Юсупов Хасанбой Баходир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Наманган вилоятида урбанизация ривожланишининг ижтимоий-географик жиҳатлари (таълим ва соғлиқни сақлаш мисолида)”, 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Gr407.
Илмий раҳбар: Исаев Акбаржон Абдулхамидович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2026.10.04.Gr.04.11.
Расмий оппонентлар: Мавланов Ахмаджон Муҳаммадович, география фанлари доктори, доцент; Абдувалиев Хайитбой Абдуғаниевич, география фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилояти урбанизация жараёнларининг ижтимоий-географик хусусиятларини, хусусан таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларининг ривожланишидаги ўрнини аниқлаш, “ижтимоий урбанистик босим” даражасини баҳолаш ҳамда ҳудудий режалаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
урбанизация шароитида ижтимоий инфратузилмага тушадиган юкламани ифодаловчи «ижтимоий урбанистик босим» тушунчасининг илмий-назарий мазмуни бойитилиб, унинг таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари мисолида кўрсаткичлар тизими ҳамда ҳисоблаш формуласи орқали миқдорий ўлчанишини таъминловчи методик ишланмалар такомиллаштирилган;
Наманган вилояти урбанизациясининг 2045-йилгача бўлган истиқболли ривожланиши прогноз қилиниб, шу прогноз натижалари асосида таълим ва соғлиқни сақлаш инфратузилмаси обектларини ҳудудий жойлаштириш ва узоқ муддатли режалаштириш параметрлари илмий асосланган;
географик ахборот тизимлари (ГАТ) ва статистик маълумотлар асосида вилоятнинг таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда урбанизациялашган ҳудудларидаги ижтимоий урбанистик босимнинг мавзули карталари илк бор яратилиб, урбанизация жараёнларининг ижтимоий соҳаларга таъсири комплекс баҳоланган;
урбанизация жадал кечаётган ҳудудларда ҳудудий юкламани инобатга олган ҳолда таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари қувватини оқилона тақсимлашга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Наманган вилояти да урбанизация ривожланишининг ижтимоий-географик жиҳатлари, муаммолари ва истиқболларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
“Ижтимоий урбанистик босим” тушунчаси такомилаштирилган ва ижтимоий соҳалар, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларига тушадигон урбанистик юкламани баҳолаш методикасидан урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика марказининг 2026-йил 14-январдаги 07/6-сон маълумотномаси). Бу тушунча урбанизациялашган ҳудудларда аҳоли зичлиги ва ижтимоий хизматлар (таълим, сог'лиқни сақлаш) ўртасидаги номутаносибликни географик жиҳатдан аниқлаш имконини берган;
ижтимоий соҳалар, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ижтимоий урбанистик босим даражасини аниқлаш методикасидан ҳудудларнинг ижтимоий урбанистик босимини аниқлашда амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика марказининг 2026-йил 14-январдаги 07/6-сон маълумотномаси). Натижада, бу методика ҳудуднинг урбанизация даражаси, аҳолининг ўсиши ҳамда ижтимоий обектларнинг қувват коеффициентларининг ўзаро боғлиқликларини аниқлаш имконини берган;
ГАТ дастурлари асосида Наманган вилоятининг ижтимоий-географик ва ижтимоий урбанистик босим карталари (таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича), вилоят аҳолисининг жойлашуви, вилояти саноати бўйича тайёрланган карталардан Наманган вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси тизимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика марказининг 2026-йил 14-январдаги 07/6-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу карталар урбанизациялашган ҳудудлардаги ижтимоий обектларнинг ҳудудий жойлашуви ва мавжуд ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда муаммоли ҳудудларни аниқлаш имконини берган;
урбанизация жараёнларининг ижтимоий соҳаларга таъсирини баҳолаш асосида 2045-йилгача бўлган даври учун вилоятда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини режалаштириш бўйича ишлаб чиқилган истиқболли режа ва таклифларидан Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси тизимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика марказининг 2026-йил 14-январдаги 07/6-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг келгуси демографик ҳолати ва урбанизация тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий обектларни жойлаштиришнинг ҳудудий стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish