Курбонова Меҳриой Зафарбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Фарғона водийсида тарқалган Аегилопс Л. туркуми турларининг биоекологик хусусиятлари”, 03.00.10 - Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/B911.
Илмий раҳбар: Имирсинова Азизахон Ашуровна, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B.01.15.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим Туймухамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси шароитида Аегилопс туркум турларининг биоекологик хусусиятларини, оқсил миқдори ҳамда углеводларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор интродуксия шароитида Аегилопс турларининг морфологик ва биоекологик хусусиятлари, онтогенез даврларининг муддатлари ўрганилиб, турлар орасидаги фарқлар аниқланган; 
лаборатория ва дала шароитларида турларнинг уруғ унувчанлиги аниқланиб, ўсимликлар гуллашининг мавсумий мароми ва фенологик ўзгаришлари экологик муҳитга боғлиқ ҳолда очиб берилган; 
табиий ва интродуксия шароитда турларнинг потенсиал ва реал уруғ маҳсулдорлиги аниқланган ҳамда ўсимликларнинг онтогенезини турли даврларида (виргинил, генератив) ер устки қисми ва уруғларидаги оқсил ҳамда углевод миқдори аниқланган;
АрГИС 10.5 дастури асосида Фарғона водийсида Аегилопс туркум турларининг тарқалиш харитаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси шароитида Аегилопс турларининг биоекологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
турларнинг биоекологик хусусиятлари ва хўжаликдаги аҳамиятига оид янги маълумотлар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолияти амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 03-03/1-03/3-8993-сонли маълумотномаси). Натижада, Андижон вилояти Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани адирликларининг деградацияга учраган майдонларига ўсимлик турлари таркибини бойитиш ва чорва ҳайвонлари учун ем-хашак сифатида Аегилопс Л. туркуми турлари тадбиқ қилинди ва 1 га майдондан кўкпоя биомассаси 2021 йилда 3,8 с/га ва 2022-йилда 4,1 с/га, уруғининг массаси эса 110,3 кг/га, Жалақудуқ туманининг Тешиктош адирликларида эса 2021-йилда 3,1с/га ва 2022-йилда 3,9 с/га, уруғининг массаси 101,7 кг/га ҳосил олиш имконини берган;
ўрганилган турларда оқсил миқдори бўйича майсалардаги фарқлар 9,4 % дан 12,6 % даражада, углевод миқдори бўйича фарқлар 13,6 % дан 21,0 % даражада эканлиги аниқланди ва эрта баҳорда турларнинг тупланиш ва найчалаш фазасида чорва ҳайвонлари учун ем-хашак сифатида Андижон вилояти Балиқчи тумани амалиётига жорий этилган.(Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 17-ноябрдаги  02/23-843-сонли маълумотномаси). Натижада, чорва ҳайвонлари ва паррандалар учун озуқа базасини кенгайтириш, Аегилопс Л. туркуми турларини интродуксия қилиш, ўсимликлар хилма-хиллигини бойитиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish