Ҳамдамов Маруфжон Сайфулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳандислик иншоотларининг фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш ишларини такомиллаштириш (Самарқанд шаҳридаги муҳандислик иншоотлари мисолида)”, 06.01.10 – “Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги” ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т6061.
Илмий раҳбар: Журақулов Дониёр Очилович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура – қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.26/26.01.2023.Т.109.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич, техника фанлари доктори (ДСc), доцент. Хўжакелдиев Комил Носирович, техника фанлари фалсафа доктори, (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Самарқанд шаҳрида кўчмас мулк кадастрининг 3Д моделини яратиш, кўчмас мулк обектларини реал вақт режимида ўлчаш учун 3Д кадастр технологиясини жорий этиш ва кадастр маълумотларни кадастр геопорталига интеграция қилиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-илмий адабиётлар, ГАТ ва CАД дастурлари ҳамда илғор хорижий манбалар асосида, Самарқанд шаҳрида кўчмас мулк кадастрининг 3Д моделини яратиш методикаси такомиллаштирилган;
-Самарқанд шаҳрида кўчмас мулк кадастрининг уч ўлчамли моделини яратиш методикаси, метамаълумотлар, атрибутив ва геомаълумотлар билан таъминлашга боғлиқ, норматив техник қоидаларни 3Д моделлаштириш жараёнига интеграция қилиш асосида, фазовий кадастр маълумотлар базасини яратиш тизими такомиллаштирилган;
-геодезик ўлчаш натижалари, монографик тадқиқотлар, топографик маълумотлар, ГАТ ва CАД дастурлари асосида, Самарқанд шаҳрида кўчмас мулк кадастри обекти ер ости коммуникацияларининг 3Д модели ишлаб чиқилган;
-ГАТ ва CАД дастурлари асосида яратилган, ер ости коммуникацияларининг 3Д моделини, кадастр геопорталига интеграция қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳандислик иншоотларининг фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш ишларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
- илмий адабиётлар, ГАТ ва CАД дастурлари ҳамда илғор хорижий манбалар асосида Самарқанд шаҳридаги кўчмас мулк кадастри обектларининг 3Д моделини яратиш методикаси такомиллаштиришга қаратилган илмий иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Давлат кадастрлари палатаси” Самарқанд вилоят бошқармаси аммалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 13-майдаги 05/5033-сонли маълумотномаси). Натижада, Самарқанд шаҳри ҳудудида муҳандислик коммуникациялари (йўллар, электр тармоқлари, сув қувурлари, газ тармоқлари)нинг тўлиқ моделини яратиш ва уларни самарали бошқариш, кадастр маълумотларини автоматлаштириш ҳамда Геопортал орқали, 3Д моделлар асосида, кадастр маълумотларини оммабоп шаклда тақдим этиш имконияти яратилган;
-Самарқанд шаҳридаги кўчмас мулк кадастри обектларининг уч ўлчамли моделини яратиш методикаси, метамаълумотлар, атрибутив ва геомаълумотлар билан таъминлашга боғлиқ, норматив техник қоидаларни 3Д моделлаштириш жараёнига интеграция қилиш асосида, фазовий кадастр маълумотлар базасини яратиш тизимини такомиллаштириш борасидаги таклифлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Давлат кадастрлари палатаси” Самарқанд вилоят бошқармаси аммалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 13-майдаги 05/5033-сонли маълумотномаси). Натижада, Самарқанд ҳудудий шаҳарсозлик кадастри обектларининг уч ўлчамли моделини яратиш имконияти яратилган;
-геодезик ўлчаш натижалари, экспериментал тадқиқотлар, топографик маълумотлар, ГАТ ва CАД дастурлари асосида, Самарқанд шаҳри кўчмас мулк кадастри обекти ер ости коммуникацияларининг 3Д модели ишлаб чиқиш борасидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Давлат кадастрлари палатаси” Самарқанд вилоят бошқармаси амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 13-майдаги 05/5033-сонли маълумотномаси). Натижада, чизиқли муҳандислик комуникацияларини қазиш ишлари ёки қурилиш пайтида коммуникация тармоқлари жойлашувини аниқлаш имкониятини беради;
-ГАТ ва CАД дастурлари асосида яратилган, ер ости коммуникацияларининг 3Д моделини кадастр геопорталига интеграция қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш борасидаги таклифлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Давлат кадастрлари палатаси” Самарқанд вилоят бошқармаси аммалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 13-майдаги 05/5033-сонли маълумотномаси). Натижада, Шаҳарсозлик кадастри геопорталига ер ости коммуникацияларининг 3Д моделини интеграция қилиш шаҳар инфратузилмасини самарали бошқариш, муҳандислик ишларини аниқлаштириш ва фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш имконини берди.