Хасанов Анвар Муроталиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийсида бодом зараркунандалари биоэкологияси ва биоценозда улар сонини бошқариш усуллари”, 06.01.09 –Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD /Qx637.
Илмий раҳбар: Жумаев Расул Ахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qх.01.01.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Баҳодир Рўзимбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Хайтмуратов Арслонбек Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бодом биоценозида учрайдиган зараркунандаларнинг биоэкологиясини ўрганиш, уларнинг тур таркибини аниқлаш, шунингдек морфологик ва молекуляр (ДНК) систематик идентификацияни амалга ошириш ҳамда бодом ариси (мевахўри) сонларини бошқаришда қўлланиладиган кураш воситаларининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси бодом биоценозида учрайдиган Eurytomidae, Coccidae va Aphididae оиласининг асосий вакилларини биоэкологияси ўрганилган ва фитофаглик хусусиятлари аниқланган;
бодом ариси (мевахўри) (Eurytoma samsonovi Vass.) турининг молекуляр (ДНК) идентификaцияси аниқланган, полемераза занжири реакцияси таҳлил қилинган ҳамда олинган маълумотлар халқаро ҳашаротлар генбанкига (NCBI) киритилган;
бодом биоценозида 6 та туркум, 12 та оила ва 39 та турдаги энтомофаг популяциялари ривожланиши ва турли даражаларда учраши аниқланган;
Trichogramma dendrolimi, Trichogramma pintoi va Bracon hebetor турларини бодом биоценозларида Lepidoptera туркум вакилларига қарши қўлланиладиган Аваунт 15 % э.к. (0.4 л/га) инсектициди билан биргаликда кўлланилганида 82,6 % биологик самарадорликга эришилган;
бодом биоценозида шафтоли шираси (Myzodes persicae) зараркунандасига қарши олтинкўз (Chrysopa septempunctata) энтомофаги қўлланилганида 81,8% биологик самарага эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсида бодом зараркунандалари биоэкологияси ва биоценозда улар сонини бошқариш усуллари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“Бодом (Amygdalis communis L.) зараркунандаларини биоэкологияси ва уларга қарши кураш усуллари” номли тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2025 йил 27 август 05/06-04-492-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Олий таълим муассасалари ўқув ва илмий ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда боғдорчиликка ихтисослашган фермер ва дехқон хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
бодом биоценозида учрайдиган зараркунандаларни тур-таркиблари, турли популяцияларини тарқалиши ва улар сонини бошқаришда Tvingo sus.k va A’lfa toro 15% кимёвий препаратларини қўлланилиши Фарғона вилояти Қува туманида “Қува томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий марказ томорқа хизмати” МЧЖ 10 га майдонида ҳамда Фарғона туманининг Ўрмон хўжалиги “Каптархона” бўлимининг 12 га майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2025 йил 27 август 05/06-04-492-сон маълумотномаси). Натижада биологик самарадорлик 94,6% ни ташкил этган;
бодом биоценозида учрайдиган бодом арисига (мевахўри) (Eurytoma samsonovi Vass.) қарши Espero ва A’lfa toro 15% кимёвий препаратлари Андижон вилояти Избоскан тумани “Абдуқодиржон асл мероси” ф/х нинг 6,2 га ҳамда Пахтаобод тумани “Organic Garden of Almond” ф/х нинг 81 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2025 йил 27 август 05/06-04-492-сон маълумотномаси). Натижада биологик самарадорлик 95% ни ташкил этган;
бодом биоценозида учрайдиган зараркунандаларга қарши олтинкўз энтомофагини 1:5 нисбатда қўллаш Андижон вилояти Избоскан тумани “Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчмлик ва виночилик ИТИ” тажриба станциясида 1,0 га ва Асака тумани “Rivoj invest agro” ф/х 15 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2025 йил 27 август 05/06-04-492-сон маълумотномаси). Натижада биологик самарадорлик ўртача 81,8% ни ташкил этган. Шунингдек бодом биосенозида учрайдиган зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик усулларни интеграсия қилиш технологияси ишлаб чиқилган ва бодом боғларидан гектарига 6,5 ва 7,0 сентнер қўшимча ҳосил сақлаб қолиш имконини берган.