Аминова Гулзор Холмуродовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лалмикор майдонларда озуқабоп арпанинг глобал иқлим ўзгаришлари стресс омилларига чидамли бошланғич ашёларини яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Qx1883
Илмий раҳбар: Мамарахимов Бунёд Икромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01.
Расмий оппонентлар: Орипов Шерали Холбоевич, қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим; Сарманов Шерзод Шермахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жаҳон генофондидан интирадуксия қилинган нав ва тизмалардан фойдаланган ҳолда, лалмикор майдонлар учун қурғоқчиликка, иссиқликка бардошли ҳамда юқори ҳосил берадиган арпанинг янги бошланғич ашёларини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор лалмикор майдонларда арпанинг (Ҳ.дистиcум Л., Ҳ. вулгаре Л.) тур хилларига оид бўлган арпанинг озуқа бирлиги юқори ҳосилдор, эртапишар ҳамда йиллар мобойнида барқарор ҳосил берадиган маҳаллий ва жаҳон коллекциясидан 183 та нав ва намуналари селексион кўрсаткичлари бўйича баҳоланган ҳамда улардан ҳар томонлама қимматли-хўжалик белгилар мажмуасига эга бўлган бошланғич манбалар ажратиб олинган;
қимматли-хўжалик белгилари юқори бўлган арпа нав ва намуналарини қурғоқчилик ва иссиқлик таъсирига бардошлилиги лаборатория ва дала шароитида аниқланган;
лалмикор майдонлар учун халқаро кўчатзорлардан келтирилган арпанинг озуқа бирлига ҳамда дон ҳосилдорлиги юқори бўлган нав ва тизмалари танлаб олинди ва амалий селекцияга тавсия этилган;
арпанинг коллекция намуналари эртапишарлик белгиси билан морфо-биологик, қимматли-хўжалик ҳамда ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамлилик белгилари ўртасидаги ўзаро узвий боғлиқликлари аниқланган;
Лалмикор майдонларга мос жаҳон генофондидан фойдаланган ҳолда, арпанинг озуқа бирлиги юқори ҳосилдор янги 14 та бошланғич ашёлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Арпанинг серҳосил, доннинг озуқабоплиги юқори, иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамли бўлган бошланғич ашёларини яратиш ва жорий этиш бўйича олиб борилган изланишлар натижалари асосида:
Лалмикор деҳқончилик илмий - тадқиқот институти марказий далала тажриба майдонида, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 7,8 гектар, Кўкдала туманида 3,5 гектар, жами 11,3 гектар майдонларда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2026-йил 12 мартдаги 05/05-03-364-сонли маълумотномаси) ҳамда ИСБ-20011 (Темур-3) навининг дон сифати кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги юқори баҳоланган;
кузги арпанинг янги яратилган “Темур-3” (ИСБ-20011) нави Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг лалми ерлар шароитида жами 7,8 гектар, Кўкдала туманида 3,5 гектар, жами 11,3 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026-йил 19 мартдаги 05/05-03-150-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур навдан жанубий минтақаларнинг ноқулай иқлим шароитларида ҳам юқори ҳосил олиб, иқтисодий самарадорликка эришишни таъминлаган. Олинган натижаларга кўра, арпанинг навлари кузги муддатда лалми минтақа тупроқ-иқлим шароитида етиштириш асосида, гектаридан 12,6-14,0 с/га уруғ ҳосилдорлигига эришилган ҳамда андоза Лалмикор навга нисбатан ҳосилдорлик 2-5 с/га юқори бўлиши исботланди ва рентабеллик даражаси 32,3-57,4 фоизни ташкил этган.