Акилова Ипархан Галиповна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вертеброген дорсалгияларни ташхислаш ва даволашда ультратовуш текширувининг ўрнини такомиллаштириш», 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3586.
Илмий раҳбар: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01.
Расмий оппонентлар: Джураева Нигора Мухсумовна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимбаева Гульнара Саттаровна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт универститети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бел-думғаза бўлими ультратовуш текширувининг «қизил байроқлар»сиз вертеброген дорсалгияли беморларни йўналтириш алгоритмидаги бирламчи диагностик филтр сифатидаги ролини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор учта тана массаси индекси стратасида (< 25, 25–30, 30–35 кг/м²) сканерлаш параметрларини табақалаштирган, олтита миқдорий параметрни ўз ичига олади ва ТМИ ≤ 35 кг/м² бўлган беморларда қўлланилишга қаратилган бел-думғаза бўлимининг стандартлаштирилган полипозицион ультратовуш протоколи ишлаб чиқилган;
бел умуртқа пўғонаси ультратовуш текширувининг магнит-резонанс томография ва мультиспирал компьютер томографияга нисбатан сегментлар кесимида тана массаси индекси стратлари бўйича дифференциациялаган ҳолда сезгирлик ва спецификлик кўрсаткичлари аниқланган;
илк бор клиник-сонографик диссоциация феномени миқдорий жиҳатдан баҳоланиб, яллиғланишнинг ультратовуш белгилари сақланган ҳолда терапияни эрта тўхтатиш 3 ой давомида қайталанишнинг нисбий хавфини 5,3 маротаба ошириши исботланган;
илк бор шошилинч хавф омилларисиз вертеброген дорсалгияли беморларни МРТ га йўналтиришнинг ҳажмини қисқартиришга қаратилган клиник-сонографик ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вертеброген дорсалгияда бел-думғаза бўлими ультратовуш текширувининг диагностик самарадорлигини ўрганишдан олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор бел-думғаза бўлимининг стандартлаштирилган полипозицион ультратовуш протоколи учта тана массаси индекси стратаси (< 25, 25–30, 30–35 кг/м²) бўйича сканерлаш параметрлари табақалаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган. Тегишли таклифлар «Ультратовуш визуализацияси асосида вертеброген дорсалгияларда диагностик алгоритмни оптималлаштириш» услубий тавсияларига киритилган бўлиб, улар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Олимлар кенгашининг 2025 йил 25 декабрдаги йиғилишида (46-сон баённома) тасдиқланган ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номли клиникаси (2026 йил 30 январдаги 14и/ч-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали (2026 йил 12 январдаги 6/2-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг хулосасига мувофиқ). Ижтимоий самарадорлиги: стандартлаштирилган УТ-протоколини жорий этиш аҳолига бирламчи бўғинда юқори технологияли нур диагностикасига тенг кириш имконини беради ва нур юкламасини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: асосланмаган МРТ йўлланмалари ҳажмини камайтириш қимматбаҳо инфратузилмага юкни туширади ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини оптималлаштиради. Хулоса: ишлаб чиқилган УТ-протокол бирламчи бўғин клиник амалиётига жорий этиш учун илмий асосланган ва амалий самарали тавсия ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор бел умуртқа пўғонаси ультратовуш текширувининг магнит-резонанс томография ва мультиспирал компьютер томографияга нисбатан сегментлар кесимида тана массаси индекси стратлари бўйича дифференциациялаган ҳолда сезгирлик ва спецификлик кўрсаткичлари баҳоланган; олинган сезувчанлик 85–92%, ўзига хослик 90–95% (ТМИ < 30 кг/м²) ва УТ-топилмаларнинг референс билан ўртача тасдиқланиш даражаси 92,3% ни ташкил этди. Тегишли таклифлар «Ультратовуш визуализацияси асосида вертеброген дорсалгияларда диагностик алгоритмни оптималлаштириш» услубий тавсияларига киритилган бўлиб, улар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Олимлар кенгашининг 2025 йил 25 декабрдаги йиғилишида (46-сон баённома) тасдиқланган ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номли клиникаси (2026 йил 30 январдаги 14и/ч-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали (2026 йил 12 январдаги 6/2-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг хулосасига мувофиқ). Ижтимоий самарадорлиги: УТТ диагностик аниқлигининг объектив маълумотлари «қизил байроқлар»сиз беморларда методнинг бирламчи фильтр сифатида қўлланилишини асослайди. Иқтисодий самарадорлиги: носпецифик бел оғриғида УТ-усулни МРТ ўрнига асосланган ҳолда қўллаш соғлиқни сақлаш тизимида қимматбаҳо текширувларни алмаштириш орқали сезиларли маблағни тежайди. Хулоса: УТТнинг миқдорий валид қилинган диагностик самарадорлиги методни тегишли категориядаги беморларда бирламчи диагностик модаллик сифатида тавсия этишга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор клиник-сонографик диссоциация феномени миқдорий баҳоланган ва 3 ой давомида терапияни эрта тўхтатишда қайталанишнинг нисбий хавфи беш маротаба ошиши исботланган (РР = 5,3; 95% ИИ 2,8–10,1; р < 0,001). Тегишли таклифлар «Ультратовуш визуализацияси асосида вертеброген дорсалгияларда диагностик алгоритмни оптималлаштириш» услубий тавсияларига киритилган бўлиб, улар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Олимлар кенгашининг 2025 йил 25 декабрдаги йиғилишида (46-сон баённома) тасдиқланган ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номли клиникаси (2026 йил 30 январдаги 14и/ч-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали (2026 йил 12 январдаги 6/2-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг хулосасига мувофиқ). Ижтимоий самарадорлиги: сонографик санация мезонини қўллаш даволашнинг якунланишини эрта объективлаштириш ва орқа таянч комплекс яллиғланиш патологиясининг қайталанишини сезиларли камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: такрорий мурожаатларнинг частотаси, такрорий ташхис ва даволаш харажатларининг, меҳнат қобилиятининг тикланишидаги тезлашишнинг пасайиши натижасида соғлиқни сақлаш тизимига юкнинг камайиши. Хулоса: терапиянинг объектив якунланганлиги мезони самарали деб топилган ва кенг жорий этиш учун тавсия этилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор шошилинч хавф омилларисиз вертеброген дорсалгияли беморларни МРТ га йўналтириш ҳажмини қисқартиришга қаратилган клиник-сонографик ёндашув ишлаб чиқилган; у носпецифик бел оғриғида МРТ га йўлланмалар ҳажмини 32% га камайтиришни ва «қизил байроқлар»ли беморлар учун МРТ га киришни 1,8 маротаба тезлаштиришни таъминлайди. Тегишли таклифлар «Ультратовуш визуализацияси асосида вертеброген дорсалгияларда диагностик алгоритмни оптималлаштириш» услубий тавсияларига киритилган бўлиб, улар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Олимлар кенгашининг 2025 йил 25 декабрдаги йиғилишида (46-сон баённома) тасдиқланган ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номли клиникаси (2026 йил 30 январдаги 14и/ч-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали (2026 йил 12 январдаги 6/2-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг хулосасига мувофиқ). Ижтимоий самарадорлиги: фенотипга хос терапевтик тактика билан тўрт треклли йўналтирилиш беморларни индивидуал олиб бориш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: асосланмаган нейровизуализация ҳажмининг қисқариши, якуний ташхисгача бўлган вақтнинг 40% га қисқариши ва нотўғри бирламчи йўналтирилиш улушининг 73% дан 22% гача камайиши популяция миқёсида сезиларли иқтисодий самарадорликни таъминлайди; ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир бемор учун ўртача иқтисодий тежам тахминан 835000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ишлаб чиқилган клиник-сонографик йўналтирилиш алгоритми ўзининг клиник ва ташкилий самарадорлигини исботлаган ва амалий қўллашга тавсия этилган.