Холмуродова Мадинабону Дилмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «ГАТ асосидаги ёндашув ёрдамида тупроқ эрозиясига мойилликни хариталаш (Наманган вилояти, Чортоқ тумани мисолида)», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/B1666.
Илмий раҳбар: Жулиев Мухиддин Комилович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: “ТИҚХММИ” МТУ ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.B.01.15 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Содиқова Гулчехра Сатторовна, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилояти Чортоқ туманида жарлик эрозиясига мойил ҳудудларни аниқлаш, баҳолаш ва хариталаш асосида уларни барқарор бошқаришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тупроқ эрозиясига мойилликни баҳолаш бўйича 2010–2023-йилларда Сcопус базасида чоп этилган илмий ишлар илк бор тизимли библиометрик таҳлил асосида умумлаштирилиб, эрозия жараёнларига таъсир этувчи асосий омиллар ҳамда замонавий моделлаштириш ёндашувларининг устувор йўналишлари аниқланган;
Чортоқ тумани ҳудудида 2000–2024-йиллар кесимида ёғингарчилик ва ҳарорат кўрсаткичлари ҳамда НДВИ асосида ўсимлик қоплами ўзгаришлари комплекс баҳоланиб, уларнинг тупроқ эрозиясининг шаклланишига таъсири илмий асослаб берилган;
Чортоқ тумани мисолида жарлик эрозияси нуқталари илк бор тизимли аниқланиб, эрозияга таъсир этувчи геоекологик омиллар ажратилган ҳамда улар асосида эрозияга мойилликни баҳолаш учун фазовий маълумотлар базаси шакллантирилган;
Ўзбекистон шароитида жарлик эрозиясига мойилликни баҳолашда СИ модели, ФР модели ва CФ модели илк бор қиёсий қўлланилиб, уларнинг аниқлик даражаси баҳоланган ҳамда юқори ишончлиликка эга эрозия хавфи хариталари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ГАТ асосидаги ёндашув ёрдамида тупроқ эрозиясига мойилликни хариталаш (Наманган вилояти, Чортоқ тумани мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тупроқ эрозияси бўйича 2010–2023 йиллар давомида Сcопус базасида чоп этилган илмий ишларнинг кенг қамровли таҳлили амалга оширилиб, баҳолаш жараёнида энг самарали қўлланиладиган СИ, ФР ва CФ моделларининг устун жиҳатлари ҳамда эрозия жараёнларини белгиловчи асосий геоекологик омиллар аниқланиб, ушбу илмий хулосалар Наманган вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан амалий фаолиятга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 03-03/1-03/3-11984-сон маълумотномаси). Натижада, эрозия билан боғлиқ муаммоларни баҳолашда илмий-услубий ёндашувларни такомиллаштириш имконини берган.
Чортоқ тумани ҳудудида 2000–2024-йиллар давомида ёғингарчилик ва ҳарорат кўрсаткичлари ҳамда НДВИ асосида ўсимлик қоплами ўзгаришлари таҳлил қилиниб, уларнинг эрозия жараёнлари шаклланишидаги аҳамияти илмий асосда баҳоланиб, ушбу натижалар амалий ахборот сифатида Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 03-03/1-03/3-11984-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда иқлим омиллари ва ўсимлик қоплами ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда эрозия жараёнларини баҳолаш ҳамда ер ресурсларини барқарор бошқариш бўйича чора-тадбирларни белгилаш имконини берган.
Ўзбекистон шароитида СИ, ФР ва CФ моделларининг аниқлик даражаси илк бор қиёсий баҳоланиб, АУC-РОC натижалари бўйича энг юқори аниқликни кўрсатган модел асосида эрозияга мойиллик хариталари Наманган вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 03-03/1-03/3-11984-сон маълумотномаси). Натижада, эрозия хавфи юқори ҳудудларни аниқ белгилаш, экологик мониторингни такомиллаштириш ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш имконини берган.