Усманова Наргиза Абдугафуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахихориодал касалликларни ангиография модулли оптик когерент томография ёрдамида ташхислаш ва мониторингини такомиллаштириш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Tib3539.
Илмий раҳбар: Файзиева Умида Саноатовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иҳтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Тib.12.01.
Расмий оппонентлар: Измайлов Александр Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Касимова Мунира Садыкжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон кўз касалликлари илмий-тадқиқот институти (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахихориоидал касалликнинг бир томонлама кечишида субклиник ўзгаришларни эрта аниқлаш ва интакт жуфт кўз ҳолатини баҳолаш мақсадида хориоретинал комплекснинг анатомо-топографик ва микротомир ўзгаришларини ангиографик модулли Swept Source ОКТ ёрдамида комплекс баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
макуляр соҳада хориоидея қалинлигининг комплекс топографик ва морфометрик таҳлили амалга оширилди, бу эса фовеоляр, парафовеоляр ва перифовеоляр сегментларни дифференциал баҳолаш билан бирга пахихориоидал ҳолатларда ҳамда турли рефракция турларига эга соғлом шахсларда кўз туби марказий соҳасидаги томирли парданинг регионар топографик хусусиятларида ўзгаришлар аниқланган;
илк бор турли рефракцияга эга соғлом шахслар ва пахихориоидал спектр касалликлари билан оғриган беморларда дастурий таъминот ёрдамида идентификация қилинган хориоидеянинг максимал қалинлик соҳаларида хориоретинал комплекс анатомик тузилмаларининг топографик ўзаро муносабатларидаги ишончли тафовутлар илк бор аниқланган ҳамда ушбу параметрларнинг дифференциал диагностика мезонлари сифатида қўлланилиши мумкинлиги исботланган;
соғлом шахсларда хориоидеянинг максимал қалинлик соҳаларида ангиоархитектоник ва микроциркулятор ўзгаришлар, хусусан хориокапиллярлар гипоперфузияси, Саттлер қатламида томирлараро бўшлиқнинг кенгайиши, Галлер қатламида томирларнинг тартибсиз жойлашуви, сув айирғич чизиғининг қисман сақланиб қолиши, вартикоз веналарнинг ассиметрик жойлашуви ва маҳаллий кенгайиш зоналари аниқланди, бу эса пахихориоидал фенотип асосида ётувчи патофизиологик механизмларни исботлаган;
пахихороидал жараённинг унилатерал кечиши кузатилган беморларнинг интакт жуфт кўзларида асоратланмаган пахихороиднинг потенциал биомаркерлари аниқланган ва верификация қилинган бўлиб, бу ушбу патологияни эрта доклиник ташхислаш ва профилактик мониторинг қилиш истиқболларини очиб бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахихориоид касалликлари бўлган беморларда хориоидеянинг морфометрик, морфологик, шунингдек, қон томир ўзгаришларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 28 мартдаги 05/15-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: макуляр соҳада хориоидея қалинлигининг комплекс топографик ва морфометрик таҳлили амалга оширилди, бу эса фовеоляр, парафовеоляр ва перифовеоляр сегментларни дифференциал баҳолаш билан бирга пахихориоидал ҳолатларда ҳамда турли рефракция турларига эга соғлом шахсларда кўз туби марказий соҳасидаги томирли парданинг регионар топографик хусусиятларида ўзгаришлар аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар "Асоратланмаган пахихороидни эрта субклиник ташхислашда Swept Source ОКТ ангиографиясининг маълумотлилиги" (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 08.09.2025 й) ва "Ёшга боғлик макуляр дегенерациянинг «нам» шакли ва марказий сероз хориоретинопатиянинг сурункали шаклининг дифференциал-диагностик мезонлари" (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 08.09.2025 й) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Миллий тиббиёт маркази (буйруқ № 01-03/121, 27.11.2025 й.) ва Республика клиник офтальмология шифохонаси (буйруқ № 43-П, 13.11.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ТАBS дастурий таъминотидан фойдаланиш соғлом шахсларда клиник кўринишлар ривожланишидан олдин хориоидея қалинлигининг дастлабки ўзгаришларини ўз вақтида аниқлаш имконини беради, бу эса профилактика чораларини эрта бошлашга, касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиришга, марказий кўриш қобилиятини сақлаб қолишга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: ТАBS дастурий таъминоти ёрдамида пахихороидал касалликларни эрта, шу жумладан субклиник даврид қўшимча ускуна ҳамда сарф материалларига доир харажатларсиз аниқлаш имконини беган. Макуляр соҳада хориоидея қалинлигининг объектив топографик ва морфометрик таҳлилини қўллаш диагностика жараёнини оптималлаштириш, асоссиз қўшимча текширувлар ва кеч ташхис қўйиш даврилигини камайтириш имконини беради, бу эса биргаликда пахириоидал спектр касалликларини даволаш харажатларини камайтиришга ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини тежашга олиб келган. Хулоса: макуляр соҳада хориоидея топографияси ва морфометриясини баҳолашнинг объектив ва ноинвазив усулини жорий этиш орқали офталмологик ёрдам сифатини ошириб, пахириоидал касалликларни эрта, шу жумладан субклиник даврида аниқлашни имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор турли рефракцияга эга соғлом шахслар ва пахихориоидал спектр касалликлари билан оғриган беморларда дастурий таъминот ёрдамида идентификация қилинган хориоидеянинг максимал қалинлик соҳаларида хориоретинал комплекс анатомик тузилмаларининг топографик ўзаро муносабатларидаги ишончли тафовутлар илк бор аниқланган ҳамда ушбу параметрларнинг дифференциал диагностика мезонлари сифатида қўлланилиши мумкинлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар "Асоратланмаган пахихороидни эрта субклиник ташхислашда Swept Source ОКТ ангиографиясининг маълумотлилиги" (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 08.09.2025 й) ва "Ёшга боғлик макуляр дегенерациянинг «нам» шакли ва марказий сероз хориоретинопатиянинг сурункали шаклининг дифференциал-диагностик мезонлари" (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 08.09.2025 й) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Миллий тиббиёт маркази (буйруқ № 01-03/121, 27.11.2025 й.) ва Республика клиник офтальмология шифохонаси (буйруқ № 43-П, 13.11.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: идентификация қилинган хориоидеянинг максимал қалинлик соҳаларида хориоретинал комплекс анатомик тузилмаларининг топографик ўзаро муносабатларидаги эрта динамик кузатув ва профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, касалликнинг ривожланиш хавфини камайтириш, кўриш ўткирлигини сақлаб қолиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш тизимига ижтимоий юкни камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Cross Line режимида аниқланган дифференциал-диагностик мезонлардан қўшимча асбоб-ускуналар ва текширувларсиз фойдаланиш имконияти билан изоҳланади, бу пахихориоидал касалликлар ташхиси аниқлигини ошириш, асоссиз қўшимча текширувлар ҳажмини қисқартириш ҳамда касалликни эрта ва аниқроқ аниқлаш ҳисобига даволаш харажатларини камайтириш имконини берган. Хулоса: хориоидеянинг қалинлашган соҳаларида Cross Line режимида аниқланган объектив дифференциал-диагностик мезонларни жорий этиш орқали офталмологик ёрдамнинг сифати ва аниқлиги оширилди, бу эса хориоидеянинг бошланғич морфологик ўзгаришларини пахихориоидал спектр касалликларининг клиник кўринишлари ривожланишидан олдин эрта ташхислашни таъминлаган.
учинчи илмий янгилик: соғлом шахсларда хориоидеянинг максимал қалинлик соҳаларида ангиоархитектоник ва микроциркулятор ўзгаришлар, хусусан хориокапиллярлар гипоперфузияси, Саттлер қатламида томирлараро бўшлиқнинг кенгайиши, Галлер қатламида томирларнинг тартибсиз жойлашуви, сув айирғич чизиғининг қисман сақланиб қолиши, вартикоз веналарнинг ассиметрик жойлашуви ва маҳаллий кенгайиш зоналари аниқланди, бу эса пахихориоидал фенотип асосида ётувчи патофизиологик механизмларни исботлаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар "Асоратланмаган пахихороидни эрта субклиник ташхислашда Swept Source ОКТ ангиографиясининг маълумотлилиги" (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 08.09.2025 й) ва "Ёшга боғлик макуляр дегенерациянинг «нам» шакли ва марказий сероз хориоретинопатиянинг сурункали шаклининг дифференциал-диагностик мезонлари" (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 08.09.2025 й) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Миллий тиббиёт маркази (буйруқ № 01-03/121, 27.11.2025 й.) ва Республика клиник офтальмология шифохонаси (буйруқ № 43-П, 13.11.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: пахихориоидал спектр касалликларини эрта ташхислашни оптималлаштириш ва профилактик кўриклар самарадорлигини ошириш имконини беган, бу эса меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахсларнинг марказий кўриш қобилиятини йўқотиш хавфини камайтиради ва кўриш бўйича ногиронлик билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий харажатларни камайтириши мумкин бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: юқори информатив ноинвазив ОКТ-ангиографияни усулининг тадқиқотга жорий этилиши пахихориоидал фенотипни эрта босқичларда ташхислаш ва қимматли инвазив текширувлар ҳажмини қисқартириш имконини бериб, даволаш харажатларини оптималлаштириш ҳамда кўриш аъзоси ногиронлиги билан боғлиқ бевосита ва билвосита иқтисодий йўқотишларни камайтиришни таъминлаган. Хулоса: en face ва хориоидал васкулография режимларида ОКТ-ангиография натижаларини амалиётга жорий этиш ноинвазив диагностика аниқлигини оширишга, инвазив текширув усулларини қўллаш заруратини ва беморларга диагностик юкламани камайтиришга ёрдам берган.
тўртинчи илмий янгилик: пахихороидал жараённинг унилатерал кечиши кузатилган беморларнинг интакт жуфт кўзларида "асоратланмаган" пахихороиднинг потенциал биомаркерлари аниқланган ва верификация қилинган бўлиб, бу ушбу патологияни эрта доклиник ташхислаш ва профилактик мониторинг қилиш истиқболларини очиб бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар "Асоратланмаган пахихороидни эрта субклиник ташхислашда Swept Source ОКТ ангиографиясининг маълумотлилиги" (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 08.09.2025 й) ва "Ёшга боғлик макуляр дегенерациянинг «нам» шакли ва марказий сероз хориоретинопатиянинг сурункали шаклининг дифференциал-диагностик мезонлари" (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 08.09.2025 й) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Миллий тиббиёт маркази (буйруқ № 01-03/121, 27.11.2025 й.) ва Республика клиник офтальмология шифохонаси (буйруқ № 43-П, 13.11.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши ўз вақтида профилактик мониторингни амалга ошириш, касалликнинг асоратланган шакллари ривожланишининг олдини олиш, кўриш функцияларини сақлаб қолиш ва ногиронлик даражасини пасайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Аниқланган биомаркерларнинг қўлланилиши пахихориоидал жараённи эрта аниқлашга, касалликнинг асоратли шакллари ривожланиш частотасини камайтиришга, қиммат даволанишга (интравитреал терапия, лазер ва жарроҳлик аралашувларига) бўлган эҳтиёжни камайтиришга имкон берган. Ишлаб чиқилган диагностик ёндашувнинг клиник амалиётга жорий этилиши соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона фойдаланишни ва беморларнинг меҳнат қобилиятини йўқотиши билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий харажатларни камайтиришни таъминлаган. Хулоса:Swept Source ОКТ, ангиографик модуль ва қисқа тўлқинли аутофлуорессенсияни биргаликда қўллашда "асоратланмаган" пахихороиднинг потенциал биомаркерларини аниқлаш ва текшириш, унилатерал кечишида контралатерал кўзларни ўз ичига олган пахихороидал жараёнда эрта клиникагача ташхис қўйиш ва мақсадли профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш имконини берган.