Махмудов Ўткир Ҳайдаровичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Навбатлаб экиш тизимларида янги турдаги экинларни алмашлаб экишнинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири (Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.01. –Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Qx.262.
Илмий маслаҳатчи: Халиков Баходир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qх.01.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хашимов Иброхим Набиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида янги турдаги экинларни қисқа навбатли алмашлаб экишнинг турли тизимларида (1:1, 1:2, 2:1) асосий, такрорий ва ўтмишдош экин сифатида тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ҳамда ғўзадан мўл ва сифатли ҳосил олишдаги самарадорлигини аниқлаш, асосий, такрорий ва оралиқ экинларни уйғунлашган компонентларини ишлаб чиқиш орқали қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларини такомиллаштириш, дуккакли экин-кроталариянинг мақбул экиш муддати, маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида янги турдаги экинларни қисқа навбатли алмашлаб экишнинг турли тизимларида (1:1, 1:2, 2:1) асосий, такрорий ва ўтмишдош экин сифатида тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ҳамда ғўзадан мўл ва сифатли ҳосил олишдаги самарадорлигини аниқлаш, асосий, такрорий ва оралиқ экинларни уйғунлашган компонентларини ишлаб чиқиш орқали қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимлари такомиллаштирилган;
дуккакли экин-кроталариянинг мақбул экиш муддати, маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартибини ишлаб чиқилган;
қисқа навбатли алмашлаб экишнинг турли тизимларида (1:1, 1:2, 2:1) асосий, такрорий ҳамда оралиқ экинларни ҳамда кроталарияни тупроқнинг агрофизикавий, агрокимёвий ва микробиологик хосса-хусусиятларига таъсири аниқлаб берилган;
қисқа навбатли алмашлаб экишнинг турли тизимларида (1:1, 1:2, 2:1) асосий, такрорий ҳамда оралиқ экинлар ҳамда кроталариянинг тупроқдан озиқа элементларини ўзлаштириши ҳамда тупроқда қолдирган органик масса (илдиз ва анғиз) миқдори аниқланган;
асосий, такрорий ҳамда оралиқ экинлар ва кроталария томонидан тупроқда қолдирилган органик масса таркибидаги озиқа элементлари миқдори, уларни тупроққа қайтиши ва мувозанати ўрганилган;
қисқа навбатли алмашлаб экишнинг такомиллаштирилган тизимларида асосий, такрорий ва оралиқ экинларнинг ўтмишдош экин сифатида ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, пахта толаси сифати ҳамда тупроқ унумдорлигига таъсири аниқланган;
кроталариядан мўл ва сифатли дон ҳосили олишда унинг мақбул экиш муддати, маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартиблари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларини такомиллаштириш орқали тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини ошириш, янги турдаги экин-кроталарияни парваришлашнинг агротехник элементларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
“Қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида тупроқ унумдорлиги ҳамда ғўза ҳосилдорлигини оширишда асосий, такрорий ва оралиқ экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар” (Тошкент вилояти мисолида) ҳамда “Кроталария (Crotalaria juncea) етиштириш бўйича тавсиялар” (Тошкент вилояти мисолида) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 6-май санасидаги 05/04-04-406–сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва агрокластерлар учун қўлланма сифатида қўлланилмоқда.
Қисқа навбатлаб алмашлаб экишнинг 1:1, (кроталария + шабдор + берсим : ғўза), 1:2, (кроталария + шабдор + берсим : ғўза : ғўза), 2:1, (кузги буғдой + кроталария : кузги буғдой + кроталария + шабдор + берсим : ғўза) каби тизимларида Тошкент вилоятининг Бўка туманида 39 га, Пискент туманида 41 га ҳамда Ўртачирчиқ туманида 17 га, жами вилоят бўйича 97 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 6-май санасидаги 05/04-04-406–сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган қисқа навбатлаб алмашлаб экишнинг 1:1, (кроталария + шабдор + берсим : ғўза) тизимларида оралиқ экин экилмаганга нисбатан мос равишда қўшимча 8,0 ц/га пахта ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 57,4% га юқори бўллишига эришилган.
Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини ошириш учун қисқа навбатлаб экишнинг 1:2, кузги буғдой + кроталария + шабдор + берсим: ғўза: ғўза ҳамда 2:1, Кузги буғдой + кроталария: кузги буғдой + кроталария + шабдор+берсим: ғўза алмашлаб экиш тизимлари ишлаб чиқилган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 6-май санасидаги 05/04-04-406–сон маълумотномаси). Натижада, қисқа навбатлаб экишнинг 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (кроталария) + оралиқ экин шабдор + берсим: икки йил ғўза: ғўза тизмида ёз-кузги муддатларда такрорий экин сифатида кроталария парваришланиб 18,850 т/га кўк масса ҳосили олиниб, илдиз ва анғиз қолдиқлари қолган жойга куз-қиш-эрта баҳорги муддатларда оралиқ экин сифатида (шабдор+берсим) экинларини қўшиб экиб парваришланганда 250,2 ц/га кўк масса ҳосили олинган. Илдиз ва анғиз қолдиқлари шудгор остига ҳайдаб юборилганда тупроқ унумдорлиги яхшиланиб пахта ҳосили, сифати юқори бўлиши тадқиқотлар орқали илмий асосланган. Тавсия этилган қисқа навбатлаб экишнинг 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (кроталария) + оралиқ экин шабдор + берсим: икки йил давомида кетма-кет ғўза: ғўза экиш тизми қўлланилганда, ҳеч қандай такрорий ва оралиқ экин экилмаганга нисбатан қўшимча 9,0-8,0 қг/га пахта ҳосили олишга эришилган. Шунингдек, тадқиқот ишида 2:1, Кузги буғдой + кроталария: кузги буғдой + кроталария + шабдор+берсим: ғўза алмашлаб экиш тизими жорий қилиниши натижасида икки йил кузги буғдой ва ундан сўнг такрорий экин сифатида кроталария парваришланганда 19,100 т/га кўк масса ҳосили олиниб, ундан сўнг ушбу майдонга куз-қиш-эрта баҳорги муддатларда оралиқ экинлар шабдор-берсим икки компонентли аралашмаси парваришланганда 255,6 ц/га кўк масса ҳосили олинган. Илдиз ва анғиз қолдиқлари шудгор остига ҳайдаб юборилганда тупроқда озиқа моддалар миқдори ортиб, ундан сўнг бир йил ғўза парваришланганда назоратга нисбатан пахта ҳосили қўшимча 10,6 ц/га ни, рентабеллик даражаси 58,9 % га юқори бўлишга эришилган.
Кроталарияни мақбул экиш муддатида (01-10.04) экилиб, маъдан ўғитларни N80P120K80 кг/га меъёрини қўллаб, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-80-70 % намликда суғоришга оид тавсияларга асосланиб, ишлаб чиқаришда тажрибалар Тошкент вилоятининг Бўка туманида 47 га, Пискент туманида 44 га, Ўртачирчиқ туманида 20 га, жами 111 гектар гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 6-май санасидаги 05/04-04-406–сон маълумотномаси). Натижада кроталария мақбул агротехникага мос холда парвариш қилинганда назоратга нисбатан 11,4-12,3 ц/га миқдорида қўшимча дон ҳосили олиниб, шартли соф фойда 3850900 сўм/га ни, рентабеллик даражаси 55,3 % бўлишига эришилган.