Жуманова Шохиста Рофиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида 

I.Умумий маълумотлар.  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи инглизча таржималарининг лингвомаданий ва стилистик таҳлили”, 10.00.06– Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4632.
Илмий раҳбар: Хушмуродова Шаҳноза Шаймонкуловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07.
Расмий оппонентлар: Бобокалонов Рамазон Ражабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қўлдошев Ўктам Ўрозович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади А. Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романининг инглизча таржималарини аслият билан қиёсий баҳолаш, уларнинг лингвомаданий, стилистик ва когнитив адекватлик даражасини аниқлаш, шунингдек, таржимон ва муаллифнинг когнитив оламини лисоний-когнитив парадигма асосида очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
“Кеча ва кундуз” романи инглизча таржималарида муаллиф бадиий тафаккури, маданий компетенсияси ва воқеликни консептуаллаштириш модели қайта семантизация қилиниши аниқланиб, “эркинлик”, “миллий ўзлик”, “аёл қадр-қиммати”, “кундошлик” каби асосий консептларнинг инглиз тилидаги ифодасида метафорик трансформация, семантик торайиш ва маданий нейтраллашув жараёнлари очиб берилган;
асар таржималаридаги миллий-маданий бирликлар ва ибораларнинг семантик мослашуви ҳамда бадиий образлар трансформацияси баҳоланиб, таржимонлар томонидан когнитив компенсация усули қўллангани аниқланган ҳамда таржимада когнитив адекватлик тушунчасининг аҳамияти очиб берилган;
шеърий сегментлар, поетик образлар ва бадиий тасвир воситаларининг инглиз тилига ўгирилишида қўлланган транспозиция, модуляция, экспансия ва компенсация каби усуллар тизимлаштирилиб, архаик ва тарихий лексемаларнинг этнолингвистик мазмуни ҳамда уларнинг маданий имплементация даражаси очиб берилган;
асардаги содда гапларнинг ҳиссий-интенсивликни ифода этувчи восита сифатидаги функсияси ҳамда инглиз таржималарида уларнинг просодик ва прономинал воситалар орқали қисман қайта яратилиши, шунингдек, мураккаблашган содда гаплар таржимасида мантиқий тузилманинг соддалашиши натижасида ўзбек тилига хос эмотив дискурснинг инглиз тилида логик дискурсга трансформацияланиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чўлпоннинг  “Кеча ва кундуз” романи инглизча таржималарини лингвомаданий, стилистик ҳамда лисоний-когнитив таҳлил қилиш асосида:
муаллифнинг бадиий тафаккури, маданий компетенсияси ва воқеликни консептуаллаштириш модели қайта семантизация қилиниши аниқланди, “эркинлик”, “миллий ўзлик”, “аёл қадр-қиммати”, “кундошлик” каби асосий консептларнинг инглиз тилидаги ифодасида метафорик трансформация, семантик торайиш ва маданий нейтраллашув жараёнлари очиб берилганлигига оид хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 9-июндаги 317/1-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш ушбу лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савияси ошишига хизмат қилган;
асар таржималаридаги миллий-маданий бирликлар ва ибораларнинг семантик мослашуви ҳамда бадиий образлар трансформацияси ўрганилиб, таржимонлар томонидан когнитив компенсация усули қўллангани аниқланган ва таржимада когнитив адекватлик тушунчасининг аҳамияти амалий далиллар билан очиб берилганлигига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 19-апрелдаги 813/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ишлар бадиий матн таржимасига оид илмий ва амалий далиллар билан бойитилишига эришилган;
шеърий сегментлар, поетик образлар ва бадиий тасвир воситаларининг инглиз тилига ўгирилишида қўлланган транспозиция, модуляция, экспансия ва компенсация каби усуллар тизимлаштирилиб, архаик ва тарихий лексемаларнинг этнолингвистик мазмуни ҳамда уларнинг маданий имплементация даражаси очиб берилганлигига доир янгилик ва хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 25-апрелдаги 01-03/494-сон маълумотномаси). Натижада “Садоқат” ижодий тўгараги аъзоларида бадиий асар тили ва ёзувчи услубини ўрганишда қиёсий адабиётшуносликнинг ўрни, ўзбек ва инглиз таржимашуносларининг бадиий таржима масалалари хусусидаги назарий қарашлари, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти намуналарини инглиз тилига таржима қилишнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганишга оид маълумот ва билимлари такомиллашуви таъминланган;
асардаги содда гапларнинг ҳиссий-интенсивликни ифода этувчи восита сифатидаги функсияси ҳамда инглиз таржималарида уларнинг просодик ва прономинал воситалар орқали қисман қайта яратилиши, шунингдек, мураккаблашган содда гаплар таржимасида мантиқий тузилманинг соддалашиши натижасида ўзбек тилига хос эмотив дискурснинг инглиз тилида логик дискурсга трансформацияланиши исботланганлигига оид янгиликлардан Самарқанд вилоят телевидениясининг 2024-йил 6-майда эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” ва “Учқун” телекўрсатувларида фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилояти келерадиокомпаниясининг 2024-йил 6-майдаги 01-07/98-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда ўзбек таржимашунослиги ва унинг ривожланиши, хусусан бадиий таржима ва унда миллий ўзига хосликнинг ифодаланиши, таржимон маҳорати, миллийлик ва ўзбек урф-одатларининг бошқа тилга таржима қилинишига оид илмий билимлари бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish