Шаматов Сирожиддин Абдижалил ўғли нинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): ««Олмалиқ КМК» АЖ мисни  электролизлаш цехининг қолдиқ эритмасидан мис нанозаррачалари олиш ва рангли шиша  олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.15-Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси, 05.02.01-Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6124.
Илмий раҳбар: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор; Кадирова Зуҳра Чингизовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Искендеров Ахмед Максетбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Даминова Шаҳло Шариповна, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Олмалиқ КМК» АЖ мис электролизи цехининг қолдиқ электролити асосида мис нанозаррачалари ва рангли шиша олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нейтрал муҳитда (пҲ = 6), темир Фе3+ ионларининг дифференциал чўкиши ва Гиббс эркин энергиясининг (ΔГ -237 кЖ/мол) юқори манфий қийматларида мис Cу2+ ионларининг мис нанозарраларига (Cу0) термодинамик ўз-ўзидан ўтиши исботланган;  
пҲ = 6,0 ва Т = 90 °C шароитида 60-300 нм диапазонида, НаБҲ4 кучли қайтарувчиси Cу2+ → Cу0 ўтишини тезлаштириб, аскорбин кислотасининг қайтарувчи хусусиятлари ва нанозаррачалар юзасини барқарорлаштириши билан мис нанозаррачалари ҳосил бўлиши асосланган;
мис нанозаррачаларида оксидланиш-қайтарилиш мувозанати натижасида шишали матритсада Cу0⇌Cу+⇌Cу2+ тизими ҳосил бўлиб, Си-О-Си боғларининг қисман узилиши, миснинг шиша структураси билан мустаҳкам боғланишини билан Cу-О-Си туридаги локал боғланмалар ҳосил бўлиши исботланган; 
цементатсия усулида олинган мис нанозаррачаларини шиша таркибига киритиш, тизимнинг термодинамик ҳолатини ўзгартириши, шишанинг эриш ҳароратини 100 °C га пасайтириши исботланган;
«Олмалиқ КМК» АЖ мис электролизи цехининг қолдиқ электролити асосида мис нанозаррачалари ва рангли шиша олиш технологиясини ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Олмалиқ КМК» АЖ мис электролизи цехининг қолдиқ электролити асосида мис нанозаррачалари ва рангли шиша олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мис электролитлари таркибидан мис нанозаррачаларини ажратиб олиш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2025 йил 11 июндаги 09-25/01-00828-сонли маълумотнома). Натижада, мис электролизи қолдиқ эритмаларидан темир чиқинди бўлаклари ёрдамида мис нанозаррачаларини 98,3 % тозаликда ажратиш имконини берган;
чиқинди электролитларидан актив металлар ёрдамида цементатсилаш ва кимёвий қатарувчилар ёрдамида чўктириш билан мис нанозаррасалари ишлаб чиқариш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖда жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2025 йил 11-июндаги 09-25/01-00828-сонли маълумотнома). Натижа кимё ва металлургия соҳасида импорт ўрнини босувчи мис нанозаррачалари ва эритмалар таркибидан мис купоросини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish