Файзуллаев Орзубек Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Орол денгизининг қуриган тубида тупроқ грунтларининг хосса-хусусиятларини яхшилаш йўллари”, 11.00.05 - Атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 03.00.13 - Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/В1775.
Илмий раҳбар: Абдрахманов Тохтасин, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.B.01.15 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Нодирбек Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор; Абдираҳимова Сайёра Шодияровна, биология фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Орол денгизининг қуриган туби тупроқ-грунтларининг хосса-хусусиятларини аниқлаш ва улар асосида ўсимликларни ўстиришга қаратилган ечимлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Орол денгизининг қуриган тубида тарқалган қумоқ, қумли шўрланган тупроқ-гурунтларида сувда эрувчан тузларни бошқариш, ўсимликларга турли биопрепаратлар ва “Қувур” усули қўлланилган, агрокимёвий, физик-кимёвий, биологик хоссалари яхшиланганлиги ҳамда тузларни камайганлиги аниқланган;
Орол денгизининг қуриган тубида тарқалган шўрхок ва шўртоблашган тупроқ-гурунтларида тузларни бошқариш усулини жорий қилиш орқали Ҳалохйлон апҳйллум Л. (Соксавул) саксавул кўчатларини ўсиши илмий асосланган;
Орол денгизининг қуриган тубидаги қумлоқ–қумли, шўрланган тупроқ-грунтларда ўсимликларга қўлланилган турли агротехнологияларнинг тупроқ хоссаларига таъсири аниқланиб, уларни қўллаш самарали натижа берганлиги асосланган;
Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида тупроқ грунтлари микробиоценозининг микробиологик ва ассоциатив-симбиотик хусусиятлари аниқланган;
тадқиқот олиб борилган ҳудудда, функсионал ва кўп омилли тавсифга эга экологик-биологик ҳолатини табиий ва антропоген омиллар таъсирида ўзгариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида тупроқ-грунтларининг хосса хусусиятларини яхшилаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Қувур” га экиш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026 йил 11 февралдаги 02/08-268-сонли маълумотномаси). Натижада, “Ер малҳами” биопрепарати билан ишлов бериш технологиясини қўллаб саксовул кўчати экилганда ананъанавий шароитига нисбатан 2,3 баробар кўп (38,0%) яшаб қолиш имконини берган;
“Қувур” га экиш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ тумани амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026 йил 11 февралдаги 02/08-268-сонли маълумотномаси).  Натижада, саксовул кўчатини тутиб кетиши анъанавий шароитга нисабатан йиллик ёғин миқдоридан фойдаланиш самарадорлигини 1,5-2 маротаба оширишга (конденсатланиш ҳисобидан) эришиш имкнони берган;
“Ер малҳами” биопрепарати Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ тумани амалиётига жорий этилганда анъанавий шароитга нисбатан тупроқларда Псеудомонас ва Баcиллус авлодларига мансуб бактериялар, Аcтиномйcес авлодига мансуб нурсимон актиномицетлар, қолаверса, Аспергиллус ва Пениcиллиум авлодларига мансуб замбуруғлар кўпайганлиги аниқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026 йил 11 февралдаги 02/08-268-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсимликлар ўсиб ривожланиши учун қулай шароит яратиш имкнони берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish