Бабалов Жавоҳир Қодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Когон кўтарилмаси ва унга туташ ҳудудларнинг мезозой ётқизиқларидаги оғир нефть ва битум уюмлари шаклланишининг геокимёвий мезонлари», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/GM253.
Илмий раҳбар: Халисматов Ирмухамат, геология-минералогия фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.31/2025.27.12.GM.03.01. 
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғофур, геология-минералогия фанлари доктори; Юсупхўжаев Сайдиагзам Сайдиумарович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Когон кўтарилмаси ва Янги Ўзбекистон майдони мезозой ётқизиқларидаги оғир нефт ва табиий битумларнинг шаклланиш шароитлари ҳамда тарқалиш қонуниятларини геокимёвий мезонлар асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор нефть ва битумоидларнинг молекуляр-структуравий таркибларининг қиёсий таҳлили асосида, Янги Ўзбекистон майдони бўр даври ётқизиқларидаги битумлар аллохтон эканлиги аниқланган; 
нефть ва битум намуналаридаги дастлабки органик моддаларнинг турлари ва тўпланиш шароитларига асосан Янги Ўзбекистон табиий битумга истиқболли майдони битумлари сапропел, Когон кўтарилмаси нефтлари сапропел-гумусли генетик турга мансуб эканлиги аниқланган;
илк бор битум ва нефтларнинг молекуляр даражадаги батафсил геокимёвий тавсифлари асосида, нормал алканлар ва алкилбензолларнинг индивидуал таркиби аниқланиб, шаклланиш шароитлари ва генетик алоқадорлигини асослаш имконини берувчи геокимёвий кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилган;
углеводородлар биомаркерлари таҳлили асосида Янги Ўзбекистон майдони битумлари ва Когон кўтарилмасидаги нефтларнинг эҳтимолий манбаи палеозой эрасининг ордовик – перм даврларида эканлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистон табиий битумга истиқболли майдони ва Когон кўтарилмасидаги нефть конларидан олинган намуналарда ўтказилган геокимёвий тадқиқотлар натижалари асосида:
Когон кўтарилмаси ва унга туташ Зиёвиддин ҳудудидаги бўр ва юра ётқизиқларининг нефть ва битумга истиқболлигини янги олинган геокимёвий кўрсаткичлар орқали аниқлаш тавсияси “Ўзбекгеофизика” АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 3 апрелдаги 08-1975-сон маълумотномаси). Натижада, тўйинган ва ароматик углеводородлардаги пристан (Pr) ва фитан (Ph) ларнинг нисбатларига кўра нефть ва битумоидлардаги органик модданинг келиб чиқишини (континентал ёки денгиз муҳити), диагенез ҳамда қайта ўзгариш даражаси (катагенез), биопарчаланиш, оксидланиш сингари жараёнларни изопреноидлар (Pr, Ph) ва нормал алканлар нисбатлари орқали баҳолаш имконини берган;
Когон кўтарилмаси ва унга туташ Зиёвиддин ҳудудидининг бўр ва юра даври ётқизиқларидаги нефть ва табиий битумларда биомаркерлар таҳлили натижалари тавсияси “Ўзбекгеофизика” АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 3 апрелдаги 08-1975-сон маълумотномаси). Натижада, биомаркерлар баҳоланган ва нафтидларнинг геологик ёшини белгиловчи мезон сифатида мунтазам стеранларнинг C28/C29 нисбатидан фойдаланилган. Акжар, Саёзжар, Жумаел ва Шўрчи конларидаги нефть намуналари ҳамда Янги Ўзбекистон табиий битумга истиқболли майдонидаги битум намуналарининг қайси геологик даврларда шаклланганлигини аниқлаш имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish