлари аниқланганлиги натижасида Психик депривациянинг мактабгача тарбия ёшидаги болаларда майда ва йирик моториканинг ривожланишига салбий таъсири аниқланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Умумий психология” (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-03-12 № ПМ–183 маълумотномаси) модулига киритилсин;
мактабгача ёшдаги болаларда психик депривациянинг вужудга келишига таъсир этувчи обектив (атроф-муҳитнинг чекланганлиги ва ёпиқ турдаги муассаса шароити) ҳамда субектив (катталарнинг болаларга нисбатан эмоционал муносабати ва эътибор сифати) омиллар гуруҳи ўзаро узвий боғлиқликда намоён бўлиб, субектив омилнинг устуворлиги обектив муҳит таъсирини кучайтирувчи ёки юмшатувчи восита сифатида хизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланганлиги мактабгача ёшдаги болаларда психик депривация вужудга келишига таъсир этувчи обектив (атроф-муҳит ва ёпиқ муассаса таъсири) ва субъектив (катталарнинг болаларга эмосионал муносабати) омиллар аниқланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Умумий психология” (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-03-12 № ПМ–183 маълумотномаси) модулига киритилсин;
мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаётий муҳим эҳтиёжлари (хавфсизлик, муҳаббат ва мустақиллик) қондирилмаслиги уларда когнитив соҳа ривожланишининг секинлашувига диққат, хотира ва тафаккур жараёнларининг изчил пасайишига олиб келиши ҳамда бу ҳолат билишга оид мотивациянинг заифлашуви ва ўрганишга нисбатан қизиқишнинг барқарор сусайиши билан узвий боғлиқлиги исботланганлиги натижасида мактабгача ёшдаги болаларда ҳаётий муҳим эҳтиёжларининг қондирилмаслигининг болада когнитив соҳа ривожланишига салбий таъсири ҳамда билишга оид мотивларнинг йўқолишига олиб келиши аниқланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Умумий психология” (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-03-12 № ПМ–183 маълумотномаси) модулига киритилсин;
оилавий тарбияда эмоционал илиқ муносабатнинг етишмаслиги депривациянинг намоён бўлиш даражасини кучайтирувчи асосий омил эканлиги, бундай муносабат танқислиги болада боғланиш механизмининг бузилиши натижасида эса психик ривожланишнинг эмоционал, ижтимоий ва когнитив соҳаларида барқарор ортда қолиш кузатилишига сабаб бўлиши илмий жиҳатдан асосланганлиги натижасида (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-03-12 № ПМ–183 маълумотномаси) депривациянинг намоён бўлишига оиладаги эмоционал илиқ муносабатнинг етишмаслиги салбий таъсир кўрсатиши ҳамда бунинг натижасида болаларда психик ривожланишда ортда қолиш кузатилиши аниқланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Психофизиология” модулига киритилсин.